Тошкент молия институти


Педагог  тарбиячи, ўқитувчи, дарс берувчи.  Педагогика


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Педагог  тарбиячи, ўқитувчи, дарс берувчи. 
Педагогика ёш авлод таълим ва тарбияси ҳақидаги фан. 
Педагогиканинг назарий вазифаси илғор ва янги педагогик тажрибаларни 
ўрганиш. 
Педагогик жараён таълим масалалари, унинг тараққиётини ҳал қилишга 
қаратилган, махсус ташкил этилган педагог ва тарбияланувчиларнинг мақсадли ўзаро 
муносабатлари. 
Педагогик жараён тамойиллари педагогик фаолиятни ташкил этишнинг асосий 
талаблари бўлиб, у педагогик жараённинг йўналишини кўрсатади ва унинг 
қонуниятларини очиб беради. 
Педагогик малака муайян тоифадаги вазифаларни ҳал қилиш имкониятига эга 
бўлган мутахассиснинг касбий педагогик тайёргарлиги даражаси ва тури. 
Педагогик маҳорат педагогик жараённи билиш, уни ташкил эта олиш, ҳаракатга 
келтира олиш (А.С. Макаренко), педагогик жараённинг юқори самарадорлигини 
таъминловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари синтези. 
Педагогик технология – «ишлаб чиқариш» натижаси «маҳсулоти» маълум 
малакага эга бўлган мутахасис тайёрлаш учун илмий асосланган дидактик жараённи 
амалга ошириш, яъни ўқитиш жараёнини қўйилган мақсадга кўра изчил кетмакетликда 
турли восита, методларни қўллаш орқали самарали таълим натижасига эришишнинг 
ишончлилигини таъминловчи, кафолатловчи педагогик фаолият. 
Педагогик фаолият таълим мақсадларини амалга оширишга қаратилган ижтимоий 
фаолиятнинг алоҳида тури.
Рационализация методларни ёки бирор ишҳаракатни такомиллаштириш. 
Сезги кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, ҳис қилиш. Улар инсоннинг кўзи, 
қулоғи, бурни, тили, териси орқали юз бериб, билишнинг бошланғич воситачилари 
ҳисобланади.


353
Семантик (маьносини ифодалаш) хусусиятлар таҳлили методи ахборотларни 
кузатишни маьлум бир майдон жадвал ва графиклар орқали ифодалаш ва улар оркали 
ғоялар, тавсиялар, таклифлар беришга ўргатадиган метод..  
Семинар ( лот. seminariym – манба, кўчма маънода мактаб ) – ўқув амалий 
машғулот шаклларидан бири. Асосан олий ўқув юртларида, илмий тўгарак, анжуманларда 
қўлланиладиган турлитуман диалог асосида олиб борилади. Одатда семинар дарсида 
талабаларнинг билими, ўз устида ишлаш даражаси аниқланади, назорат қилинади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling