Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.67 Mb.
bet7/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

Ички омиллар (ендоген – атопик ва аллергик бўлмаган):

  • ирсий мойиллик;

  • нафас йўлларининг гиперреактивлиги;

  • жинси.

БА 10 ёшгача аксарият ҳолларда ўғил болаларда, катта ёшлардагиларда эса кўпроқ аёлларда кузатилади.
Ташқи омиллар (екзоген – атопик, аллергик):

  • атопия яъни организмнинг атроф-муҳит аллергенларига қарши кўпроқ ИгЕ ишлаб чиқарилиши билан жавоб қайтариши.

Уй аллергенлари.
Уй чангги – 40-50% органик бирикмалар ва 50-60% анорганик моддалар (семент, оҳак, кварс) дан ташкил топган ҳар хил жинсли аралашмалардир. Бундан ташқари, соч, қазғоқ, ёстиқ пари, ҳар хил бактериялар, гилам қили, газеталар, журналлар, китоблар ва кўчадан кирадиган чанг ҳамда бошқа зарралар сабаб бўлади. Уй чанггининг аллергия чақирувчи энг муҳим қисми Дерматопҳагоидес синфига мансуб каналар ва суварак аллергенларидир. Уй чанггида бўладиган бу каналар кўзга кўринмайди ва айниқса чанг кўп тўпланадиган жойларда, шкаф тагида, уй бурчакларида, гилам, юмшоқ мебель, ўрин-кўрпа, ёстиқ ва бошқа нарсаларда бўлади. Хонадонларда учрайдиган бу каналар энг кўп тарқалган кучли аллерген бўлиб, жаҳон бўйлаб БА нинг кенг тарқалган сабабчиси ҳисобланади. Уй канасининг танаси, ундан ажралиб чиқадиган шиллиқлар ва ҳаёт фаолиятининг маҳсулотлари ҳам аллергенлар қаторига киради. Улар ҳарорат +22 дан +26◦С ва намлик 55% дан юқори бўлганда яхши ўсиб ривожланади.
Ҳайвон аллергенлари – хонаки иссиқ қонли ҳайвонларнинг сўлаги, сийдиги ва кўчиб тушган эпителийси аллерген манбаларидир. Мушуклар кўпроқ сенсибилизатсия хусусиятига эга бўлса, итлардан ажраладиган моддалар камроқ аллергия чақиради. Болаларда аллергиянинг юзага чиқишида кемирувчи ҳайвонлар муҳим аҳамиятга эга.
Суварак аллергенлари – уй чангги каналари сингари сувараклар ҳам кўпроқ сенсибилизатсия хусусиятига эга. Ўрта Осиёда кенг тарқалган аллергия чақирувчи осиё суваракларидир (Блателла ориенталис).
Замбуруғлар – улар қоронғи ва нам жойларда яхши ўсади. Пениcиллиум, Аспергиллус, Алтернариа, Cладоспориум ва Cандида аллергия чақирувчи кенг учрайдиган замбуруғлар ҳисобланади.
Ўсимликлар чангги – осон «учувчан» ва этарли даражада «оғир» бўлган ўсимлик чанглари фаол аллергенлардир. Кўпинча шўра (полынь), маккажўхори ўсимликлари, чинор, терак чанглари ва жийда гуллари ҳиди айниқса сезиларли даражада аллергик хоссага эга. Ўсимлик чанглари нафақат бронхиал астма, балки бошқа касалликлар – поллинозларни (аллергик ринит, конъюктивит, дерматит, Квинке шиши) ҳам келтириб чиқаради.
Овқат аллергенлари – беморларда кўпинча тухум, балиқ, сут, ёнғоқ, мош, асал, пепси кола, писта, шоколад ҳамдасситрус меваларига (апельсин, мандарин), полиз экинлари (қовун, тарвуз, қулупнай) аллергия кўпроқ кузатилади.
Дори аллергияси – дорилар аллергик касалликларнинг кўпайишида сўнгги йилларда муҳим аҳамият касб этмоқда. Пенитсиллин, стрептомитсин, тетратсиклин, сульфаниламидлар, фермент препаратлари, иммуноглобулинлар, зардоблар, аспириндан юзага келадиган аллергия кўп учрайди. Илк бор нафас қисиб, бўғилиб қолишларга кўпроқ дори аллергияси сабаб бўлади ва бу прогностик жиҳатдан ёмон белги ҳисобланиб, жараённинг зўрайиб бориши билан характерланади.
Инфексион агентлар - БА касаллиги юқори нафас йўлларининг ўткир вирусли инфексияси, бронхитга тез-тез чалиниш, бактериал инфексия, асосан Чламйдиа пнеумониа ва бошқа бактериялар таъсирида юзага келиши мумкин. Унинг асосий сабаби бу касалликлар оқибатида бронхлар шиллиқ қавати киприкли эпителияларининг йўқолиб бориши ва клиренснинг издан чиқиши ҳамда адашган нерв ретсепторлари сезувчанлигининг кучайиши ҳисобланади. Вирус инфексияси бронхларнинг гиперреактивлигини оширади, семиз ҳужайраларга таъсир этади ва биологик фаол моддалар ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Булар эса ўз навбатида ҳужайра ичидаги бактеритсид механизмлар ва альвеоляр макрофагларни ҳалокатга учратиб, яллиғланиш жараёнини авж олдиради. Натижада β2 – ретсепторларнинг фаолияти бузилиб, холиноретсепторларнинг фаоллашуви юзага келади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling