Тошкент молия институти


«муқобил (альтернатив) қиймат»


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

«муқобил (альтернатив) қиймат»ни иқтисодиёт назарияси таянадиган учта катта кит 
тарзида тасвирлашади. Бу бежиз эмас, чунки иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси 
шуни талаб қилади. 
Саволни муҳокама қилиш жараёнида нима сабабдан ресурсларнинг чекланганлиги 
шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш муаммоси иқтисодиётнинг бош муаммоси 
эканлигини талабалар тушуниб етиши зарур. 


116
У барча муаммоларни қандай қамраб олишини мисоллар билан кўрсатиш керак. 
Сўзга чиққан талаба бу ҳақда тўхтамаса, ўқитувчи унга қўшимча саволлар билан мурожат 
қилади. 
Саволни суҳбат ёки саволжавоб усули билан муҳокама қилиш мумкин. Бунда 
талабалар диққатини аввалги муҳокама қилинган саволларга қаратиб, улар асосида хулоса 
чиқариш зарур. 
Саволлар: 
1. Нима ишлаб чиқариш, яъни қандай товарлар ишлаб чиқариш ва хизматларни 
йўлга қўйиш керакки, у жамият эҳтиёжларини имкониятнинг энг юқори даражасида 
қондирсин? 
2. Қанча ишлаб чиқариш, яъни тасарруфдаги ресурларни қанчасини ишлаб 
чиқаришга жалб қилиш ҳамда қанча ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш керақ? 
3. Маҳсулотни қандай ишлаб чиқариш керак? Ишлаб чиқаришни қандай тарзда 
ташкил этган, қандай технологиядан фойдаланган маъқул? 
4. Ишлаб чиқарилган маҳсулотни ким олади? У истеъмолчилар ўртасида қандай 
тақсимланиши керак? 
5.Тизим юз берадиган ўзгаришларга мосланишга лаёқатлими? У истеъмолчилар 
талаби, ресурслар таклифи, шунингдек, технологиянинг ўзгаришига мослаша оладими? 
Булар иқтисодий фаолиятнинг беш фундаментал масаласи бўлиб, улар 
иқтисодиётнинг бош муаммосидан келиб чиқади. Ҳар бири танловни ва қарор кабул 
қилишни талаб этади. Микромиқёсда унинг ечими ҳар бир оила, корхона, фирма, 
ташкилот қарорига боғлиқ бўлса, жамият миқёсида эса давлат давлат қарорига боғлиқдир. 
Саволни муҳокама қилиш жараёнида талабалар диққатини келажакдаги тараққиёт 
ана шу танлов ва қабул қилинган қарорларга боғлиқ бўлишига, у иқтисодиётнинг 
регрессив, доиравий, прогрессив тарзда ривожланишга олиб келишига диққатни тортиш 
зарур. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling