Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Download 1.37 Mb.
bet221/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

МАЪРУЗАНИНГ ТЕХНОЛОГИК КАРТАСИ

Босқичлар, вақти –
90 дақиқа

Фаолият

Ўқитувчи

Талабалар

1 босқич
Кириш
(5 дақиқа)

1.Мавзу номи, мақсади, маъруза натижалари ва режасини эълон қилади.

1. Эшитадилар

2 босқич
Билимни жамлаштириш
(15 дақиқа)

2.1.Талабалар билимини жамлаш максадида саволлар беради:
1.Доимий ва импульсли токлар деганда нимани тушунасиз?
2.Сунъий физик омиллар ва уларнинг организмга таъсири нима?
3. Қандай қарши кўрсатмаларни била-сиз?
4.Сунъий физик омилларни қўллашда қандай аппарат ва усуллардан фойдаланилади?
Блиц сўров ўтказади.
2.2.Маъруза мақсади билан таниш-тиради.

2.1. Саволларга жавоб берадилар.

2.2.Маъруза мақ-садини ўрганади.



3 босқич
Маълумот бериш
(60 дақиқа)

3.1. Маъруза материалларини режадаги саволлар асосида кетма-кетлик билан тушунтиради ва аниқ саволлар беради:
Режадаги 1 савол: Доимий ва импульсли токларга тушинча беринг?
Режадаги 2 савол: Сунъий физик омилларнинг таъсир механизмларни айтинг.
Режадаги 3 савол: Доимий ва импульс-ли токларни қўллашда фойдаланилади-ган аппаратларни санаб ўтинг.
Режадаги 4 савол: Физиотерапевтик муолажаларда қўлланиладиган қандай усуларни биласиз?
Мавзунинг асосий қисмларига эътиборни қаратади ва ёзишни тавсия қилади.

3.1.Берилган маъ-лумотларни мухо-кама қилади, аниқ-лик киритади, са-вол беради.

Асосий маълумот-ни ёзади





4 босқич
Якуний
(10 дақиқа)

4.1.Савол беради:
1.Сунъий омилларлар ва уларнинг қўлланилишга талаблар?
4.2.Мустақил иш учун вазифалар беради: импульсли токнинг афзаллиги

4.1.Саволларга жавоб беради

4.2. Эшитади, ёзиб олади



Электр уйқу


Электр уйқуда организмга паст частотали тўғри бурчакли импульс токлари билан таъсир этилади. Организмга таъсир кўрсатиш учун битта электрод (катод) юмилган кўзларга, иккинчиси (анод) сўрғичсимон ўсимта соҳасига қўйилади. Бош мияда узоқ вақт ва доимо бир хил ва ритмик ҳолда қайтарилувчи қисқа вақтли заиф импульслар бош мия пўстлоғидаги тормозланиш жараёнларини кучайтиради ва физиологик уйқуга ўхшаш ҳолатни юзага келтиради. Электр уйқу тормозланиш жараёнларининг кучи ва ҳаракатчанлигини тренировка қилдиради ва асосий жараёнлар орасидаги бузилган ўзаро алоқаларнинг тикланишини юзага келтиради, физиологик уйқуни йўлга қўювчи механизм бўлиб ҳисобланади. Электр уйқуни амалга ошириш учун кўз-энса соҳасига жойлаштирилган электродлардан фойдаланилади. Бунда ток бош суягининг табиий тешигидан ичкарига киради. Уйқу учун адекват импульс частоталари муолажанинг бошидаёқ танланиб олиниши ва уни кейинги муолажаларда ушлаб турмоқ зарур, уни фақат бемор томонидан ёмон қабул қилишда ўзгартирилади.
Паст частотали импульс токлари ўрганиб қолиш хусусиятини юзага келтириши мумкин, шунинг учун бир муолажа вақтида ток катталигини доимий, кейингиларидан агар беморларда ёмон хиссиётлар бўлмаса, уни ошириб бориш керак. Ток кучи катта бўлганда беморларда чумоли юриш, кичик бўлганида мушакларнинг енгил тортилиш хиссиёти сезилади. Электр уйқуда қуйидаги субъектив сезгилар сезилади : киприкда оғирлик, енгил тебраниш, ёқимли бош айланиш, ҳаёлнинг қочиши, мудраш ҳолатидан аста-секин уйқуга ўтиш. Муолажалар қоронғилаштирилган, шовқин кирмайдиган тинч хонада ўтказилади. Электр уйқу невроз, гипертония, эндигина бошланиб келаётган мия томирларининг склерозида, экзема, ошқозон яра касаллиги ва бошқа касалликларда тавсия этилади. Электр уйқу муолажасини ўтказишда “Электросон - 4”, “Электросон - 3” аппаратларидан кенг фойдаланилади. Муолажа 10-30 минутдан 2-4 соатгача ўтказилади, ҳар куни ёки кун ора.
Диадинамик токлар
Диадинамотерапияда 2 хил яримсинусоидал шаклдаги импульс токлари қўлланилади, яъни частотаси 50 Гц (бир тактли узлуксиз) ва 100 Гц (икки тактли узлуксиз). Бу токлар Бернар томонидан даволаш амалиётида қўллаш учун таклиф қилинган, шунинг учун Бернар токлари ҳам деб аталади.
Бир тактли ток таъсирида мушакнинг кескин қисқариши кузатилади, натижада ток қўзғатувчи таъсирини уйғотади.
Икки тактли ток таъсирида терининг электр токини ўтказувчанлик хусусияти оширилади, сезувчанлик кенглигини кўпайтиради, тормозлаш, оғриқ қолдириш эффектини юзага келтиради.
Бир ва икки тактли импульс токларининг бир хил узлуксиз қайтари-лиши организмнинг унга ўрганишига, асаб-мушак аппаратининг чарчашига олиб келади. Шунинг учун махсус аппаратлар ёрдамида диадинамик токларнинг қисқа ва узун даврли модуляциялари ишлаб чиқилади ва ундан фойдаланилади. Қисқа даврли ток таъсирида қон айланиш тезлашади, қон томирлари кенгаяди, қон оқими тезлашади, таъсир жойидаги ҳарорат кўтарилади, модда алмашинуви фаоллашади. Узун даврли ток таъсирида қисқарган мушакларнинг қўзғалувчанлик эффекти камаяди, тормозланиш, оғриқ қолдириш хусусияти ортади. Бундан ташқари узуқ-узуқ ритмли токлар (Синкоп ритми), бир тактли тўлқинсимон ва икки тактли тўлқинсимон токлар қўлланилади. Токнинг мана шу турлари ўзига характерли бўлган физиологик таъсир кўсатади ва улар муайян тартиб билан қўлланилади. Масалан : икки тактли узлуксиз ток аввал сезувчи соҳага, кейин эса ҳаракатлантирувчи соҳага тормозловчи таъсир кўрсатади. Бир тактли узлуксиз ток икки тактли токдан кейингина қўлланилади, у қўзғатувчи ва анча вақтдан кейингина сусайтирувчи таъсир кўрсатади. Импульсли токлар таъсирида патологик ўчоғ соҳасида вегетатив боғламларнинг қўзғалиш ҳисобига қон айланиш, ионлар концентрацияси ва мембраналарнинг ўтказувчанлиги яхшиланади, гистамин ва бошқа кимёвий актив моддалар ажралади, тўқималарнинг ҳимоя хусусияти ошади, функция нормаллашади. Диадинамик токлар бир қатор касалликларда қўлланилади. Масалан : мушаклар лат еганда, боғламларнинг чўзилишида, периартритларда, оғриқ синдроми билан бирга давом этадиган периферик нерв системаси касалликларида ва бошқа касалликларда, жарохатларда кенг фойдаланилади.
Синусоидал модулланган токлар (амплипульстерапия)
В.Г.Ясногородский томонидан таклиф этилган. Товушли частотасига эга бўлган (5000 Гц) модулланган синусоидал токлар билан таъсир кўрсатилади, у тери орқали яхши ўтади ва чуқур жойлашган тўқималарга таъсир кўрсатади. Бу хилда ток кучсиз қўзғатувчи таъсир этганлиги учун унинг 10-150 Гц атрофидаги паст частотали, яъни мушаклар биотокларининг частотасига яқин келадиган частотали модуляциясидан кенг фойдаланилади. Шу токларга организм тез ўрганиб қолмаслиги учун модуляция частотаси ўзгартирилиб турилади, уларнинг қўзғатувчи таъсирини кучайтириш ва чуқурроқ кириб бориши учун эса модуляция чуқурлиги, яъни шу тебранишлар амплитудаси ўзгартирилиб борилади.
Модулланган синусоидал токларининг қуйидаги турлари тафовут қилинади :
1.”Ўзгармас модуляция” токи – 1-турдаги частотаси модулланган 10-150 Гц ток.
2.Модулланмаган дастлабки ток, частотаси 5000 Гц ли ток.
3.”Юбориладиган ток-паузалар” токи – 2-турдаги частотаси 10 Гцдан 150 Гц гача борувчи модулланган тебранишлар юборишнинг паузалар билан алмашиниб бориши.
4.”Модулланган ва модулланмаган тебранишларни юбориш” токи – частотаси 10 Гцдан 150 Гцгача борадиган бир қанча импульслар кўринишидаги модулланган тебранишлар юборишни модулланмаган “иш частотаси”, яъни 5000 Гцли токни юбориш билан навбатма-навбат бериш.
5.”Ўзгариб турадиган частоталар” токи – иккита модулланган частоталарнинг ўзгармас 150 Гц частота ва 10 Гцдан 150 Гцгача атрофида ўзгариб турадиган частота билан навбатма-навбат бериш.
Модуляция чуқурлиги – модулланган тебранишлар амплитудасини дастлабки ток амплитудасига қараганда 0 дан 100% гача борадиган доирада ошириш ёки камайтириш. Ток давомийлигини 1 секунддан 5 секундгача ўзгартириб туриш мумкин. Барча турдаги токларни одатдаги ёки тўғриланган режимида қўллаш мумкин. Ишлатиладиган токлардан ҳар бирининг ўз физиологик таъсир хусусиятлари ва ишлатиладиган ўрни бор. Масалан : “ўзгармас модуляция” токи, “юбориладиган ток - паузалар” токи асаб-мушак тўқималаригагина эмас, балки чуқур жойлашган тўқималарга ҳам қўзғатувчи таъсир кўрсатадилар ва улардан электростимуляция учун фойдаланилади. “Ўзгариб турадиган частоталар” токи, “модулланган ва модулланмаган тебранишларни юбориш” токлар суст таъсир кўрсатиб, тўқималарни қўзғатади ва у кучли оғриқ вақтида қўлланилади. Модулланган синусоидал токлар оғриқни қолдириб, периферик қон айланишини ҳамда асаб-мушак аппаратининг функционал ҳолатини яхшилашга олиб келади. Синусоидал модулланган токлар бир қатор касалликларда қўлланилади : таянч-ҳаракат аппарати жароҳатларида, қўл-оёқ, умуртқа поғанаси, бўғимларнинг дистрофик касалликлари, мушак парезлари, фалажлар ва бошқа касалликлар.
Юқори частотали ва юқори кучланишли токлар электродлар атрофида магнит, электр, электромагнит майдонларни ҳосил қилади ва улар орқали организмга физиологик таъсирини кўрсатади. Ҳосил бўладиган майдонлар энергияси организмга чуқур кириб бориб, у ерда жойлашган тўқималарда мураккаб физик-кимёвий ўзгаришлар пайдо қилади.
Асосан 5 турдаги юқори частотали ва юқори кучланишли ўзгарувчан токлар қўлланилади :
1.Дарсонвлизация
2.Франклинизация
3.Индуктотермия
4.УВЧ терапия -ультра юқори частотали электр майдони
5.СВЧ(микротўлқин) терапия - ўта юқори частотали (электромагнит майдони
Сўнги йилларда электр, магнит, электромагнит ўзгармас ва ўзгарувчан майдонлари даволаш мақсадларида муваффақият билан қўлланилмоқда.
Дарсонвализация
Дарсонвализация - юқори кучланишли (20 кВ гача), кичик кучли (0,015 – 0,02 мА) ва юқори частотали (110 кГц) импульс токлар билан даволаш усулидир. Бу ток турини биринчи марта француз олими Д.Арсонваль таклиф қилган. Д.Арсонваль токлари терига электроддан тушиб турадиган майда-майда учқунлар билан, ҳамда бу учқунлардан ҳавода пайдо бўладиган ионлар ва кимёвий моддалар (озон, азот-оксид ва бошқалар) билан таъсир кўрсатади. Бу беморда игна санчилиш хиссиётини уйғотади, айни вақтда иссиқлик сезилиши пайдо бўлади.
Муолажаларни ўткзишда “Искра” аппаратидан фойдаланилади. Бунда 7 хил шаклдаги шиша вакуумли электродлардан фойдаланилади ва асосан икки хил усул қўлланилади, яъни лабил ва стабил.
Д.Арсонвль токлари теридаги рецепторларнинг сезгирлигини пасайтириб, томир ва сфинктерларнинг спазмини йўқотувчи таъсир кўрсатади. Улар тўқималар трофикасига таъсир этиб, тўқималарда модда алмашинувини кучайтиради.
Кўрсатмалар : юрак неврози, веналарнинг варикоз кенгайиши, гипертония, климактерик бузилишлар, қуруқ экзема, тери қичиши, невралгия, соч тўкилиши, трофик яра ва жарохатлар, ануснинг ёрилиши, геморрой, пародонтоз, сурункали гингивит, вазомотор ринит, эшитиш нервининг неврити ва ҳ.з.
Қарши кўрсатмалар : токни кўтара олмаслик, ёмон сифатли шишишлар, қон кетишга мойиллик, миокард инфаркти, истерия в ҳ.з.
Франклинизация
Бу юқори кучланишли (50-60 кВ гача) доимий электр майдони билан даволашдир. Ҳосил бўлган майдонда, электр зарядларининг жойини ўзгартириши ҳисобига, ҳаводаги газли молекулаларнинг парчаланиши ҳосил бўлади. Ҳаво ток ўткзувчан бўлиб қолади, аэроионлар оқими ҳосил бўлади, натижада муолажа олаётган бемор кучли бўлмаган “электр шабода”ни сезади. Франклинизация юқори кучланишли доимий электр майдонининг аэроионлар ва ҳаво ионизацияси маҳсулотларининг – озон, азот окиси таъсирига асосланган.
Электр майдони таъсирида тўқималарда электр зарядланган дипол молекулалар ҳаракатининг ўзгариши ҳосил бўлади, шунингдек заиф доимий ток ҳосил бўлади.
Озон ва азот окиси тери рецепторларини ва юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардаларини қўзғатади, бу эса афферент йўллари бўйича импульсларни МНСга етказади, у ерда тормозловчи жараёнларни стимул-лайди ва бу билан вегетатив нерв системасининг функциясини оширади. Рецепторларнинг қўзғалиши юзаки капиллярларнинг қисқа вақтли торайишини ҳосил қилади ва маҳаллий ҳароратни пасайтиради, кейинчалик капиллярларнинг кенгайиши кузатилади ва маҳаллий ҳарорат ошади. Бундай реакциялар фақат юзаки эмас, балки чуқур тўқималарда ҳам қон церкуляциясининг ўзгариши билан кузатилади. Бу МНСнинг функционал ҳолатида ўзгаришга олиб келади, у тормозланиш жараёнларининг ортиши, кайфиятнинг ва уйқунинг яхшиланиши, иштаҳанинг ортиши билан юзага чиқади. Шунингдек вегетатив нерв системасини нормаллаштирувчи таъсир кузатилади, у оғриқнинг камайиши, тери қичишишида рецепторлар сезув-чанлигининг пасайиши, модда алмашинувининг тезлашиши, бактериоцид таъсири, яраларнинг тез битиши ҳолида амалга ошади.
Муолажани ўтказишда АФ-3, АФ-2 аппаратларидан фойдаланилади. Муолажа умумий ва маҳаллий ҳолда қабул қилинади. Маҳаллий франклинизацияда 3та даражали кучланишдан фойдаланилади, бу даражаларнинг ҳар бири кучланишни 5 кВ га ошириб беради. Умумий франклинизацияда беморлар ечинмасдан стулда ўтирган ҳолатда қабул қиладилар. Сочлардаги металли буюмлар олиб қўйилганидан кейин бошдан 15-20 см баландликда электрод қўйилади.
Кўрсатмалар : умумий франклинизацияга – МНСнинг функционал касалликлари (айниқса бош оғриқлари ва уйқусизлик билан кечадиган кучли асабийлашиш), И- ва ИИ-даражали гипертония касаллиги, ақлий ва жисмоний чарчаш ҳолатлари; маҳаллий франклинизация – тери қичиши, тери сезувчанлигининг пасайиши, трофик яра, секин битувчи инфекция тушган жароҳатлар.
Қарши кўрсатмалар : ёмон сифатли ўсмалар, артериал босимнинг пасайиши, қон кетишга мойиллик, тана ҳароратининг кўтарилиши, ўпка силининг фаол шакли, нерв системасининг органик касалликлари, ИИ- ва ИИИ-даражали юрак етишмовчилиги, кахексия.
Индуктотермия
Бу юқори частотали магнит майдони билан даволашдир. Индукта – тўплаш, термо – иссиқлик,яъни иссиқликни тўплаш маъносини билдиради.
Аппаратга уланган юқори вольтли кабель ўрамлари атрофида юзага келадиган магнит майдони бемор танасида индукцион токлар – Фуко токлари пайдо бўлишига олиб келади. Бу токларнинг ҳосил бўлиши тўқималарнинг қизишига олиб келади. Иссиқлик асосан электрни яхши ўтказувчи тўқималарда, яъни қон, лимфа, паренхематоз органлар тўқимаси, мушакларда ҳосил бўлади. Иссиқлик тўқима ичкарисида (6-8 см) ҳосил бўлади, тери ва тери ости клетчаткасида камроқ. Индуктотермия ўрта ҳисобда маҳаллий ҳароратни 3-4 градусга оширади, камида эса 1-1,5 градусга. Ҳароратнинг кўтарилиши тўқималарнинг периферик ва чуқур қисмида қон айланишни кучайтиради, ферментлар алмашинуви жараёнларини тезлаштиради. Индуктотермия таъсир қилган жойда суяк тўқималарида кальцийнинг йиғилиши ортади. Тўқималарнинг битиши ва регенерациясининг тезлашиши кузатилади. Буйрак усти бези пўстлоғининг глюкокортикоид функциясини стимуллайди, катехоламинларнинг секрецияси ошади. Сўрилиш жараёнлари тезлашади, организмнинг иммунологик хусусияти яхшиланади, фагоцитознинг фаоллиги ортади, томир, ичак, бронхлар, сфинктерларга антиспазматик таъсир кўрсатади. Муолажа ИКВ-4, ДКВ-2 аппаратлари ёрдамида ўтказилади. Бунда электрод вазифасини бажарувчи индуктор диск ва индуктор кабел қўлланилади.
Кўрсатма : таянч-ҳаракат аппаратининг, кичик тос органларининг, сий-дик қопининг, нафас органларининг, ҳазм органларининг, ЛОР органлари-нинг ўткир ости ва сурункали касалликлари, ўткир ва сурункали нефрит, неврит, радикулит, артрит ва артроз.
Қарши кўрсатма : терининг оғриқ ва ҳарорат сезувчанлигининг бузили-ши, серингомиелия, ўткир йирингли жараёнлар, ёмон сифатли ўсмалар, қон кетишга мойиллик, силнинг фаол шакли, юрак-қон томир етишмовчилиги, миокард инфаркти.
Тиббиёт амалиётида бундан ташқари бир йўла бир неча хил таъсир кўрсатиш усули ҳам қўлланилади. Масалан : дорили электрофорез ва индук-тотермиядан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш мумкин. Бунда иккала усул-нинг терапевтик активлиги ошади, яъни тўқималарнинг ўткзувчанлигини индуктотермия усули яхшилайди, бу эса дори моддаларининг тўқималарга ичкарироқ киришига ёрдам беради. Муолажа вақтида прокладка дори моддаси билан намланади, устига қўрғошинли электрод қўйилади, унинг устидан индуктор диск қўйилади.
Бундан ташқари, индукторбалчиқ усули кенг қўлланилади. Муолажа ўтказиш вақтида ил ёки торф балчиғидан фойдаланилади. Муолажа бошида аввал таъсир этиш соҳасига балчиқ суртилади, сўнгра унинг устига индуктор диск қўйилади. Натижада организмга балчиқдаги фойдали кимёвий элемент-лар, биологик актив моддалар киргизилади.
УЮЧ (УВЧ)-терапия
Даволаш мақсадида ультра юқори частотали ўзгарувчан электр майдонидан фойдаланилади. Ультра юқори частотали электр майдони узлук-сиз ва импульсли режимда қўлланилади. Импульсли режимда электр майдо-нининг кучли импульс сериялари ва улар ўртасидаги пауза алмашиниб туради. Ультра юқори частотали импульсли электр майдонининг организмга таъсири МНСга кучли “уришлар” ҳосил қилиш билан намоён бўлади, бу вақтинча парабиозга олиб келади. Бундай механизм МНСда димланиш жараёнларини бартараф этишга қаратилган.
УЮЧ ўзгарувчан элкетр майдони теридаги рецепторларга таъсир этмасдан чуқур кириб боради, у ердаги тўқималарда иссиқлик ҳосил бўлишига олиб келади. УВЧ майдон таъсири ток ўтказувчи суюқликда ионлар тебраниш йўналишини чақиради, диэлектрик тўқималарда ядро ва электронлар тебранишини қутб молекулалари ўрта ҳолат атрофида айланма ҳаракатни юзага келтиради. Ионлар, дипол ва қутб молекулалар ҳолатининг ўзгариши иссиқлик ҳосил бўлишига олиб келади. Иссиқликнинг ҳосил бўли-ши кўпроқ майдон қувватига ва тўқималарнинг энергияни ўзига олишига боғлиқ. УЮЧнинг иссиқсиз дозировкада қўлланилиши яққол бўлган осцилятор таъсирни чақиради. Зарядланган толачаларнинг тебранишли ҳаракатлари тўқималарнинг, айниқса коллоидларнинг хужайра ва молекуляр тузилишида физикавий-кимёий ўзгаришларга олиб келади.
УЮЧ электр майдонининг физиологик таъсири унинг дозасига боғлиқдир : кучсиз дозалари тўқималар ва органлар функциясини оширади, кучли дозалари аксинча уларнинг функцияларини сусайтириб қўяди. Масалан : кучсиз дозалар ўт (сафро) ишлаб чиқишини кучайтирса, кучли дозалари сусайтиради; кучсиз дозалари нерв регенерациясини тезлаштиради, кучлилари сусайтиради. УЮЧ электр майдонининг таъсири остида грану-ляцияларнинг ўсиши тезлашади, лейкоцитларнинг фагоцитар активлиги кучаяди, қон ва лимфа оқимининг кучайиши туфайли тўқималарнинг озиқла-ниши яхшиланади, шунга кўра тўқималар ҳар хил зарарли таъсирларга яхши-роқ бардош беради, томирларнинг ўтказувчанлиги кучаяди, бу экссудат-ларнинг тезроқ сўрилиб кетишига ва тўқималардаги шишнинг қайтишига ёрдам беради, фагоцитларнинг қондан тўқималарга чиқиши осонлашади. УЮЧ электр майдони таъсирига бош мия билан орқа миядаги вегетатив марказларнинг хужайралари, шунингдек вегетатив тугунларининг хужайра-лари сезгирдир. Бу майдон таъсири остида организмда моддалар алмашинуви кучаяди ва фаоллашади, иммунологик жараёнлар кучаяди, у яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, антиспазматик таъсир кўрсатади. Яллиғлниш ўчо-ғида кальций ионлари сонини оширади, у ердан заҳарли махсулотларининг сўрилишини секинлаштиради, бактерияларнинг ҳаёт фаолиятини пасайти-ради.
Муолажа ўтказиш учун партотив “УВЧ-4”, “УВЧ-30”, “УВЧ-62”, “УВЧ-66” ва стационар “Экран-1”, “Экран-2”, “УВЧ-300”, “Импульс-2”, “Импульс-3”, “УВЧ-54” аппаратларидан фойдаланиб, электр майдон конденсатор пластиналар ёрдамида ҳаво бўшлиғи орқали узатилади.
УЮЧ-терапия тавсия этилганда қуйидаги ҳолатларни эсда тутиш зарур:
1.Конденсатор пластиналар яқинлашганда майдон зичлиги ошади, улар орасидаги масофа узоқлашганда майдон зичлиги камаяди ва тарқалиши ортади.
2.Агар майдонга ёд металл буюмлар тушса, у ўзига электр майдонини қаратади, яъни металл буюм атрофида майдон йиғилиши кузатилади.
3.Конденсатор пластиналарининг бурчак остида жойлашишида электр майдони бир меъёрда бўлмайди ва бир-бирига жуда яқин турса иссиқлик таъсири кўп бўлмайди.
4.Конденсатор пластиналарининг юзаси бир хил бўлмаса, у ҳолда кичик юзалида майдон зичлиги кўпаяди ва бу ерда биофизик жараёнлар ва организм реакцияси яққолроқ бўлади.
5.Конденсатор пластиналар жойидан қўзғатилса майдоннинг бир хиллиги ўзгаради.
УЮЧ-терапия касалликларининг ҳамма даврида қўлланилиши билан бошқа усуллардан афзалроқ ҳисобланади, Уни ўткир йирингли касалликларда, яллиғланиш жараёнларида, атонияларда, спазмларда, неврит, невралгияларда ва ҳ.з. тавсия этилади. Қон кетишга мойиллик, ёмон сифатли ўсма, ИИ – ИИИ даражали юрак етишмовчилиги, аорта аневризми, гипотония, миокард инфаркти бўлса тавсия этилмайди.
Муолажа махсус тайёрланган хоналарда ўтказилади. Бу хоналарда металл буюмларнинг бўлиши мумкин эмас, деворлари ичкаридан қўрғошинли резина билан қопланади.
Ўта юқори частотали терапия (микротўлқинли, СВЧ-терапия)
Даволаш мақсадида ўта юқори частотали электромагнит тебранишлари қўлланилади. Тебранишларнинг тўлқин узунлиги 1 метрдан 1 ммгача, тебра-ниш частотаси 300 дан 30000 мГц гача. Бунда узунлиги 1 мм – 1 см келади-ган тўлқинлар (сантиметрли - СМТ) ва 10 см – 1 м келадиган тўлқинлар (дицеметрли - ДМТ) дан фойдаланилади.
Электромагнит тўлқинлар спектрида улар ультрақисқа тўлқинлар ва инфрақизил нурлари орлиғида ётади.
Микротўлқин энергияси ичкарига кириш ва тўқималар томонидан қабул қилиш хусусиятига эга.
СМТ ва ДМТ организмга бўлган таъсирида турли тўқималарда қабул қилинган энергиянинг тақсимланиши билан фарқ қилади, масалан : СМТ энергияси 5 – 6 см, ДМТ эса 7 – 8 см ичкарига киради. Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси микротўлқинларни суст ютади, лекин сувга бой тўқималар ва муҳитлар тўлқинларни кўпроқ ютади.
Микротўлқинлар таъсирида сувнинг дипол молекулалари ва ионларнинг муҳитдаги ҳаракати юз бериб, у майдон куч чизиқлари йўнали-шига мос тушади, бу микротўлқин энергиясининг иссиқликка айланишига сабаб бўлади. Айниқса қонда, лимфада, паренхиматоз органларда, мушаклар-да ва ҳ.з. Микротўлқин энергияси таъсирига ва тўқималар томонидан уни қабул қилишга жавобан хужайраларнинг биохимик ҳолатида, коллоид тузилмаларининг дисперстлик даражасида, осмотик босимда, ичкарига киришида ўзгаришлар юз беради. Иссиқлик ва иссиқликсиз эффектларининг пайдо бўлиши таъсирнинг интенсивлиги ва тўқималарнинг қанча миқдорда энергияни қабул қилишига боғлиқ.
Заиф интенсивликдаги микротўлқинлар қўлланилганда, иссиқлик ажра-тувчи чегарадан паст бўлганда 0,01 вт/см2, биологик таъсир механизмида исссиқсизлик эффекти юқори бўлади. Катта кўрсаткичли оқимлар зичлиги қўлланилганда – микротўлқинлар қуввати 0,01 вт/см2 дан катта биологик таъсир механизмида иссиқлик эффекти юқори туради, бу кўп миқдорда сув сақловчи тўқималарда иссиқликнинг эндоген ҳосил бўлишига боғлиқдир.
ЎЮЧ – таъсир механизми нерв – рефлектор – гуморал деб қаралади. Натижада биологик актив моддалар ҳосил бўлади.
Ўта юқори частотали электромагнит майдони таъсирида таъсир этилаётган жойдаги тўқималарнинг ҳарорати ошади (катта интенсивликда бутун тана ҳарорати ошиши мумкин). Микротўлқинларнинг даволаш доза-лари оғриқ қолдириш, яллиғланишга қарши, бактериостатик таъсир, тўқима-ларнинг озиқланишини яхшиловчи, регенератив жараёнларни стимуллаш хусусиятига эгадир. Микротўлқинлар таъсири қуйидагиларда аниқланган, яъни капилляр қон айланиш тезлашган, кпиллярларнинг ўтказувчанлиги ортган. Кичик дозаларда МНСда асосий жараёнларга стимулловчи таъсир кўрсатади, буйрак усти пўстлоғининг гормонлар синтезини оширади, вегетатив нерв системси функциясининг ваготоник йўналиши кузатилади. СМТ ва ДМТ диапозонларининг фарқи қуйидагича :
-СМТ – терапияда ҳосил бўлган энергия 5 – 6 см чуқурликка, ДМТ – терапияда 7 – 8 см, баъзи ҳолатларда 10 – 12 смгача чуқурликка киради.
-СМТ – терапияда иссиқлик тўқималарнинг юза қисмида ҳосил бўлади, ДМТ – терапияда ҳам юза, ҳам ички қисмида ҳосил бўлади.
-ДМТ – терапия усули юрак-қон томир системаси функциясига таъсир этиб, миокарднинг қисқариш функциясини яхшилайди, юрак мушакларида модда алмашинувини фаоллаштиради. Периферик қон томирлари тонусини пасайтиради, натижада микроциркуляция яхшиланади.
Муолажа ўтказишда қуйидаги аппаратлардан фойдаланилади : СМТ – терапия учун – ЛУЧ-58, ЛУЧ-2, ДМТ – терапия учун – Волна-1, Волна-2, Ромашка. Электрод сифатида цилиндрсимон, конуссимон, айланасимон, тўғри бурчак шаклидаги нурлаткичлардан фойдаланилади.
Ўта юқори частотали терапия қуйидаги касалликларда кенг қўлланилади: қўл-оёқ ва умуртқа поғанаси бўғимларининг дегенератив дистрофик касалликларида (деформацияланган остеоартроз ва спондилез, товон суягининг шпораси), периферик нерв касалликларида (нейромиозит, неврит, плексит, невралгия), ревматоид артрит, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси, облетерик эндоартрит, ЛОР ва аёллар жинсий органларининг яллиғланиш касалликлари, гидраденит, операциядан кейинги инфильтрат ва ҳ.з.
Муолажалар ўтказишда маълум талабларга жавоб берадиган алоҳида жойлашган ва ҳимояланган хоналардан фойдаланилади.
Хулоса
Маърузада доимий импульсли токлар, юқори частотали ва кучланишли ток ва майдонларнинг организмга таъсири кўриб чиқилди. Талабалар физиологик таъсир хусусиятлари, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар билан танишдилар.
Тингловчилар билан ўзаро алоқани ўрнатиш учун саволлар
1.Электруйқуда таъсир этувчи физик омил ва унинг таъсир механизми.
2.ДДТда қўлланиладиган физик омилларга характеристика.
3.Амплипульстерапияда қўлланиладиган иш тартиботлари ҳақида тушунча беринг.
4.Дарсонвализациянинг таъсир этувчи омилини ва таъсир механизмини айтинг.
5.УВЧ-терапиянинг таъсир этувчи омили қайси?
6.УВЧ электр майдонининг физиологик таъсирига характеристика.
7.УВЧ- ва СВЧ-терапия нимаси билан фарқ қилади? Таъсир мехнизми.
8.Индуктотермиянинг таъсир этувчи омиллари ва таъсир механизми.
9.Электростатик душ нима? Таъсир этувчи омили.
10.Магнитотерапиянинг афзаллик хусусиятлари нимада?


Қўлланилган адабиётлар
1. Боголюбов В.А. «Общая физиотерапия» М. 2001.
2. Улащик В.С. «Физиотерапия» М. 2003.
3. Боголюбов В.А. «Методика и техника проведения физиотерапевтических процедур», М.: «Медицина», 2001.
4. Боголюбов В.М. «Медицинская реабилитация » Москва, 2006, 3 тома.
5. Руденко Т.Л. “Физиотерапия”, Ростов на дону, 2000г.
6. Пономаренко Г.Н. «Частная физиотерапия», М.: «Медицина», 2005.



Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling