Тошкент молия институти


Фанни ўрганишда шу жиҳатлар, яъни ҳисобнинг объектлари ва субъектларига


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Фанни ўрганишда шу жиҳатлар, яъни ҳисобнинг объектлари ва субъектларига 
ҳам диққат қаратиш лозим. 
Бухгалтерия ҳисоби ўзининг предметига мос фанни ўрганиш методларидан 
фойдаланади. Бу методлар айнан фанни ўрганиш хусусиятларини ўзида акс эттиради.
1. Ҳужжатлаштириш 
Бухгалтерия ҳисоби объектлари устидан ёппасига ва узлуксиз кузатишларни амалга 
ошириш имконини берадиган ахборотларни дастлабки акс эттиришдир. Бухгалтерия 
ҳисобининг асосини ҳужжатлаштириш ташкил этади. Юз берган ҳар қандай муомала ўз 
вақтида ва хатосиз ҳужжатларда акс эттирилиши керак. 
2. Инвентаризация
Хўжалик юритиш жараёнида бўлиб ўтаётган барча ҳодисаларни ҳужжатлаштириш 
орқали қайд қилиб бўлмайди. (масалан: табиий йўқотиш). Бухгалтерия ҳисоби 
маълумотлари билан ҳақиқат ўртасидаги тафовутни бартараф қилиш мақсадида 
инвентаризация ўтказилади. Аниқланган тафовут, яъни маблағларни ортиқча ёки кам 
чиқиши тегишли далолатномаларда расмийлаштирилади ва ҳисобда акс эттирилади.
3. Баҳолаш
Баҳолаш ҳисоби маблағлар, уларни ташкил топиш манбалари ва хўжалик жараёнини 
пул ўлчовида ифодалаш усулида намоён бўлади. Натура ўлчовидаги мулкларни қиймат 
ўлчовига келтириш ва бир хил ўлчовда акс эттириш ҳамда умумлаштириш учун 
фойдаланилади.
4. Калькуляция 
Сарфланган харажатлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат), бажарилган иш 
бирлигини таннархи(ўртача харажатлар)ни аниқлаш, хўжалик жараёнини бошқариш учун, 
уни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ҳисоблаб чиқиш, ишлаб 
чиқариш харажатлари устидан назорат қилиш имконини беради. 
5. Ҳисобварақлар тизими 
Ҳисобварақлар тизими ҳисоб объектларини уларнинг иқтисодий мезонларига кўра 
гуруҳлаштиришга асосланади. Хўжалик юритиш жараёнида амалга оширилган турли 
Бухгалтерия ҳисоби фанининг методлари
Ҳужжатлаштириш
Инвентар
изация
Баҳолаш
Калькуляция
Ҳисобвар
ақлар
тизими
Икки
ёқ
лама
ёзув
Баланс
Ҳисобот


299
муомалалар ҳисобварақларда акс эттирилади ва ҳисобварақлар тизимидан фойдаланиб
мазмунига кўра умумлаштирилади.
6. Икки ёқлама ёзув 
Хўжалик юритиш жараёнида юз берган муомалаларни ҳисобварақда акс 
эттиришнинг муҳим хусусияти шундаки, муомалада акс этган сумма бир вақтнинг ўзида 
камида иккита ҳисобварақда акс эттирилади. Икки ёқлама ёзув ҳар бир хўжалик 
муомаласи натижасида юзага келадиган ҳодисани ўзаро боғлайди. Айнан икки ёқлама 
ёзув ҳисоб–китоб ишлари тўғри бажарилаётгани ёки ҳисоблашда хато қилинганлигини 
аниқлаш имконини беради.
7. Бухгалтерия баланси
У хўжалик маблағлари ва манбаларини маълум бир санага бўлган ҳолатини акс 
эттириш методи ҳисобланади. Баланс, яъни хўжалик маблағлари ҳаракатини акс 
эттиришнинг бундай тартиби уларнинг барча йиғиндисини ўзаро боғланган ҳолда бир 
бутун тарзда кўриш имконини беради. Корхона фаолиятини таҳлил қилишни 
енгиллаштиради.
8. Ҳисобот 
Маълум даврга бўлган хўжалик фаолияти жараёнида содир бўладиган воқеа кўп 
сонли муаммоларни кузатиш имконини


300

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling