Тошкент молия институти
Қарор қабул қилиш сеткаси
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Иқтисодиётнинг бош муаммоси»
- «ресурслар чекланганлиги », «танлов»
Қарор қабул қилиш сеткаси
М е з о н л а р Муқобил вариантлар Қизиқарли ҳикоя Фельетон (камчиликлар очиб ташланган) Кроссворд, бошқа ўйинлар Маслаҳа тлар Cеминарга тайёрланиш учун мақола 1.Саодат + + + 2.Санам + + + 3.Бозор, пулкредит + + + + 4.Халқ сўзи + 5.Даракчи + + + 6.Ҳуррият + + Ҳамма кичик гуруҳ сеткани тўлдириб бўлгач, ҳар бир кичик гуруҳдан бир талаба, нима сабабдан гуруҳ айнан шу газета ёки журнални танлаганлиги сабабини тушунтириб беради. Гуруҳ «Бозор, пул, кредит» журналини танлабди. Сабаби, семинар мавзуси бўйича илмий мақола чоп қилинибди. Имкон бўлганда гуруҳ «Даракчи» газетасини хам сотиб олган бўларди. Чунки унда қизиқарли мақола ва маслаҳатлар берилган. Бунда «Даракчи» газетаси «Бозор, пул, кредит» журналининг муқобил қиймати бўлади. У гуруҳ танлаб олган журналдан кейин газетажурналлар ичида энг юқори наф келтиради деб баҳоланяпти. У ўзининг зарурлиги жиҳатидан «Бозор, пул, кредит» журналидан сўнг туради. Айтайлик, ҳамма гуруҳ учун «Бозор, пул, кредит» журнали керак. Лекин журнал битта. Уни олишни хоҳлаганлар ўртасида қандай тақсимлаш мумкин? Яна қайтадан турли вариантлар ва қарор қабул қилиш мезонларини аниқлаб чиқамиз. Энди вариантлар ҳам, мезонлар ҳам бошқача бўлади. Янги сетка чизамиз. Ҳар бир кичик гуруҳ вакили гуруҳ муқобил вариантларидан нимани танлагани, унинг сабабини кўрсатади. М е з о н л а р Муқобил вариантлар ҳаммага тенг имконият энг юқори нарх мукофот ва ҳоказо Мусобақа Аукцион Ўқитувчи қарорига мувофиқ Лотерея ва бошқалар 114 Ўқитувчи жавобларни эшитиб, ўйинни якунлар экан, талабаларнинг иштирокини баҳолайди. Агарда талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш, бундай тарзда моделлаштирувчи ўйин ўтказиш нисбатан кўп вақт талаб этса, ғалағовур кўпайиб кетса, ўйинни бошқача тарзда ўтказиш мумкин. Бунда ўқитувчи бир неча китоб, газета, журналларни стол устига қўйиб, талабалар ичидан ихтиёрий равишда ўйинда қатнашишни хоҳлаган талабани танлайди. Унга бор пули миқдори да улар ичидан бирини танлашни таклиф қилади. Айтайлик, Нигора «Саодат» журналини танлади. Агарда пули етганда «Даракчи» газетасини ҳам олган бўларди. Демак, Нигора учун «Саодат» журналининг муқобил қиймати «Даракчи» газетаси. Бунда ўқитувчи аудиторияга «Саодат» журналининг муқобил қиймати нима? Нима сабабдан «Даракчи» газетаси журналнинг муқобил қиймати бўлади? деган савол билан мурожаат қилиши мумкин. Нигора нима сабабдан «Даракчи» газетасини олмай, «Саодат» журналини танлаганининг сабабини айтиб бериши керак. Бунинг учун аудитория билан биргаликда доскага ёки проектор бўлса слайдга қарор қабул қилиш сеткаси чизилади. Сеткада муқобил вариантлар, яъни газета, китоб, журналларнинг номлари кўрсатилади. Танлаш мезонларига нима сабабдан, қайси хусусиятига кўра танланиши кўрсатилади. Кейинги раундда эса аввалги кичик гуруҳлар билан ўтказилган моделлаштирувчи ўйинимиздагидек, бутун гуруҳ учун битта китоб ёки журнал қолдириб, уни талабалар ўртасида қандай тақсимлаш мумкинлигини муҳокама қиламиз. Ҳар бир талаба қарор қабул қилиш сеткасини тўлдириши мумкин. Ўқитувчи талабалар уни қандай тўлдиришганини кўриб чиқиб, 34 талабадан қандай қарорга келганини гапириб беришни таклиф қилади. Агар гуруҳда ҳиссиётга бериладиган талабалар кўп бўлиб, моделлаштирувчи ўйин ўтказганда аудиторияда ғалағовур кучайиб кетадиган бўлса, қуйидаги топшириқни бериш мумкин. Айтайлик, ХП90, 96 гуруҳи талабалари янги йил балини ўтказишга қарор қилди. Харажатлар учун эса ўртада 120 минг сўм пул йиғилди. Гуруҳ шу пулдан кам харажат қилиши мумкин, лекин ортиқ эмас. Гуруҳ тадбирни кўнгилли ўтказиш учун: 1) бирор бадиий гуруҳни таклиф қилиши; 2) бирор хонани ижарага олиши; 3) хонани байрам руҳида ясатиши, 4) алкоголсиз ичимликлар, тамадди қилиш учун енгил овқат, ширинликлар олиши мўлжалланмокда. Талабалар томонидан сайланган масъул кенгаш қуйидаги ахборотларни эълон қилди: Тадбирни ўтказиш учун таклиф қилиш мумкин бўлган бадиий гуруҳлар: 1. «Райҳон» гурухи – оддий, арзон, баланд товушли мусиқа, 10000 сўм; 2. «Ҳисобчи» гуруҳи ҳозирги замон қўшиқлари ва мусиқа 15000 сўм; 3. «Тошкент» гуруҳи эстраданинг поп йўналишида 20000 сўм; 4. «Анор» гуруҳи – 22000 сўм; 5. Классик ва эстрада қўшиқларини ижро этувчи гуруҳ 26000 сўм. Тадбирни ўтказиш учун хона: 1. Факультетнинг спорт зали 2000 сўм; 2. Иқтисодчилар клуби 5000 сўм; 3. Маданият саройи 5500 сўм; 4. «Гулистон» хусусий ошхонаси 5700 сўм; 5. «Интернет» клуби 5800 сўм. Енгил тамадди қилиш учун яхна овқат, салат, ширинликлар, минерал сувлар. 115 1. Талабаларнинг ўзлари бутерброд, печенье, торт тайёрлашлари, залга безаклар ясашлари 20000 сўм. 2. Тайёр бутерброд, турли сувлар ва оддий безаклар сотиб олиб келиш 25000 сўм. 3. Тайёр бутерброд, печенье, торт, оддий безаклар сотиб олиб келиш 30000 сўм. 4. Тайёр бутерброд, печенье, торт, турли сувлар, чиройли безаклар сотиб олиб келиш 60000 сўм. Ўқитувчининг вазифаси талабаларнинг юкорида санаб ўтилган санъаткорлар гуруҳларидан қайси бирини чақиришларини, зални қаердан ижарага олишларини, овқатлар, ичимликлар ва безаклар олишлари учун қарор қабул қилиш сеткасини тўлдиришларини назорат қилиш. Ҳар бир талаба ёки кичик гуруҳ нима сабабдан айнан танлагн тадбири унинг учун энг маъқул эканлиги сабабини изоҳлаб бериши керак. Бу топшириқ бажарилгач, ўқитувчи аудиторияга қуйидаги саволни ташлайди. «Сизнинг оилангиз ҳам танлаш билан боғлиқ вазиятга дуч келадими? У нимаси билан ўхшаш, қайси томонлари билан фарқ қилади?» Ёки муқобил қиймат, танлашни тушунтиришни энг оддий, осон йўлидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун аудиторияга ўқитувчи муҳокама қилинаётган мавзуга тааллуқли савол ташлайди. Айтайлик, нима сабабдан эҳтиёжлар чексиз? Ким биринчи бўлиб жавоб берса мукофот: қалам, ўчирғич, ручка. Жавоб берган талаба шулардан бирини танлаши керак. Талаба албатта буюмлардан ўзи учун керакли деб ҳисоблаганини олади. Айтайлик, у ручкани олсин. Ўқитувчи ундан нима сабабдан ручкани олганини сўрайди, Талаба ручкаси йўқлиги учун олган бўлсин. У ҳолда ўқитувчи ручкаси бўлганда нимани олиши мумкинлигини сўрайди. У қалам деб жавоб берсин. Демак, талаба учун ручканинг муқобил қиймати қалам бўлаяпти. Чунки, у ручкадан кейин қаламни энг кўп наф келтирадиган нарса сифатида баҳолаяпти. Унинг учун танлаш ва қарор қабул қилиш мезонида асосий зарурат турибди. Бошқа талаба учун эса тамомила бошқача бўлиши мумкин. Буни иккинчи талабага савол бериб, аниқлаш мумкин. Семинар дарсининг талабаларда билим, иқтидор, нутқ сўзлаш, бошкалар фикрига танқидий қарашни шакллантирадиган услубларидан мунозарадир. Бундай усул билан дарс ўтиш ўқитувчидан катта тайёргарликва, маҳоратни талаб қилади. Танлаш ва қарор қабул қилиш муаммоси бу борада кенг мунозара майдони ҳосил қилишга имкон беради. Чунки ҳар бир талабанинг вариантларни баҳолаш мезони иккинчисиникидан фарқ қилади. Навбатдаги савол «Иқтисодиётнинг бош муаммоси» бўлиб, бу савол мазкур мавзунинг асосини ташкил этади. Ресурслар чекланганлиги ўз навбатида имкониятлар, товар ва хизматлар, даромадлар чекланганлигига олиб келади. Бу эса ҳар бир фаолиятда танлаш заруратини тақозо қилади. Бирор қарорга келиш учун, дейлик, ҳар ким ўз имконияти, даромадлари ва вақтига карайди. Аслида бутун жамият олдида ҳам шу муаммо туради. Ҳар доим имкониятдан бирини танлар эканмиз, иккинчиси амалга ошишидан маҳрум бўламиз. Танлаганда эса хаёлан уларни бир–бирига таққослаймиз. Биз учун нисбатан энг юқори нафликни танлаймиз. Ҳозирги пайтда жуда кўп иқтисодчилар: «ресурслар чекланганлиги», «танлов», Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling