Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси
Ўпка абсцесси билан касалланган беморларни қўшимча текшириш усуллари
Download 1.2 Mb.
|
методичка узб.1-20
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Амалий машғулот бўйича ўқитувчининг қайдлари. 1. Назарий кисм.
5.1. Ўпка абсцесси билан касалланган беморларни қўшимча текшириш усуллари.
Умумий кон тахлилида нейтрофилли лейкоцитоз (15000-20000 1 мм3 да) то миелоцитларгача чап томонга силжиган, ЭЧТ нинг сезиларли ошиши. Огир холатларда – темир танкис анемия. Сийдикда оз микдорда оксил (0,331%0 гача). Абсцесс очилгунгача балғамда характерли узгариш йук. Очилгандан кейин балғам – йирингли, баъзан чирикли, балғамнинг суткалик микдори бўшлиқ катталигига кўра аниқланади ва 200 дан 1000-2000 мл гача булади. Балғам тиндирилганда уч каватга ажралади: юкори – кўпиксимон сероз суюклик, урта-кўп суюклик кавати булиб, таркибида лейкоцит,эритроцит, турли бактериялар кўп, пастки – йирингли. Шунингдек, балғамнинг умумий, биокимёвий ва бактериологик тахлил утказилади. Касалликнинг 1- даврида рентген суратдаги узгаришлар оддий пневмония ёки сил инфильтратидан деярли фарк килмайди. Одатда нотекис киргокли ва ноаниқ контурли йирик учокли соя аниқланади. Иккинчи даврида кўпинча горизонтал сатхли суюклиги булган бир ёки кўп сонли бўшлиқлар аниқланиб, бемор холати узгаришига боглик сатх хам узгаради. Бронхоэктатик касалликлар, шунингдек, абсцессни даволашда асосан қуйидагилардан бошланади: Этиологик даволаш: антибактериал терапия. Ўпкадаги учокларни постурал дренаж ёрдамида, керак булганда бронхоскопия ва трансторакал пункция ёрдамида санаация килинади. Симптоматик терапия. Дезинтоксикацион терапия. Химоя кучларини стимуляцияси: иммунокоррекция. Юқоридагиларни эффекти булмаганда хирургик даволаш қўлланилади. 6. Амалий машғулот бўйича ўқитувчининг қайдлари. 1. Назарий кисм. Амалий машғулотни утказишда машғулот бошида талабаларнинг асосий фанлардан - нафас аъзолари анатомияси, физиологияси буйича талабалар асосий билим даражаси бахоланади. Буни хал қилиш учун бу кисм анъанавий дидактик шаклда (саволлар бериш ва жавоблар олиш), ёки интер актив педагогик технологияларни ("кор бурон","интервью" ва х.) технологияларни утказиш керак. Шуни Эътиборга олиш керакки, саволларни беришда бир специфика буйича - аввал анатомия, кейин физиология ва х.лардан савол берилади. Масалан: -Ўпканинг кандай булакларини биласиз? -Алвеоляр - капиллярли рефлекс нимадан иборат? ва х. Асосий билимларни даражаси кам булганда асосий моментларни киска шаклда тушунтириб бериш керак, чунки бусиз материални тушунтириш кийинлашади. Бу муаммони ечиш учун иккинчи вариант саволларини куллаш таклиф этилади. Масалан: -Кандай нафас олишнинг фазаларини биласиз? ва х. Бу кисмга киришда нисбатан тайёрланган (кучли) талабаларни ва нисбатан билим даражаси паст (кучсиз) талабаларни аниқлаб олиш керак. Бу кейинчалик гурухни учта-туртта гурухчаларга бўлиш, педагогик интерактив технологияларни утказиш - кучли+кучсиз талабалар кучли+кучсиз талабаларга карши қуйиш имконини беради. Кейин эса ушбу амалий машғулот мавзусини тахлил қилишга киришилади. Бу эса "текширув мулокоти" ва "копдаги мушук усуллари" ёрдамида амалга оширилади. Бу усулни утказиш учун ушбу мавзу буйича саволлар тайёрланиб, конвертга жойлаштирилади. Хар бир талаба биттадан савол олиб, икки дақиқа давомида узининг жавоб ваиантини ёзади. Кейин хамма оптимал жавоб вариантини танлаб мухокама киладилар. Амалий машғулотнинг биринчи кисми учун 25 дақиқа вақт ажратилади. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling