Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Бешинчидан, аудитни бизнесни ўзига хос экспертиза қилиш деб таърифлаш 
мумкин. Кўпчилик корхоналарда ташқи аудит билан бирга ички аудит ҳам йўлга қўйилган 
бўлиб, улар ишлаб чиқариш харажатларининг даражаси, рентабеллик, тежамкорлик, 
мақбул режимга риоя қилиш ва кўрсатиладиган хизматларнинг юқори сифатлилиги 
устидан назорат қиладилар.
Фирмаларнинг, шу жумладан, аудиторлик фирмаларининг ҳам бозорда мустаҳкам 
ўрин топишида уларнинг маҳсулот (иш, хизмат)ларининг сифати муҳим аҳамиятга эга. Бу 
борада ички аудитни муваффақиятли ташкил этиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли. 
Жаҳонга донғи кетган трансмиллий корпорацияларнинг шу даражага етишида ички 
аудитнинг ҳам роли бор.
Олтинчидан, аудит текшируви ўтказишда марказда аудитор туради. Демак, аудит 
фанини ўрганишда ҳам марказда аудитор туради. Ҳеч қайси иқтисодий фанни ўрганишда 
мутахассисга бу қадар алоҳида эътибор қаратилмайди. Бу жиҳатдан аудитор ягона ва 
аудит фани бошқа фанлардан ажралиб туради.  
Аудиторнинг, аудиторлик касбининг алоҳида диққат қаратиш лозим бўлган муҳим 
хусусиятларини инобатга олиб, 18моддадан иборат «Ўзбекистон аудиторларининг касбга 
оид ахлоқ кодекси» лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама қилинмоқда. Унда аудиторлик 
касбининг ахлоқий меъёрлари, унинг тарихий тараққиёти натижасида шаклланган 
мустақиллик, пухта билимга эгалик, ҳалоллик, виждонлилик, ҳаққонийлик ва сир сақлаш 
каби халқаро принциплари негизидаги лойиҳа моддаларида ўз ифодасини топган. 
Ривожланган 
мамлакатларнинг 
барчасида 
бухгалтераудитор 
мутахассислигини 
танлаганлар узоқ йиллар ўқиш, кўп амалиёт ўтказиш ҳамда кўп сонли имтиҳон ва 
синовлардан муваффақиятли ўтиш талаб қилинади. Аудитор мамлакатда амал қилаётган 
қонунлар, меёрий ҳужжатларни, бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни чуқур 
билиши лозим. Чунки билим ва тажрибага эга бўлгандагина бошқаларни текшириш, тўғри 
хулоса чиқариш, зарурий маслаҳат бериш мумкин. Бундай малакага эга бўлиш учун ўз 
устида тинмай ишлаш, изланиш, бошқалар тажрибасини ўрганиш зарур.  
Бу касб билан шуғулланувчиларни бирлаштириб турувчи ташкилотлар аудиторлар 
палаталари уларнинг иш сифатини доимо назорат қилиб боради. Аудиторни палатадан 
чиқарилиши уни бу касб билан шуғулланишини тўхатилишини билдиради.
Ўзбекистонда бундай ваколатга Молия вазирлиги эга бўлиб, фаолиятни амалга 
ошириш учун лицензия бериш ва уни бекор қилиш шу вазирлик зиммасидадир.
Аудитор учун энг нохуш ҳол у текшириб, ижобий аудиторлик хулосасини ёзиб 
бергач, тўсатдан корхона ўзини «банкрот» деб эълон қилишидир. Бунда унинг мақеи 
тушиб кетади, ҳатто лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкин. Шунинг учун у аудиторлик 
текшируви асосида келажакда корхона ўз фаолиятини тўхтатиши ёки қисқартириш 
мақсади, мажбуриятлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Корхонани яшовчанлигини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичларни таҳлил қилиш 
керак: корхона «харажатлар – фойда ҳажм» кўрсаткичиларининг нисбати, реализация 
ҳажмининг ўзгаришлари, самарадорлик, ликвидлик кўрсаткичлари, фойда нормаси
дебиторлик ва кредиторлик қарзлари айланувчанлик коэффициенти ва бошқалар.


345
Агар текширувлар давомида бу кўрсаткичлар меъёрлари бузилмаган бўлса, аудитор 
ижобий хулоса бериши мумкин. Агар акси бўлса, аудитор буни камида алоҳида бандда 
кўрсатиши зарур.
Корхонани банкротликка тушиб қолиши сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- мажбуриятларни ўз вақтида қоплай олмаслик;
- хўжалик фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлиш.
Аудитор корхонани яшовчанлигини текшириш жараёнида корхона маъмуриятига 
маслаҳат сифатида хўжалик фаолиятини яхшилаш, тўлов қобилиятини ҳамда ликвидли 
маблағларни салмоғини ошириш учун зарар қилмайдиган даражада корхона активларини 
бир қисмини сотиш, зарур воситаларни бирданига сотиб олмай, бир қисмини ижарага ёки 
лизингга олиш каби тавсиялар бериши мумкин.
Ўрганилаётган корхонани яшовчанлиги даражасини баҳолаш учун аудитор:
• 
Корхона, ташкилотда молиявий ҳолатни белгиловчи асосий кўрсаткичларни 
ёмонлашуви эҳтимоли борми ёки йўқми? Агар йўқ бўлса, уни тўсатдан пайдо бўлиб 
қолиш хатари қандай?
• 
Тўсатдан корхонанинг аҳволи ёмонлашиб, банкрот бўлиб қолиш хавфининг 
реаллик даражаси қанақа? Бундай ҳолатдан чиқиб кетишнинг корхона учун бирон йўли, 
чораси борми?
• 
Бу муаммони аудиторлик хулосасида қандай акс эттириш керак бўлади? – деган 
саволларга ижобий жавоблар ололса, корхонанинг молиявий ҳисоботлари ва унинг ҳолати 
ҳақида ижобий хулоса чиқариши мумкин.
Аудитор хулосасини маълум қилиниши қарз бериш, инвестиция қўйиш, қўймаслик, 
унинг акцияларини сотиб олиш ёки олмаслик ҳақидаги саволларга умумий жавоб бўлади.
Аудиторлар корхоналарнинг яшовчанлигини аниқлашда икки хил ёндашишлари 
мумкин:
1. Актив. Агар корхонанинг ҳолати ва унинг истиқболи молиявий ҳисоботлардан 
фойдаланувчилар учун ўта зарур бўлса, бундай ҳолда текширилаётган корхонанинг 
яшовчанлигини аниқлаш учун керакли ахборотматериалларни излаб топиш аудит ўтказиш 
дастурига алоҳида киритилади.
2. Пассив. Аудитор оддий текширув жараёни ўтказиш ва фақатгина тегишли 
омиллар кўзга ташланганда ёки бундай хатар бўйича огоҳлантирилгандагина эътибор 
билан ёндашади.
Аудиторнинг ўз мижозларига кафолати, мижознинг:
1. Давлат, бошқарув, молия ва назорат органлари олдида келгусида хўжалик юритиш 
имконига кафолат.
2. Ишлаб чиқариш воситалари билан таъминловчи хўжалик юритувчи субъектлар 
олдидаги кафолати.
3. Маҳсулоти(товар, хизматлари) истеъмолчилари олдидаги кафолати;
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг эгалари, яъни акционерлар ва бошқаларга 
кафолати. 
5. Оммавий матбуот воситалари олдидаги кафолатидир.
Аудиторлик хатарини камайтиришнинг муҳим воситалари корхоналар молиявий 
ҳисоботларидаги хатоликларни тўғри таснифлаш ва баҳолашдир. Ушбу хатоликларни 
икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) молиявий санкциялар сифатида салбий оқибатларга 
олиб келувчи хатоликлар;
б) номолиявий санкциялар сифатида салбий оқибатга олиб келувчи хатоликлар. 
• 
Биринчи хатоликларга корхоналарнинг ижобий аудиторлик хулосаси билан 
тасдиқланган молиявий ҳисоботларини давлат назорат органлари томонидан ўтказилган 
текширувлар орқали аниқланган хатоликлар киради. Бу хатоликларнинг аксарияти солиқ 
ва мажбурий тўловлар ҳисобкитоблари билан боғлиқ. Бундай ҳолат берилган ижобий 
аудиторлик хулосасига эга бўлган молиявий ҳисоботни давлат органлари ва бошқа 


346
фойдаланувчилар учун яроқсизлигини билдиради. Демак, ундаги маълумотлар реал эмас, 
амалдаги қонунлар бузилган.
Аудитор мамлакатдаги мавжуд қонунларни, меъёрий ҳужжатлардан ташқари жаҳон 
амалиётида қўлланилаётган қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни ҳам билиши зарур.
Хорижий мамлакатларнинг назорат амалиётидаги ижобий тажрибаларни ўрганиш ва 
ёйиш мақсадида 1953 йили БМТ қошида нодавлат ташкилоти Олий Назорат 
Органларининг Халқаро Ташкилоти (INTOSAI) тузилган. 
Барча аудиторлик фирмалари, хизматлари ўз фаолиятларида «Халқаро аудит 
нормалари ва қўшимча ишлар Низоми» дан фойдаланадилар.
Аудит фанининг хусусиятлари албатта фанни ўрганиш методикасида ҳам ўз 
ифодасини топади. Дарс жараёнида ўқитувчи бир томондан, аудит фанни предметини 
ўрганиш методларига диққат қаратса, иккинчи томондан уларни методик жиҳатдан 
қўллашга аҳамият бериши зарур.
Аудит фанини ўрганишда марказда аудитор шахси турар экан, демак айнан ана 
шу аудиторлик мутахассислигини эгалламоқчи бўлган ўқувчиталабаларнинг ақлини 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling