Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.67 Mb.
bet9/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

И босқич, энгил интермиттирловчи кечиши.

  • Касаллик белгиларини ҳафтада бир марта кузатилиши (баъзан йўтал тутиб, хансираш, хириллаб нафас олиш ёки диспное).

  • Касалликни қисқа муддатли (бир неча сониядан бир неча кунгача) қўзиб туриши.

  • Астма белгиларини тунда ойда икки марта ва ундан кам кузатилиши.

  • Касаллик қўзиш даврлари оралиғида унинг белгиларини бўлмаслиги ва ташқи нафас фаолиятининг меъёрда бўлиши.

  • Бир сонияда ЖНЧҲ ёки НЧАТ индивидуал меърий кўрсаткичдан ≥80%.

  • Юқоридаги кўрсаткичларни бир кунда < 20% ўзгариши.

ИИ босқич, энгил персистирловчи кечиши.

  • Касаллик белгиларини ҳафтада бир марта ёки ундан кўп, лекин кунда бир мартадан кам кузатилиши.

  • Касалликни қўзиши жисмоний фаолликни камайтириши ва уйқуни бузиши.

  • Тунги астма белгиларини ойда икки мартадан кўп бўлиши.

  • Бир сонияда ЖНЧҲ ёки НЧАТ индивидуал меърий кўрсаткичдан ≥80%.

  • Юқоридаги кўрсаткичларни 20-30% атрофида ўзгариши.

ИИИ босқич, ўрта оғирликдаги персистирловчи кечиши.

  • Касаллик белгиларини ҳар куни кузатилиши.

  • Касалликни қўзиши жисмоний фаолликни чегаралаши ва уйқуни бузиши.

  • Тунги астма белгиларини ҳафтада бир мартадан кўп кузатилиши.

  • Беморни қисқа таъсир этувчи β2 - агонистларни ҳар куни қўллаши.

  • Бир сонияда ЖНЧҲ ёки НЧАТ индивидуал меърий кўрсаткичдан > 60% < 80%.

  • Юқоридаги кўрсаткичларни >30% ўзгариши.

ИВ босқич, оғир персистирловчи кечиши.

  • Касаллик белгиларини доимий бўлиши.

  • Касалликни тез-тез қўзиб туриши.

  • Тунги белгиларни тез-тез кузатилиши.

  • Жисмоний фаолликни кескин чегараланиши.

  • Бир сонияда ЖНЧҲ ёки НЧАТ индивидуал меърий кўрсаткичдан ≤ 60%.

  • Юқоридаги кўрсаткичларни >30% ўзгариши.

Бундан ташқари амалиётда касалликнинг кечиш даврларини аниқлаш ҳам мақсадга мувофиқ.
Қўзиш даври аниқ нафас сиқиши, нафас дискомфорти ва клиник белгилари давомийлигининг узайиши, янгиларининг пайдо бўлиши билан характерланади.
Ностабил ремиссия даврида клиник белгилар давомийлигининг аста-секин камайиши билан намоён бўлади ва улар тўлиқ йўқолмайди.
Ремиссия даврида клиник белгилар аниқланмайди.
Турғун ремиссия даврида узоқ вақтгача (икки йилдан кўп) белгилар тўлиқ кузатилмайди.
Шундай қилиб, бронхиал астмага клиник ташхис қўйишда қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ:
Бронхиал астма турлари:

  • екзоген (атопик, аллергик), аниқланган аллергенни кўрсатиш;

  • ендоген (атопик ва аллергик бўлмаган);

  • аралаш;

  • аниқланмаган.

Бронхиал астманинг клиник-патогенетик шакллари:

  • аспиринли астма;

  • жисмоний зўриқишдаги астма;

  • инфексияга боғлиқ БА;

  • БА нинг холенергик шакли;

  • аутоиммун БА;

  • профессионал БА;

  • БА нинг “йўталли” шакли ва бошқа турлари.

Бронхиал астма кечишининг босқичлари:

  • енгил интермиттерловчи кечиши;

  • енгил персистирловчи кечиши;

  • ўрта оғир персистирловчи кечиши;

  • оғир персистирловчи кечиши.

Бронхиал астма кечишининг даврлари:

  • қўзиш даври;

  • ностабил (турғун бўлмаган) ремиссия даври;

  • ремиссия даври;

  • стабил (турғун) ремиссия даври.

Бронхиал астманинг асоратлари:

  • астматик статус;

  • пневмоторакс;

  • нафас этишмовчилиги ва унинг даражалари;

  • пневмомедиастинум;

  • беттолепсия.

Ёндош касалликлар:

  • сурункали бронхит (обструктив ёки обструктив бўлмаган);

  • аллергик касалликлар;

  • қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари;

  • пневмония;

  • ошқозон-ичак тизими касалликлари;

  • юрак-қон томир касалликлари;

  • жигар, буйрак ва бошқа касалликлар.

Бронхиал астманинг клиник манзараси. БА да нафас сиқиши хуружи ва унинг авж олишида 3 давр фарқланади.
И - хуруж даракчилари даври. Бунда клиник белгилар турли беморларда ҳар хил бўлиши мумкин. Хуруж бошланишидан бир неча дақиқа, баъзан бир неча соат ёки кун олдин беморларни томоқда қичишиш ва йўтал, тери, кўз, қулоқнинг қичиши, кўп пешоб ажралиши ва бошқа қатор белгилар безовта қилади ва шу даврда уни бартараф этиш осонроқ кечади.
ИИ - экспиратор нафас сиқиш хуружининг авж олиш даври. Беморда экспиратор хансираш, хуружсимон йўтал билан қийин ажралувчи балғам, кўкракда қисилиш ва оғирлик ҳисси, нафасни тўлиқ чиқара олмаслик, уни чиқарганда масофадан эшитилувчи ҳуштаксимон (ушбу ҳолатда бронхлар бўшлиғининг кўриниши 36 – расмда тасвирланган) хириллашлар кузатилади. Одатда, у қўлларига таяниб, мажбурий ҳолатда ўтирган бўлади, юзлари керикиб, диффуз кўкариш аниқланади. Кўкрак қафаси бочкасимон, териси нам, юзи, бўйнида тер томчилари, нафас олганда бурун катаклари керилиб, ёрдамчи мушакларни иштирок этиши, ўмров усти чуқурчаси ва қовурғалар оралиғини нафас олганда ичга тортилиши ҳамда бўйин веналари бўртиши қайд этилади (37 – расм). Вакти-вақти билан беморга азоб берувчи йўтал, қийинлик билан ажралувчи кам балғам ва унинг ёпишқоқ, қуюқ, баъзида эса кўпикли бўлиши кузатилади. Перкуссияда бутун ўпка устида қутича товуш, унинг қуйи чегараларини пастга силжиши ва ҳаракатчанлиги чекланганлиги, аускультатсияда нафас чиқаришни узайиши, сусайган везикуляр нафас негизида тарқалган, кўп миқдорда қуруқ, ҳуштаксимон, ғижилловчи хириллашлар, уларни узайган нафас чиқариш босқичида яққол эшитилиши, нафас чиқарилишини олишга нисбатан анча узоқроқ бўлиши аниқланади. Ўпкани кенгайганлиги сабабли юрак чегараларини аниқлаш имкони бўлмайди. Юрак тонларини бўғиқлашиши, ўпка артериясида ИИ тон аксиенти, пульснинг тезлашиши (бир дақиқада 100-110 та) ва таранглигининг сусайиши хос. Хуружлар узоқ давом этганда юрак ўнг қоринчаси этишмаслиги белгилари: жигарнинг катталашиши, оёқларда шиш. Балғамда типик ўзгаришлар - эозинофиллар, кам ҳолларда Шарко-Лейден кристаллари ва Куршман спираллари топилиши. Бўғилиш хуружлари оғир кечиб, узоқ давом этганда, эКГда ўзгаришлар (юрак электр ўқининг ўнгга силжиши, С тишининг И стандарт тармоқда чуқур, Р тишининг ИИИ, АВФ да баланд
бўлиши, С-Т сегментининг ИИИ, АВФ да инверсияси, Р тишини ИИ, Ш стандарт тармоқларда баланд, ўткир учли Вл да манфий бўлиши, ҳамда баъзан Вл, В2 да икки фазали Р тиши, ўнг кўкрак тармоқларда С-Т сегментининг инверсияси, Гис тутами ўнг оёқчаси блокадаси) кузатилиши. Рентген текширувда ўпка тўқимаси ёруғланишини ортганлиги, диафрагмани пастга тушиб, ҳаракатининг камайганлиги, қовурғалар оралиғи кенгайиб, ўпка нақшини қуюқлашганлиги аниқланади.
Касалликнинг оғир-енгиллигини спирометрия кўрсаткичлари яъни ўпка вентилясияси ўзгаришларига қараб аниқлаш мумкин. Бунда нафас йўллари обструксиясини баҳолашда 1ЖНЧҲ ва Тиффно индекси асосий кўрсаткич ҳисобланади.
ИИИ- хуружнинг пасайиш даври. Беморда йўтал кучайиб, кўп миқдорда балғам ажралиши ва унинг аҳволини энгиллашиши. Хуруж регрессияси турли беморларда ҳар хил бўлиб, баъзиларда асоратсиз тез ўтади, бошқаларда эса оғир кечиб, беморни ҳолдан тойдиради.
Кейинги вақтларда БАнинг классик кўринишидаги хуружлари камайиб бормоқда. Баъзи ҳолларда БА бронхлардаги яллиғланиш билан кечадиган сурункали бронхит негизида шаклланади. Бундан ташқари касалликнинг кам белгили клиник кечиши ва қайтмас обструксияларга сабаб бўлиш ҳоллари кўпаймоқда.
Бронхиал астманинг патогенетик шакллари. Атопик шакли кўпрок ёшларда учрайди ва астма хуружларининг аллергик омилларга (уй, ўсимлик чанглари, овқатлар, дорилар ва бошқалар) боғлиқлиги унга хос белги ҳисобланади. Аллергенлар билан ўтказилган гипосенсибилизатсия яққол ижобий самара беради. Хуруж тез ривожланиб, аниқ клиник белгилар билан намоён бўлади ва йўтал ҳамда ёпишқоқ балғам кўчиши билан тугалланади.
Қон ва балғамда кўп миқдорда эозинофиллар аниқланади. Аллергенлар билан тери ва қўзғатувчи синамалар натижаси мусбат бўлади. Хуружлар орасида касаллик белгилари кузатилмайди ва қонда гистамин миқдори кўпаяди.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling