Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


II. БОБ. БИТИРУВ ИШИНИНГ АМАЛИЙ ҚИСМИ


Download 0.67 Mb.
bet6/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

II. БОБ. БИТИРУВ ИШИНИНГ АМАЛИЙ ҚИСМИ..

2.1. БРОНХИАЛ АСТМА


Бронхиал астма (БА) – нафас йўлларининг сурункали яллиғланиши билан кечувчи касаллиги бўлиб, бронхлар гиперреактивлиги ва улар обструксиясининг тўлиқ тикланиши ҳамда нафас сиқиши ва дискомфорти шаклидаги хуружсимон йўтал, қийин ажралувчи балғам, ҳуштаксимон нафас ҳамда хансираш каби клиник белгилар билан намоён бўлади. БА негизида яллиғланиш жараёни ётади ва аллергик компонентлар асосида шаклланади (32-расм).
Халқаро консенсус (ГИНА, 2002) бўйича БА – нафас йўлларининг аллергик яллиғланиши билан кечадиган сурункали персистирланувчи касаллиги бўлиб, бунда бронхлар гуперреактивлигини шакллантирувчи эозинофиллар, Т-лимфотситлар ва семиз ҳужайралар иштирок этади. Бундай яллиғланиш беморларнинг хансирашига, нафас сиқишига, кўкрак қафасида хириллаш ва оғирлик ҳисси пайдо бўлишига, кечаси ёки тонгда йўтал хуружларидан безовта бўлишларига олиб келади. Одатда мазкур белгилар бронхларнинг умумий тарқалган обструксияси билан кузатилиб, бу ҳолат дорилар ёки дориларсиз ҳам ўтиб кетиши мумкин. Яллиғланиш жараёни бронхларнинг ўта сезувчан, гиперреактив бўлиб қолишига, кейинги босқичларида эса бронх-ўпка аппарати тузилишининг катта ўзгаришларига, жумладан эпителия қопламини йўқолиб боришига, базал мембрана фиброзига, қадаҳсимон ҳужайраларнинг гупертрофиясига сабаб бўлади.
БА сўнги йилларда дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, жиддий ижтимоий, иқтисодий ва тиббий муаммога айланиб бормоқда. ЖССТ маълумотларида келтирилишича, сўнгги 25 йил мобайнида ўтказилган эпидемиологик тадқиқотлар БА касаллиги катта ёшдаги ахолининг 5-10% ва болаларнинг 10-15% га яқини мазкур хасталикка чалинган. 10 ёшгача бўлган ўғил болалар, катталардан эса аёллар - кўпроқ касалланишади. Атроф муҳитни ифлосланиши, ҳавода учиб юрувчи саноат чиқиндилари – поллютантларнинг кўпайиши, аллергенларнинг ортиши, атмосфера қобиғида азон кемтигининг ҳосил бўлиши ва инсоният генофонининг ёмонлашиши БА касаллигининг бутун дунё каби, Республикамизда ҳам кўп тарқалишига сабаб бўлмоқда.
этиологияси ва патогенези. Бронхиал астманинг сабаблари жуда кўп бўлиб, ҳар бир беморда бир нечта хавф омиллари ёки сабаблар аниқланиши мумкин. Улар шартли равишда уч гуруҳга бўлинади (9-жадвал).
9-жадвал
Бронхиал астмага олиб келувчи асосий омиллар



Хавф омилининг асосий гуруҳлари

Хавф омиллари


1.

Олиб келувчи омиллар

Атопия


Наслий мойиллик


2.

Сабаб бўлувчи омиллар

Уй аллергенлари


уй чангги;
ҳайвон аллергенлари;
суварак ва бошқа ҳашарот аллергенлари;
замбуруғ аллергенлар;
ўсимлик чанги.

Профессионал аллергенлар

озиқ-овқатлар:
сигир сути, товуқ тухуми, балиқ, ун ва бошқалар;
таркибида гистамин кўп бўлган маҳсулотлар (колбаса, помидор, тахир карам, консервалар);
қулупнай,сситрусли мевалар, шоколад, писта, бодом, ананас, алькогол;
консервант ва бўёқ моддалар (салитсилатлар, глутамат, сульфит)

Дори воситалари:
аспирин, ностероид яллиғланишга қарши воситалар;
антибиотиклар;
зардоблар;
иммуноглобулин ва бошқалар.

3.

Бронхиал астма ривожланишини кучайтирувчи омиллар

Респиратор инфексия


Ҳаво поллютантлари


Чекиш (пассив ва фаол)


Овқат маҳсулотлари ва консервантлар

















Шунингдек, ички (ендоген) ва ташқи (екзоген) хавф омиллари тафовут қилинади. Эндоген хавф омиллари кўпроқ катталарда, экзоген эса (90% гача) болалар ва ўсмирларда учрайди ва ташқи аллергенлар таъсирида махсус ИгЕ аниқланади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling