Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси
САЛИЦИЛАТ кислотаси унумлари (салицилитлаp)
Download 0.7 Mb.
|
Маъруза 1янги-2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсатмалар
- Нохуш таъсири
- Сурункали заҳарланиш
- МЕТИЛСАЛИЦИЛАТ
САЛИЦИЛАТ кислотаси унумлари (салицилитлаp).САЛИЦИЛАТлар нонаркотик аналгетикларга хос бўлган учала хусусиятига эгадирлар, бундан ташқари бошқа система ва аъзоларга ҳам таъсир кўрсатадилар, жумладан нафас олишга нафас марказига бевосита қўзғатувчи таъсири туфайли ва карбонат ангидириднинг ҳосил бўлишини ортириш ҳисобига кучайтирадилар (айниқса ката дозаларда). Бунда рецептор алколоз ривожланиш мумкин. Салицилатларнинг таъсирида ривожланадиган кислота ишқор мувозанатининг бузилиши компенсацияланган алколоз билан чекланади, чунки буйрак пешоб таркибида К+ ва Na+ ни тез ажратади. Бунда тўқималарнинг буфер сиғими камаяди. Қон-томир системасига салицилатлар деярли таъсир этмайдилар, фақат катта дозаларда қон томирларини кенгайтиради. Салицилатлар жигарнинг ўт ажратиш қобилиятини кучайтиради. Буйракда уратлар ва фоафатларни қайта сўрилиши (реабсорбция) сусайтирадилар. Катта дозаларда пешоб таркибида пешоб каслотасини қайта сўрилишини сусайтириш ҳисобига уни ажралишини оширади (подаграда бу яхши). Афсус кичик дозаларда буни акси бўлади ва пешоб кислотасининг миқдори қонда ортади. Салицилатларнинг катта дозалари тромбоцитлар миқдорини камайтиради. Ацетилсалицилат кислотаси тромбоксан биосинтезини сусайтириб тромбоцитлар агрегациясини тўхтатади. Бу хусусият натрий салицилатда йўқ. Салицилатлар катта дозада гипоталамусни рағбатлантириш ҳисобига АКТГни ажралишини ва шунинг ҳисобига глюкокортикоидларнинг қондаги миқдорини оширадилар. Салицилатлар оқсил, ёғ кислоталари ва аминокислоталарнинг парчаланишини оширадилар, уларнинг синтезини сусайтирадилар. Қандли диабетда гиперглипимиянинг йўқолишига ёрдам берадилар. МИТдан салицилатлар яхши сўрилади, тўқима тўсиқлардан яхши ўтади. Сўрилган салицилатларнинг 50-55%и оқсиллар билан бирикади. Салицилатлар жигарда коньюгатлар ҳосил қилиб пешоб таркибида ўзгармаган қисми билан биргаликда ажралади. Т1|2=10-12 соат. Кўрсатмалар: ўткир ва сурункали ревматоид хасталикларда; невралгия, миалгия ва артритларда оғриқсизлантириш воситаси сифатида, иситма тушириш воситаси сифатида тана ҳарорати 38С дан ошганда қўллаш керак (чунки ундан пасти фойда). Нохуш таъсири: кўнгил айнаш, қайт қилиш, меъдада яра ҳосил бўлиши, қулоқда шанғиллаш, аллергик реакциялар. Ўткир захарланиш: бош оғриғи қулоқ шанғиллаши, рухий бузилишлар, кўришнинг бузилиши, кўнгил айнаш, қайт қилиш, респиратор алкалоз, гипокалиения, тўқималар дегидратацияси, тана ҳароратини ортиши, Сурункали заҳарланиш: салицилизм, юқоридагилардан ташқари гоморрагиялар (гипотромбоцитопения) витамин К бериш керак. Симптоматик даволаш. Цитромон, кофицил, седальгин ва бошқа кўпгина мураккаб таблеткалар таркибида аспирин бор. Ҳозирги “шинугие” таб. аспирин плюс “С”, Аспирин вит. С-УПСА. МЕТИЛСАЛИЦИЛАТ-рангсиз ўзига хос ароматик хидли суюқлик, сувда оз эрийди, асосан тана юзасига яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи восита сифатида бир ўзи ёки хлороформ, скипидар, ёғлар билан қўшиб ишлатилади (бўғин ва мушаклар ревматизмида, артритларда, плевритларда) “Санитас”, ”Нафтальгин”, ”Салинимент” , линементлари ва Бон-Бенги суркамаси (мазь) таркибида метил салицилат бор. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling