Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Тадқиқот ишининг таркибий тузилмаси


Download 0.67 Mb.
bet4/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

Тадқиқот ишининг таркибий тузилмаси: лойиҳа иши барча қўйилган талаблар асосида бажарилган бўлиб, кириш, асосий қисм, 3 та боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳати хамда ишнинг тузулмаси 63 саҳифадан иборат.

АСОСИЙ ҚИСМ

I. БОБ. ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ.

1.1. Интерфаол ўқитишнинг келиб чиқишига сабаблар. Интерфаол ўқитишнинг тавсифи.


Ўқитишда инновациянинг келиб чиқиши барча вақт амалиётнинг талаби асосида келиб чиққан. Ривожланишнинг инновацион таълим стратегиялари ўқитувчи ва талабанинг ролли ўринларининг ўзгаришини хам кўзда тутади.
Хамкорликда ишлаш педагогикасига биноан ўкитувчи дарс пайтида етакчи бўлиб қолади, лекин атайлаб ўқув жараёнида анъанавий ахборот-назоратли фаолиятидан воз кечади, ҳар бир талаба учун самарали таълим фаолиятини ташкил этиш орқали билимга қизиқишни фаолаштиради.
Янги таълим стратегияси ва унга янги тактик ёндашув ўқитишни интерфаол ва фаол усулларига бўлган муҳтожликка олиб келди.
Энг даслаб «интакрация» атамаси (инглиз тилидан interaction- биргаликта) социология ва ижтимоий психология соҳасида пайдо бўлган.
Интеракция ғоялари ҳатто педагогикагада кириб келди ва ҳаётга тенг ҳуқукли қатнашчиларнинг мулоқатига, ташкилотчилигига, хамкорлигига асосланган ўқитишни киргизди ва «интерфаоллик», «интерфаол ўқитиш», «инетрфаол усуллар ва ўқитиш усуллари» деган атамалар билан белгиланди.
Педагог-тадқиқотчилар «интерфаол ўқитиш» тушунчасига нималарни киргизади? Интерфаол ўқитиш деганда куйидагилар тушунилади:
- Инсонларнинг ўзаро муносабати ва ўзаро таъсирлари психологиясига асосланган ўқитиш
- Билимнинг ҳамжиҳат жараёни бўлиб, унда билимга таълим олувчиларнинг бир-бири билан ва ўқитувчи билан суҳбати орқали етишади
- Таълим олувчиларнинг ўқишнинг ўраб олган муҳити билан ўзаро таъсири асосида тузилган таълим.
Интерфаол усуллар инглиз тилидан олинган (inter - “ўртасидаги”; act – “ҳаракат”) - бу бир бири билан ўзаро ўқишга имкон берувчи ўқитиш усули.
Ўқитувчи ва талабанинг ўзаро ҳаракати уч турга бўлинади:
1. Суст, бунда ўқитувчи асосий иштирокчи ва дарсни жараёнини бошқарувчи бўлади, талаба эса суст тингловчи ролида иштирок этади (1 расм)

1-расм. Ўқитувчи ва талабанинг ўзаро ҳаракатининг суст шакли.
2. Фаол, бунда талабалар фаол иштирокчилар бўлиб, талабалар ва ўқитувчи тенг ҳуқуқли даражада бўлади (2-расм).

2-расм. Ўқитувчи ва талабанинг ўзаро ҳаракатинингфаол шакли.
3. Интерфаол – талабаларни биргаликта ҳаракати фақат ўқитувчи билан эмас, бир-бирлари билан ҳам рўй беради, талабаларни фаоллиги ўқиш жараёнида устун бўлади.

3-расм. Ўқитувчи ва талабанинг ўзаро ҳаракатининг интерфаол шакли.
Ўқитишда интерфаол усулларни мақсади таълимда самарали жараёнларни ташкил этиш бўлиб, талабалар ўзининг интеллектуал қодирлигини ва муваффақиятини хис қилади, бу эса таълим жараёнининг самаралигини таъминлайди. Бошқа сўзлар билан айтганда, интерфаол ўкитиш - бу биринчи навбатда суҳбатли ўқитиш бўлиб, бу жараёнда ўқитувчи ва талаба ўртасида ва талабалар аросида биргаликта ҳаракат қилиш келиб чиқади. Ўқитишни интерфаол усулларининг олдига қуядиган вазифалари:
- талабаларда интизомга риоя килиш ва мустақил ўқишга қизиқиш уйғотиш;
- талабаларда шахсий фикрига эга бўлишни ва ўзларининг нуқтай назарини химоя қилишни шакллантириш;
- ижтимоий ва касбий кўнликмаларни шакллантириш;
- ўқитиладиган маълумотларни самарали ўзлаштириш;
- талабалар қуйилган масалани ечиш йулини ва вариантларини мустақил излаш, янада қабул қилган ечимларини асослаб бериш;
- талабалар ўртасида биргаликда фаол ҳаракат қилишни ўрнатиш; Интерфаол ўкитиш (расм 3), таълим олувчиларни биргаликда ҳаракати натижасида амалга ошадиган билим олишнинг услуби ҳисобланади: таълим жараёнининг барча иштирокчилари (педагог ва талаба) бир-бирлари билан мулахотга киришиш ва биргаликта фаолият олиб бориш орқали, ўқув ахборотларидан ташқари, биргаликта ўқув жараёнларида иштирок этади: уни касбий-шахсий ривожланиши учун мослаштиради, муаммони аниқлайди ва ечимини топади, ўз-ўзини баҳолаш ва рефлексия механизмларини ва бошқа иштирокчиларни ҳатти-ҳаракатларини танқидий тушиниш механизмларини ишга туширади.
Интерфаол ўқитиш умумий маданий ва касбий компетентликни шаклланишини таъминлайди, ваҳоланки бир-қатор масалаларни ечишни таъминлайди:
- талабаларни фаол-билиш ва фикрлаш фаолиятини кучайтиради;
- талабаларни ўқиш жараёнига жалб қилиш, янги маълумотларни суст тингловчи сифатида эмас фаол қатнашчи сифатида ўзлаштиришни;
- фанни ўрганишга мотивацияни кучайтириш;
- талабаларда коммуникатив компетентликни ривожлантиради, талабалар ўртасида эмоционаллик қатнашни тузишга ёрдам беради;
- Мустақил турда ахборотларни излаб топиш ва уларни ишончлилик даражасини аниқлаш ва хамкорликта ишлаш учун квазимутахассислик шароитида ахборотларни узатиш ва қабул қилишни билиш;
- билим ўрганувчи ва мутахассислик масалаларини ечишга ёрдам берувчи ўқув-тадқиқотчилик компетентлигини (анализ ва танқидли фикрлаш, синтез, мақсадни қуйиш ва ҳ.к.) шаклландириш;
- гуруҳда ишлаш кўникмасини ўзлаштириш орқали мутахассисни тарбиялайди, бошқаларни фикрларига эътибор бериш, тўғри ечим топиш ва ўни ҳаётга тадбиқ этиш;
- таълим олишга қулайлик яратади (руҳий зўриқишни пасайтади, фаолият шаклини ўзгартади, диққатни олмаштиради) ва талаба ўзини муваффақиятли, ақлий етишганлигини сезади, бу эса таълим жараёнининг самарадорлигини янада оширади;
- анъанавий аудитория ишларининг бир қисмининг қисқариши ва талабалар мустақил ишининг ҳажмининг кўпайиши;
- замановий техник воситалари ва ахборотларни қайта ишлаш технологиялари билан ишлаш кўникмаларининг ривожланиши;
- таълим олишни эгилувчанлиги ва мумкинлиги- талабалар ўқиш ресурсларига ва ҳоқлаган компьютердаги дастурларлардан фойдаланиши мумкин;
- электрон шаклда тестларни (жорий, оралиқ, якуний) қўллаш ўқиш жараёнини аниқ баҳолашга ва талабалар билимини баҳолашни объективлигини оширади;
- интерфаол технологиялар талабаларни ўқитувчилар билан вақти- вақти билан эмас, аксинча доимо мулоқатта бўлишига имконият беради ;
Интерфаол ўқитишни асосий услубий тамойиллари:
- ишчи атамалар, ўқув ва мутахассислик луғатларини яхшилаб танлаш;
- бошқарувчанлик ва мутахассислик фаолиятининг аниқ амалий мисолларини хар тарафлама таҳлил қилиш;
- барча таълим олувчилар бир-бирлари билан визуал мулоқатта бўлишни қўллаш;
- ҳар бир дарсда таълим олувчилардан биттаси лидер (бошқарувчи) вазифасини бажариб, ўқув муаммосини талиқлашни йуналтиришни ва ташаббускорликни ўз қулига олиши (фақат ёрдам берувчи педагоггина- яхши педагог);
- ўқув материалини тасвирловчи техник ўқув воситаларидан жадвал, слайдлар, фильмлар, роликлар, видеоклипларни фаол қўлланиш;
- ўқитувчи томонидан ҳамма вақт гуруҳ ичида биргаликтаги ҳаракатни фаол ушлаб туриш, қатнашувчилар ўртасида ўзаро муносабатларнинг таранглигини олиб ташлаш, «ўткир» қадамларни ва баъзи талабаларнинг ҳаракатларини нейтраллаш;
- кутилмаган қийинчиликлар кузатилганда ва талабаларга янги ўқув дастурини тушиндириш мақсадида дисскусияга ўкитувчининг тезкорлик билан аралашиши;
- гуруҳли дарсларда талабаларни шахсий қобилиятларини жадалли турда қўллаш;
- ўкитувчи томонидан ишлаб чиқилган меъёрларга, қоидага, эришган натижалари учун рағбатландиришга (жазолашга) қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириш;
- қатъий регламент ва ахборотлардаги аниқ эмас элементлар мавжудлиги шароитида қарор қабул қилишга ўрганиш;
Интерфаол ўқитишда таълим жараёнининг асосий мазмуни ва охирги мақсади сақланиб қолади, лекин ўқув материалларини тақдим қилиш шаклларида ўзгариш бўлади ва эшитириш шакли ўрнига ўзаро тушинишга ва биргаликта ҳаракат қилишга таянган полилог шаклини қўлланади. Биринчи ўринга ўқув жараёнини гуруҳли шаклини ташкиллаштириш чиқади.
Талабаларни хамкорликта ишлаши ҳайрихоқлик ва бир-бирини қўллаш муҳитида уюштирилади, бу эса талаб қилинадиган билимга эга бўлишга имкон яратиб қуймастан, билиш жараёнини хам кучайтиради, хамкорликнинг ва кооперациянинг (биргаликта меҳнат қилиш) энг юқори босқичларига ўтказади.
Интерфаол ўқитишни ташкиллаштиришда ўқитувчининг фаолияти ўзгаради, яъни талабага шахс сифатида қарашдан талабаларнинг бир-бирларини қўзғотувчи ва фаоллаштирувчи, хамкорликта ҳаракат қилувчи гуруҳига қаровчи нуқтай назари билан олмашинади. Ўқитувчи интерфаол ўқитиш шароитида – шерик, маслаҳатчи, гуруҳ лидери, талабаларни ташаббускорлиги учун шароит яратувчи бўлади – асосий диққатини талабаларнинг хамкорликта ҳаракат қилишини самарали ташкиллаштиришга ва иш вақтида талабаларга ёрдам кўрсатишга қаратади.
Бир қатор педагог-тадқиқотчилар, интерфаол усулларни қўллаганда мусабоқа руҳи ва рақобатчилик, талабаларнинг ақлий (интеллектуал) фаоллигига кучлироқ таъсир қилади деб таъкидлайди. Белгили психологик феномен - юқиш феномени буйича, гуруҳдошлари томонидан айтилган ҳар-қандай фикр беихтиёр турда айтилган фикрга ухшаш ёки яқин, ёки умуман қарама-қарши бўлган ўз фикрини келтириб чиқариши мумкин.
Интерфаол ўқитишни қўллашда ижобий тарафлари қандай?- деган савол тўғилади. Илмий-педагогик адабиётларда интерфаол ўқитишнинг бир нечта ижобий натижалари келтирилган.
1. Интерфаол ўқитиш амалий масалаларни ечишда билимларни ижодий қўллаш, ўзлаштириш ва яхши тушинишни таъминлайди, бу талабалар томонидан билимларни олишда ва қўллашда жудаям фаол қатнашиши билан тушинтирилади. Интерфаол ўқитиш усулларини системали қўллаш, талабаларга ахборотлар, маълумотлар билан ишлашнинг мақбўл кўникмаларини эгаллашга имкон яратади, ҳамиша ўзининг позицияси хатоликдан қўрқишдан устун туради, сабаби хаттоки хато айтилган изоҳлар салбий баҳолар билан жазоланмайди. Биргаликта ишлаш талабалар ва ўқитувчилар аросида ишончли муносабат келиб чиқишига ёрдам беради.
2. Интерфаол ўқитиш талабаларнинг муҳокама қилинувчи машқолани ечимида қатнашганлик хисобидан қизиғувчанлигини оширади. Ўсиб борувчи мотивация талабаларни ҳиссиёт билан фаол излашга қўшилишга ундайди, ўларни аниқ ҳаракатларга рағбатландиради, ҳар бирига ўзиниг муваффақиятлигини кўрсатишга имкон беради. Умумий фаолиятта, муаммони ечишда шахсан иштрок этиши ўкишни қизииқарли қилиш билан бирга маъноли ва жавобгарлик хиси билан тўлдиради.
3. Интерфаол ўқитиш талабаларга фаолиятнинг янги тажрибасини, мулоқатини, кечинмаларни олишга имконият яратади, фаолиятни ташкиллаштириш услубларини бошидан кечиришига имкон беради, талабаларнинг шахсий потенциалини талаб қилади, булар эса компетентликни такомиллаштиришга ва шаклландиришга энг асоасий муҳит хисобланади.
4. Интерфаол ўқитиш талабаларнинг ўқишдаги йутуқларини назорат қилиш тизимини, хамкорликта ишлаш ва тизимли қайта боғланиш хисобидан умумий маданий ва касбий ўзлаштиришлари учун янада эгилувчан ва инсонпарвор қилишга имкон беради.


1.2. Интерфаол ўқитиш усулларини таснифи. Интерфаол ўқитиш усулларини қўллаш билан дарсни ташкиллаштириш





Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling