Тошкент молия институти


Асосий таянч тушунчалар ва атамалар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Асосий таянч тушунчалар ва атамалар 
Мустақил ишлар, мустақил ишнинг мақсади, мустақил ишнинг вазифалари
мустақил ишни ташкил этиш принциплари, мустақил ишнинг шакллари, курс иши, илмий 
доклад, реферат, битирув малакавий иши
 
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 
 
1. Ўқув жараёнида мустақил ишларнинг тутган ўрни қандай?
2. Нима сабабдан мустақил таълимга алоҳида эътибор қаратилаяпти?
3. Мустақил таълимнинг асосий мақсади нима? У қандай вазифаларни бажаради?
4. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг қандай асосий принципларини 
биласиз?
5. Курс иши, илмий доклад, реферат ва бошқа мустақил ишларни бажариш, 
сизнингча, қандай аҳамиятга эга? 
6. Талабалар вақтини самарали тақсимлаш деганда нимани тушунасиз?
7. Битирув малакавий иши ва уни бажаришга қўйилган талабларни биласизми? Сиз 
уларни кўнгилдагидек бажара олишга ишончингиз комилми? 


272
XVIII боб. ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ 
 
1§. Ўқув жараёнида назоратнинг ўрни ва роли, назорат шакллари 
Ўқувчиталабалар билимини, мунтазам баҳолаш уларни предметни ўрганишга 
ундайди. Баҳолашнинг адолатли бўлиши ва билимига кўра табақаланиши, уларни 
предметни пухта ўзлаштириш учун интилишга олиб келади
Ўқувчиталабалар билимини синаш ва баҳолаш орқали: 
1. Баҳолаш жараёнида талабалар фан бўйича нималарни билиши, қандай саволларни 
чуқурроқ ўрганиши зарурлиги, заиф жиҳатлари аниқланади. 
2. Ўқитувчи талабаларнинг билимини баҳолаш жараёнида қандай савол, 
масалаларни ўзлаштиргани ҳақида ахборотга эга бўлади. 
3. Отаоналар фарзандларининг мувафаққиятлари ҳақида ахборот олишади. 
4. Ўқитувчи ва ўқув юрти маъмурияти ўқувчиталабалар билимини баҳолаш орқали 
уларни курсдан курсга кўчириш ҳақида қарор қабул қилишади. Ўқувчиталабалар 
билимини синаш ва баҳолаш ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлиб, уни амалга 
оширишнинг қатор тамойиллари мавжуд.
Талабалар билимини назорат қилиш ва 
баҳолашнинг асосий тамойиллари: 
барча талабаларни жалб этиш; 
дастур материалларини тўла қамраб олиш; 
талабаларга табақали ёндашиш; 
талабалар билимини адолатли баҳолаш; 
мунтазам тарзда назорат ва баҳолашни амалга оширишга риоя қилиш, уларни ўз 
устида тинимсиз ишлаш, ўқиш, ўрганишга ундайди.
Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашга замон талабидан келиб чиққан 
ҳолда ёндашиш талаб этилади.
Ҳозирги пайтда талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш, унинг барча 
тамойилларини назарда тутган ҳолда таълим тизимидаги мамлакатимиз ва чет эл 
педагоглари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган рейтинг ( инг. Rating – индивидуал сон, 
миқдор кўрсаткичи маъносида ишлатилади) тизими қўлланилмоқда.
Рейтинг, биринчидан, талабаларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш 
жараёнини характерловчи тизим. Иккинчидан, талабанинг олган билимини ўзлаштириш 
даражаси, баҳосини ифодалашнинг усули. 
«Олий таълим муассасаларида талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими 
тўғрисида муваққат Низоми» бўйича рейтинг тизимини қўллаш орқали талабаларни 
ўқитилаётган фанларни чуқур эгаллаш, топшириқларни бажаришга ижодий ёндашиш, 
адабиётлар устида мунтазам ишлаш, дарсларга фаол қатнашишларини таъминлаш бўлса, 
иккинчи томондан, профессорўқитувчиларни маъруза, амалий машғулотларга пухта 
тайёргарлик кўриш, дарс ўтишнинг турлитуман услубларини қўллаш, талабалар билимини 
назорат қилиш ва баҳолашда масъулиятларини оширишдир. Буларнинг барчаси эса 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling