Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Download 0.67 Mb.
|
Сафарова Мунаввар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интерфаол ўқитиш усулларини қўллаш билан дарс ўтиш шартлари.
Нима эшитсам-унутаман;
нимани кўрсам-эслап қоламан; нимадур қилсам-тушинаман. Конфуций Интерфаол усуллар бошқа усулларга нисбатан кўпироқ шахсий йуналтирувчи ёндашишга мос келади, сабаби улар биргаликта, хамкорликта ўқишни кўзда тутади, шу билан бирга таълим олувчи хам, педагог хам ўқув жараёнининг субъектлари хисобланади. Интерфаол ўқитиш усулларининг таснифи куйидагича бўлади: - Ижодий вазифа. - Кичик гуруҳларда ишлаш. - Билим ўргатувчи уйинлар: ролли, ишчан ва таълим берувчи. - Жамоатчилик ресурсларни қўллаш. - Мутахассисни чақириш. - Саёҳат. - Ижтимоий лойиҳалар. - Кўргазмалар, спектакллар, намойиш ва ҳ.к. - Чигилини ёзиш (ҳар турли). - Янги ахборотли маълумотни ўрганиш ва мустаҳкамлаш. - Талаба ўқитувчи ролида. - Кўргазмали кўрсатмалар билан ишлаш. - Ҳамма бир-бирини ўқитади. - Видео-, аудио- маълумотларни таҳлил қилиш ва қўллаш; - Амалий масала, кейс-усули; вазиятли масалани талиқлаш; - Ҳужжатлар билан ишлаш: хужжатларни тузиш ва уз позициясини асослаш буйича ёзма иш. - Мураккаб ва мунозарали муаммоларни муҳокама этиш - Тестлар ечиш ва натижаларини таҳлил қилиш Таснифдаги бази бир услублар (уйинлар, маърузалар) фаол ва интерфаол ўқитишларнинг иккаласида хам учирайди. Бу эса, биз бу усулларни қандай қилиб қўлланишимизга боғлиқ равишда талабаларни мустақил ишида ўрганиш фаоллигини фаоллаштиради ёки талабани хамкорликтаги ўқув фаолиятига жалб қилади. Ҳар бир интерфаол усул учун ўзига хос мақсади, ўзгачалиги ва қўллаш қоидаси бўлади, шунинг учун хар бир усулнинг тавсифини ва ўқитишни самарали натижасига етишиш имкониятларини билиш, ўқитувчига қизиқарли, самарали дарс ўтиши учун қўшимча манба беради. Лекин талабаларда ўқиш жараёнига қизиқишини ошириш ва натижага эришиш учун, дарсни интерфаол усулларни қўллаш орқали ўтишнинг ва ташкиллаштиришнинг баъзи бир умумий лаҳзаларини хисобга олиш керак. Интерфаол ўқитиш усулларини қўллаш билан дарс ўтиш шартлари. Интерфаол ўқитиш белгили даражада ўқитишни ташкиллаштириш ва ўқитувчиларни ишларининг шартларига бўлган талабларни ўзгартади. Интерфаол ўқитишни ташкиллаштиришни зарурий шартларига киради: - ўқитувчининг малакасининг юқори даражалилиги; - таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида ижобий муълоқат; - демократик услуб; - таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида хамкорлик жараёни; - шахсий тажрибасига («педагогик») таяниш, ўқиш жараёнига яққол мисоллар, фактлар, образлар киргизиш; - маълумотни бериш усулларининг ва шаклларнинг, таълим олувчилар фаолиятининг шаклларининг, уларнинг ҳаракатчанлигининг хилма-хиллиги; - фаолиятнинг ички ва ташқи мотивациясини ва талабаларни ўзаро мотивациясини қўшиш; - мультимедиали технологияларни қўллаш. Интерфаол усуллар талабанинг бир-бири билан ва ўқитувчи билан хамкорлигига асосланади, бу эса фақат ўзаро ҳурмат, ишонч бўлгандагина вужудга чиқади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling