Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

3.1.2-жадвал 
Дивиденд ва фоизларга солиқ ҳисоби
23
 
(2008 йил январь ойи учун, минг сўм ҳисобида) 
Кўрсаткичлар 
Тўловчи 
маълумоти 
бўйича 
Солиқ инспекцияси 
маълумоти бўйича 
Ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар 
2500 
2500 
Солиқ ставкаси 
10 
10 
Бюджетга тўлаши лозим бўлган солиқ
суммаси-жами 
250 
250 
Даромадларни манбаида тўловчи юридик шахслар молия йили тугаши 
билан 30 кун ичида давлат солиқ хизмати идораларига ҳамда даромад олган 
юридик шахсларга уларнинг талаблари бўйича далолатнома топширадилар. 
Унда шу шахсларнинг рўйхат рақамлари, номлари, умумий олинган даромад 
ва жами тўланган солиқ суммаси ҳисобот йили учун кўрсатилган бўлади. 
Мавзуга доир масалалар 
1-масала. Қуйидаги маълумотларга асосан фойда солиғини ҳисобланг. 
(маълумотлар минг сўм ҳисобида келтирилган) 
1. Маҳсулот (иш, хизматлар) сотишдан тушган тушум – 4380 
2. Қўшилган қиймат солиғи – 688 
3. Акциз солиғи – 500 
4. Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи – 2695 
5. Сотиш харажатлари – 35 
6. Маъмурий харажатлар – 83 
7. Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромад – 35 
8. Олинган дивидендлар – 75 
9. Валюта курси бўйича мусбат фарқ - 29 
10. Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар – 15 
11. Фавқулотда фойда – 5 
12. “Харажатлар 
таркиби тўғрисида....” ги Низомнинг 1-илова 
харажатлари - 312 
13. Солиқ имтиёзи - 100 
Ечилиши: 
23
Солиқ кодексига асосан ишлаб чиқилди. 


78 
1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг объекти 
“Маҳсулот (иш, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг 
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” ги 
Низомга мувофиқ аниқланиб, унга мувофиқ солиқ объектини аниқлаш 
қуйидаги тартибда олиб борилади.
ЯФ = ССТ - ИТ = 3192 - 2695 = 497 
(бу ерда, ЯФ - ялпи фойда; ССТ - сотишдан олинган соф тушум; ИТ- 
сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи). 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling