Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.67 Mb.
bet3/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

Тадқиқотнинг объекти бўлиб тиббиёт олий ўқув юртлари барча йўналишда таҳсил олаётган талабалар ҳисобланади.
Битирув малака ишнинг мақсади: Терапия фанида «Жигар сиррози мавзуси» мавзусини ёритишда инновацион педагогик технология усулларидан фойдаланиш механизмини қўллаш.
Тадқиқот вазифаси сифатида белгилаб қўйилган:

  1. Терапия фани бўйича амалий машғулотларда илғор педагогик технологияларини қўллаш йўли билан талабаларнинг билим олиш даражасини ошириш;

  2. Амалий машғулотларда дидактик ўйинлар ва органайзерларни қўллаш йўллари ҳақида маълумотга эга бўлиш;

  3. Нафас олиш тизими анатомияси мисолида қўлланилган интерактив ўйинларнинг ўқув жараёнида тутган ўрни ҳақида.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти:

  • таълим самараси юқорироқ бўлган ўқиш-ўрганишни таъминлаш;

  • таълим олувчининг юқори даражада рағбатлантирилишини таъминлаш;

  • илгари орттирилган билимнинг ҳам эътиборга олиниши;

  • ўқиш шиддатини таълим олувчининг эҳтиёжига мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

  • таълим олувчининг ташаббускорлиги ва масъулиятини қўллаб-қувватлаш;

  • икки тарафлама фикр-мулоҳазаларга шароит яратилиши.

  • мавзунинг хар бир бўлагини ўзаро услубий жихатидан мослигини таъминлаш.

  • мавзунинг хар бир бўлагининг йўналиш, мақсадини ўзаро тизимли тузилишини таъминлаш.

  • ривожланган хорижий давлатлар тиббий таълим тизимида интернет манбаларининг қўлланилиши йўналишларини ўрганиш, бошқарув сифатининг жаҳон стандартларига мос келувчи моделини яратиш республика таълим соҳасининг долзарб вазифаси бўлиб, назарий ва амалий аҳамиятга эга.

Битирув малакавий ишида замонавий таълим технологияларининг айрим бошланғич жиҳатлари, интерактив ўқитиш усуллари, уларни машғулот давомида қўллаш йўллари, замонавий маърузалар, ривожлантирувчи таълим технологиялари, масофавий ва корпоратив таълим технологиялари, масофавий таълимнинг дидактик асослари тўғрисида маълумотлар қисқа баён этилган.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling