Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
1d0e477a9cc5784525fc4c872cca64d2 adabij talim klasterining ilmij-pedagogik asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- У.Н.Ходжамқулов
- КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Ш.Қ.Мардонов
илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор Ф.У.Қодирова илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, педагогика фанлари доктори (DSc) У.Н.Ходжамқулов илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, педагогика фанлари доктори (DSc) 5 КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳоннинг қатор ривожланган мамлакатларида таълим тизими инсон капиталига асосланган ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг етакчи омили сифатида кластер моделини ўзлаштириш йўлидан бормоқда. Умумий ўрта таълим мактабларида таълим мазмунини Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Organisation for Economic Cooperation and Development – OECD) нинг халқаро баҳолаш дастурлари (Progress in International Reading and Literacy Study – PIRLS), Trends in International Mathematics and Science Study – TIMSS), The Programme for International Student Assessment – PISA), The Teaching and Learning International Survey – TALIS) талабларига мослаштириш орқали ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга эътибор қаратилмоқда. Таълим субъектларининг салоҳиятларини бирлаштириш, умумий ўрта таълимда замонавий педагогик ёндашувларни қарор топтириш, адабий таълимнинг устувор парадигмаларини ишлаб чиқиш адабий таълим кластерининг мазмунини белгилайди ва у педагогик муаммо сифатида долзарб аҳамият касб этмоқда. Дунёнинг етакчи илмий марказлари ва олимлари томонидан педагогик таълимга кластер моделини татбиқ этишнинг илмий-назарий асосларини яратиш ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш борасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Муайян фан тармоғини кластер модели асосида ривожлантириш таълим субъектларини аниқ умумий мақсад атрофида бирлаштиришни, илмий куч ва салоҳиятни оқилона тақсимлашни, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашни тақозо қилади. Хусусан, таълимнинг тур ва фанлараро интеграциясини таъминлаш, замонавий педагогик ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш орқали умумтаълим мактабларида адабиёт таълимини такомиллаштириш адабий таълим кластерининг илмий-педагогик асослари ва моделларини ишлаб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган таълимга оид ислоҳотлар кўпроқ тизимнинг инновацион компонентларини ривожлантириш, таълим сифатини оширишнинг технологик моделларини яратиш ва соҳага ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини татбиқ этиш йўналишларида кўзга ташланмоқда. “Олий таълим муассасалари илмий фаолияти ҳудудларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб ташкил этилмаганлиги қайд этилган” 1 . Кейинги йилларда таълим тизимини ҳудудий ривожлантиришга қаратилган кластер модели таклиф қилинмоқда. Бу модель мамлакатимизда таълимни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишларига мос келади. Кластер ёндашувини адабий таълимга 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси O лий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони: Тошкент ш., 2019 йил 8 октябрь. 6 татбиқ этишнинг миллий моделини ишлаб чиқиш, уни умумтаълим мактабларида адабиёт таълимини такомиллаштиришга татбиқ этиш механизмларини ишлаб чиқиш тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947- сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон “ Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 213-сон “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолият билан боғлиқ бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling