47
3§. Таълим тизимига ёндашувлар ва дарс ўтиш методлари
Таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятларни баҳолаш
мезонлари, дарс ўтишда
ўқитувчининг алоҳида урғу бериладиган роли ва бошқаларга кўра ўқитишга ёндашувни
турли гуруҳларга бўлиш мумкин.
Бугунги кунда таълимга ёндашувлар ниҳоятда турли туман.
Уларни атрофлича
ўрганган таниқли олим Г. К. Селевко ўзининг “Современные
образовательные
технологии” китобида педагогик технологияларни турли жиҳатдан ёндашган ҳолда энг
кўп (12)та гуруҳга ажратади. Уларни турли жиҳатдан гуруҳларга бўлиб, чуқур ўрганиш
педагогик технологиялар фанида амалга оширилади.
Биз махсус фанларни ўқитиш методикаси фани нуқтаи назаридан ёндашиб, ўқитиш
методларини қўллаш жиҳатидан ҳозирги пайтда кенг фойдаланилаётган ёндашувлар
ҳақида тўхталиб ўтамиз. Ўқитувчининг тутган ўрни, қўйилган мақсад, ўқитиш методлари
ва бошқаларга қараб, таълим жараёнини ташкил этишни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
кўргазмали анъанавий (тушунтирувиллюстратив) ёндашув, технологик ёндашув,
тадқиқий ижодий ёндашув. Ўқитишга уч хил ёндашувни бирбиридан қандай
фарқланишини қуйидаги уларга берилган қиёсий характеристика орқали кўриш мумкин.