Тошкент молия институти


Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш методи


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш методи – гуруҳни маълум бир мезонлар 
асосида 36 ўқувчиталабадан иборат кичик гуруҳларга бўлиб, уларни ҳамкорликда ишлаш, 
билиш жараёнини пухталаштириш, бошқаларнинг фикрини эшитишга ўргатадиган, 
масъулият талабалар зиммасига юкланиб, улар фаоллигини оширишга қаратиладиган дарс 
ўтиш методи. 
Кластер (ахборотларни ёйиш) методи кенг қамровли фикр юритиш
ўрганилаётган тушунча (категория, ҳодиса)лар, ғоялар ўртасида муҳим бўлган 
боғланишларни аниқлаш, кенг кўламли фикр юритиш малакасини шакллантиришга 
қаратилган метод, педагогик стратегия.
Концептуал (моҳияти, асосини ифодаловчи) жадвал, харита асосида фанни 
ўрганиш методи – ўқув материалларида кўргазмалилик орқали фикр юритиш, қиёслаш, 
таққослаш, таҳлил қилиш, баҳо беришга ўргатадиган метод.  
Кузатиш бирор (педагогик ва бошқа) ҳодиса, жараён бўйича аниқ фактлар, 
далиллар, ахборот олиш мақсадини кўзлаган идрок этишнинг шакли. 


351
Кўникма ўрганиш натижасида қўлга киритилган, бирор ҳаракатни назоратсиз, 
автоматик тарзда бажариш қобилиятлари. 
Лаборатория иши асбобускуналар ва бошқа техник мосламалардан фойдаланган 
ҳолда тажрибалар ўтказиш, бирор ҳодисани махсус жиҳозлар ёрдамида ўрганиш. 
Лойиҳалаш методи – ўрганилиши лозим бўлган мавзу, муаммо, масалани аниқлаб, 
уни ечиш учун келажакда амалга ошириладиган ишларни режалаштириш, қўйилган 
мақсадни ва уни бажариш қандай натижага олиб келишини лойиҳада акс эттириш ҳамда 
уни амалга оширишни ўргатадиган метод.
Мавзуни ўрганишдан қўйилган мақсад – мавзуни ўрганиш туфайли эришиладиган 
натижани олдиндан фикран белгилаш. 
Малака шахснинг ўзи эгаллаган билимлари асосида маълум бир фаолиятни янги 
шароитдаги янгиликлар билан бирга, самарали бажариш қобилияти. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling