Билимларни узлаштириш , билим ва куникмаларини даражасини якуний назорати турлари. Керак булган холларда коррекция усуллари.
Талабаларнинг билим узлаштириши, билим ва куникмаларини даражасини якуний назорати учун таклиф этилади:
Бронхоэктатик касаллик ва ўпка абсцесси билан касалланган беморларни мустакил сўраб-суриштириш, кўздан кечириш.
Турли тахлилларни ва рентгенограммаларни тахлил қилиш.
Берилган тестлар ва вазиятли масалаларни ечиш.
Тестлар:
Ўпка абсцессининг иккинчи даврида аускультацияда эшитилади:
а) сусайган везикуляр нафас
б) амфорик нафас
в) бронховезикуляр нафас
г) таркок қуруқ хириллашлар
д) жарангли нам хириллашлар
Бронхоэктатик касалликда аускультацияда эшитиш мумкин:
а) дагал нафас
б) жарангли нам хириллашлар
в) крепитация
г) қуруқ хириллашлар
д) майда, урта пуфакчали жарангсиз хириллашлар.
Ўпка абсцессида кўкрак қафасини кўздан кечирганда аниқланади:
а) кўкрак қафасини бўртиши
б) узгаришлар йук
в) кўкрак қафасини ботиб кириши
г) нафас олиш актида кўкрак қафасини ярмини оркада қолиши
д) кўкрак қафасини шаклини узгариши
Ўпка абсцессининг иккинчи даврида рентгенда аниқланади:
а) горизонтал сатхли суюклиги булган бўшлиқ
б) гомоген соя
в) хаволилигини камайиши
г) ўпка булагининг корайганлиги
д) тиниклилигини ошиши
Ўпка гангренасида кўкрак қафасини кўздан кечирганда аниқланади:
а) нафас олиш актида зараланган томонини оркада қолиши
б) зараланган томонни буртиб чикиши
в) узгаришлар йук
г) зарарланган томонни ботиб кириши
д) кўкрак қафаси шаклини узгариши
Do'stlaringiz bilan baham: |