Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси
Download 0.7 Mb.
|
Маъруза 1янги-2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- Препарат таъсири
- Нохуш таъсири
ИНТАЛ.Кромолин-натрий-Интал. Лаброцитларнинг (семиз ҳужайраларнинг) дегрануляциясининг сусайиб нафас йўлларининг шиллиқ қаватидан биологик актив моддалар (гистамин брадикимнин, МСР-А) ни ажралишини сусайтиради. Бунда препаратнинг лимфоцитларнинг адрено-холино рецепторларини, ҳамда яллиғланиш медиаторлари таъсир этувчи рецепторларни оз бўлса-да блоклаш қобляти аҳамиятга эга бўлиши ммумкин. Кромолин-натрий Н1-рецепторларни блокловчи препаратлар хоссасига эга. Асосан бронхоспазмларни олдини олишда қўлланилади. Бронхоспазм хуружни даф этмайди. Давомли қўлланса хуружлар сни камаяди, у енгилроқ кечади ҳамда бронхларни кенгайтирувчи ва кортикостероид воситаларга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Кромолин-натрий асосан ёш беморларда самарадордир, чунки уларнинг ўпкасида суринкали яллиғланиш ва ўзгаришлар бўлмайди. Препарат таъсири асосан атопик бронхиал астма, асматик бронхит, пневмосклероз ва юқумлик аллергик бронхиал астмада яққол кўринади. Препаратни битта капсулада 4 маҳал (ҳар 4-6 соатда) қўллаш керак. Оғир ҳолларда 8 марта (ҳар 3 соатда) ингаляцияқилинади. Ичилса нафи тегмайди. Бу препаратни бронхларни кенгайтирувчи ва кортикостероидлар билан бирга қўллаш мумкин. Кромолин-натрий билан даволаш давомли бўлиши керак. Даволаш натижаси 2-4 ҳафтадан кейин номоён бўлади. Қабул қилиш тўхтатилса касаллик хуружлари яна қайталанади. Нохуш таъсири: ингаляциядан кейин йўтал, бронхоспазм бўлиши мумкин. Хомиладорликнинг 1-3 ойда ва 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Секин ривожланувчи аллергик реакцияларда қўлланадиган препаратлар: Иммунодепрессорлар (глюкортиноидлар, циклоспорин, цитотоксик воситалар). Тўқималарни жароҳатланишини сусайтирувчи воситалар (стероид ва ностероид тузулишли яллиғланишга қарши воситалар). Препаратлар
Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling