Малака амалиёти – ўқув жараёнининг назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий
кўникма ва уқув ҳосил қилиш, таълим дастурининг маълум якуни, қисмидаги мавзу
бўйича материаллар тўплаш учун ўтказиладиган қисми
Масала ечиш методи – берилган рақамлар, далиллар, ҳужжатлар асосида ҳисобкитоб
қилиш орқали номаълум натижани топиш, уни таҳлил қилиш ва хулоса чиқаришни ўргатадиган
метод.
Масофадан (дистанцион) ўқитиш талабани мустақил билим олишга асосланган
таълим жараёнини янгича ташкил этиш бўлиб, кўпинча ёки доимо ўқитувчидан вақт ва
масофа жихатидан ажралган ҳолда, ўқув материалини хатлар, топшириқлар ёки
аудиовизуал воситалар орқали мустақил ўрганишдир.
Мафкура ғоя ва қарашлар тизими.
Маъруза (арабча, лекция (лот. lectio) ўқиш) ўқув материали, бирор масала, мавзу
кабиларнинг изчил, маълум бир тизимга солинган баёни.
Машқ ўзининг билимларини чуқурлаштириш ҳамда тегишли малака ва кўникмалар
ҳосил қилиш мақсадида ҳаракатларни оғзаки ва ёзма равишда такрор амалга ошириш.
Машқлардан фойдаланиш методи – фанни ўрганиш, малака, кўникмалар ҳосил
қилиш учун тайёргарлик кўриш, такрорлаш ва синаб кўришга қаратилган метод.
Мақсад фаолият натижасини олдиндан фикран белгилаш.
Мақтов – фойдали иш қилган шахсни, жамоани оғзаки тақдирлаш.
Метод юнонча «methodos тадқиқот ёки билиш йўли, назария, таълимот» сўзидан
келиб чиққан бўлиб: 1) табиий ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини тадқиқ қилиш, билиш
йўли; 2) ҳақиқатга интилиш, билиш, ҳаракат қилиш йўллари; 3) кутилаётган натижага
эришиш усуллари; 4) воқеликни амалий ёки назарий ўзлаштириш усуллари
Методика педагогиканинг таркибий қисми (педагогика юнонча paidagogike) бўлиб,
шахсни шакллантиришда муайян мақсад сари қаратилган систематик фаолият
тўғрисидаги ҳамда таълимтарбия беришнинг мазмуни, шакли ва методлари (услублари),
қисқача айтганда, илмий билиш фаолиятининг шакллари ва методлари мажмуи ҳақидаги
фан. У «қай тарзда?» ва «нималар ёрдамида ўқитиш?» лозим масалалари билан
шуғулланади.
Методология (юнон. methodos ва logios) фаолиятнинг таркиби, мантиқий тузилиши,
метод ва воситалари ҳақидаги таълимот.
Методология 1) дунёни илмий билиш методи ҳақидаги таълимот; 2) бирор фанда,
шу жумладан, педагогикада қўлланиладиган методлар мажмуи
Do'stlaringiz bilan baham: |