Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимига мол-мулк солиғининг жорий этили- ши ва унинг иқтисодий моҳияти
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 1. Акциз солиғи қачон жорий этилди? 2. Акциз солиғи тўловчилар қандай гуруҳланади? 3. Акциз ости товарларини аниқлаш мезонлари қандай? 4. Акциз солиғи объекти нималардан иборат? 5. Акциз солиғининг базаси қандай аниқланади? 6. Акциз солиғини тўлашдан кимлар озод этилган? 7. Акциз солиғи ставкалари ва акцизости товарлар рўйхати ким томонидан белгиланади? 154 Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимига мол-мулк солиғининг жорий этили- ши ва унинг иқтисодий моҳияти 8. Акциз солиғини ҳисобга олиш тартиби қандай? 9. Алоҳида товарлар бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғини ҳисоблаб чиқишнинг хусусиятлари нимада? 10. Акциз солиғи ҳисобини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари қандай? 11. Акциз маркалари нима ва у қачон жорий этилган? 12. Қандай ҳолатда акцизга тортиладиган товарлар маркаланмайди? 13. Маркаларни харид қилишга доир буюртманома қайси банк орқали амалга оширилади? 3.5. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи Ўзбекистонда корхоналар фаоли- ятини солиққа тортиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири корхоналарнинг мол- мулкига солинадиган солиқнинг жорий қилиниши бўлди. Мол-мулк солиғи дастлаб, Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида” ги Қонунига асосан жорий этилди ва шу билан бирга корхоналарнинг ишлаб чиқариш фондларига тўлов ҳамда транспорт воситаларига солинадиган солиқ бекор қилинди. Ҳозирги вақтда ушбу солиқнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ҳамда бошқа солиқ қонунчилиги билан боғлиқ бўлган меъёрий хужжатлар ҳисобланади. Ўзбекистон солиқ тизимида юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўғри солиқлар таркибига киради ва моҳиятига кўра бу солиқ асосий фондлар шаклидаги ресурсларга нисбатан белгиланган солиқ ҳисобланади. Мазкур солиқ бўйича тушумлар суммаси тўлиқ маҳаллий бюджетларга тушади ва у бюджетнинг барқарор даромад манбаларидан бири ҳисобланади. Мамлакат солиқ тизимида мол-мулк солиғини жорий қилишдан кўзланган мақсад биринчидан, корхоналар ўзларининг хўжалик фаолиятини юритишда ортиқча ва фойдаланилмаётган мол-мулкини сотишга қизиқишини уйғотиш бўлса, иккинчидан, корхоналар балансидаги мол-мулкдан самарали фойдаланишни рағбатлантиришдан иборат. Чунки, корхоналарнинг маънавий ва жисмоний томондан эскирган асосий воситаларини янги, илғор технология-ускуналар билан янгилаши ишлаб чиқарилаётган товарларнинг 155 баҳосини арзонлаштиради ва рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга имкон беради. Хўжалик юритувчи субъектларнинг балансидаги барча мулклардан солиқ тўлашга мажбур қилиш уни ортиқча бино, иншоотлар, машина ва ускуналардан қутилишига ундайди. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш воситалари бозорини шакллантиришга, маҳсулот таннархини пасайтиришга ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини яратади. Шунингдек, мол-мулк солиғи даромад ва мулк тақсимотидаги номутаносибликни бартараф этишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг давлат бюджети даромадлари таркибидаги улуши юқори салмоққа эга эмас. Ҳозирги вақтда ушбу солиқнинг тушуми Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг солиқли даромадларида 2,3 – 4,5 фоиз оралиғини ташкил этмоқда (3.6.1- жадвалга қаранг). Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling