Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Мавзунинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/50
Sana05.02.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1168298
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
ДиссХуррамов-28.08.2019

Мавзунинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг 
илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация 
тадқиқоти Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти илмий 
тадқиқот ишларига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 
бажарилиши 2015-2017 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар 
дастурлари доирасидаги “Олий таълим муассасаларидаги ўқув фанларининг 
модулли ўқитиш методикаси ва амалиѐти” (“Математика ўқитиш методикаси” 
таълим йўналиши мисолида) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида 
бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида “Математика 
ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитишни 
такомиллаштиришдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
олий таълим муассасаларида математика ўқитиш методикаси фани ўқув 
машғулотларини лойиҳалаш бўйича республика ҳамда хориж адабиѐтларини 
таҳлил 
қилиш, 
ўқув 
машғулотларини 
лойиҳалаштириб 
ўқитишни 
такомиллаштириш ҳамда лойиҳалашнинг методик (мақсад, мазмун, метод ва 
воситалар) асосларини ишлаб чиқиш; 
математика ўқитиш методикаси фани ўқув машғулотини лойиҳалаб 
ўқитишнинг замонавий концепциясини такомиллаштириш асосида ўқитишни 
ташкил этишнинг таълим технологияси инновацион моделини ишлаб чиқиш; 
ўқув машғулотлари лойиҳаларига асосланган математика ўқитиш 
метoдикаси ўқув фанини ўқитишнинг концепциясини такомиллаштириш; 



математика ўқитиш метoдикаси фани ўқув машғулотларини лойиҳалаб 
ўқитиш методикасини такомиллаштириш, самарадорлиги бўйича тажриба-
синов ишларини ташкил қилиш, натижаларни математик-статистика усуллари 
ѐрдамида таҳлил қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида Тошкент давлат педагогика 
университети, Гулистон давлат университети ва Навоий давлат педагогика 
институтларида математика ўқитиш методикаси фани ўқув машғулотларини 
лойиҳалаб ўқитиш жараѐни белгиланиб, тажриба синов ишларига жами 807 
нафар респондент жалб этилди. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling