Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси
Ўпка абсцесси билан касалланган беморларни клиник текшириш методлари
Download 1.2 Mb.
|
методичка узб.1-20
5.8 Ўпка абсцесси билан касалланган беморларни клиник текшириш методлари.
Уч давр фаркланади: ўпка тўқимасининг инфилтрация даври (абсцесс шаклланиши), абсцесснинг бўшлиқ хосил килиб очилиш даври ва тузалиш даври ёки ингичка деворли бўшлиқ хосил бўлиш билан сурункали жараёнга утиши мумкин. а. Шикоятлари. Абсцесс уртача 10-12 кунда шаклланади. Касаллик бошида дармонсизлик, бушашиш, калтираш, қуруқ ва кийин кам микдорда ажраладиган балғамли йўтал, кўкрак қафасида огрик, баъзан артралгия, кейин абсцесс ёрилганда бир вақтда кўп микдорда ажраладиган ёкимсиз хидли йирингли балғам, кўкрак қафасининг зарарланган томонида нафас ва йўтал билан боглик огрик, юкори харорат аста-секин ремиттирловчи, гектик, хансираш, юрак уриши. Йирингни бронхга ёрилиши бирданига кўп микдорда (огзи тула) йирингли, баъзан чирикли балғам ажралиши билан кузатилади, балғамнинг суткалик микдори бўшлиқ катталигига боглик ва 200 дан 1000-2000 мл гача булади. Балғам тиндирилганда 3 каватга ажралади: юкори – кўпикли сероз суюклик, урта – катта суюк кисми булиб таркибида лейкоцит, эритроцит,турли бактериялар булади,пастки – йирингли. Токсикоз белгилари, кўкрак қафасидаги огрик, хансираш камаяди. Беморнинг умумий ахволи яхшиланади. b.Anamnesis morbi, vitae Касалликнинг бошланиши уткир булиб, одатда юкоридаги омиллар билан боглик. Организмни сусайишига олиб келувчи хар кандай омиллар роль уйнаши мумкин. с.Кўздан кечириш Инфильтрация фазасида беморларни кўздан кечирганда мажбурий холат, хароратли юз ифодаси, хансираш,лаблар цианози, сурункали абсцессда бармоклар “барабан таёқчалари”,тирноклар “соат ойнаси” шаклидалигини аниқлаш мумкин. Кўкрак қафасини кўздан кечирганда нафас олиш актида зарарланган томон оркада колади. Йиринг бронхга очилганда бемор ахволи яхшиланади: Йўтал камайиб “огзи тула” кўп балғам ажралади, цианоз ва хансираш камаяди. d.Пайпаслаш Огрик нукталари аниқланади, эпигастрал бурчак узгармаган, катта юза жойлашган бўшлиқ булганда овоз дириллаши кучаяди, агар бўшлиқ чукур жойлашган ва кичик булса узгармайди. Кўкрак қафасининг резистентлиги зарарланган томонда пасайиши мумкин. Иккинчи боскичида огрик камаяди, овоз дириллаши аста-секин нормага кайтади. e.Перкуссия Солиштирма перкуссияда – бугиклашган перкутор товуш. Топографикда зарарланган томонда ўпканинг пастки чегараси харакатчанлиги камайган. Иккинчи боскичида тимпаниқ товуш эшитилади. f.Аускултация Биринчи боскичида дагал, баъзан бронхиал нафас, кам микдордаги қуруқ ва нам майда пуфакчали хириллашлар эшитилади. Иккинчи боскичида бронховезикуляр ёки бронхиал нафас, йирик бўшлиқлар бронх билан туташган булса – амфорик нафас. Одатда чегараланган сохада жарангли нам хириллашлар эшитилади. “Тушаётган томчи шовкини” эшитилиши мумкин. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling