Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet300/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Моделлаштирувчи ўйин билим олишга қаратилган ва маълум бир педагогик 
натижани кўзлаган ҳамда турли (имитацион, амалий, рол ижросига асосланган) ўйинлар 
ёрдамида таълим жараёнида муайян мақсадни амалга оширувчи фаолият. 
Мотив маълум эҳтиёжларни қондириш учун асос бўладиган кишининг ички 
фаолият мазмуни. 


352
Мотивация – биологик жиҳатдан инсоннинг ирсий ва тўпланган тажрибаси асосида 
индивидуал ва гуруҳий равишда эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган, ундайдиган 
туйғу. 
Муаммоли вазият – ҳаётдаги ёки ўқув вазияти бўлиб, у машаққат билан ҳал 
қилинадиган масала туфайли юзага келади. 
Муаммоли маъруза талабани ўйлашга, таққослашга, ечимини топишга ундайдиган 
маъруза. 
Муаммоли ўқитиш ўқув машғулотини ташкил этиш шакли бўлиб, унда педагог 
раҳбарлигида муаммоли вазият юзага келтирилади ва унинг ҳал қилинишида таълим 
олувчилар фаол мустақил ҳаракат қиладилар. 
Мунозара 1) матбуотда, суҳбатда бирор баҳсли масалани муҳокама қилиш, баҳс. 2) 
муайян муаммо бўйича фикр алмашишга асосланган таълим методи. 
Мустақил ишлар билимларни эгаллаш билан бирга кўникмаларни шакллантириш 
ҳам мустақил амалга ошириладиган фаолият, вазифа. 
Назарий таҳлил педагогик ҳодисаларни алоҳида жиҳатлари, белгилари
хусусиятлари, ўзига хослигини аниқлаш ва таҳлил этиш. 
Объект инсоннинг, субъектнинг билиш предмети ва фаолияти. 
Одат кишининг маълум эътиқодлар, қадриятлар ёки ахлоқий меъёрлардан келиб 
чиқиб, амалга оширадиган онгли фаолияти. 
Олий таълим муассасаларининг аккредитацияси – олий таълим муассаси 
фаолият даражасининг ОТ ДТС мезон ва талабларига жавоб беришининг давлат 
томонидан эътироф этилиши.
Олий таълим муассасаларининг аттестацияси олий таълим таълим 
муассасасида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатини олий таълим давлат 
таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини аниқловчи тадбир. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling