Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/50
Sana05.02.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1168298
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   50
Bog'liq
ДиссХуррамов-28.08.2019

Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Олий таълим 
муассасаларида математика ўқитиш методикаси фани ўқув машғулотларини 
лойиҳалаштириб ўқитиш шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича 
ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
математика фанлари ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитишнинг 
замонавий концепцияси, амалиѐт, яхлитлик, мустақиллашув, ҳаракат 
элементларидан фойдаланиш, ўқув машғулотларининг “катта”, “ўрта” ва 
“кичик” модулли лoйиҳаларини тузиш босқичлари, функционал амаллар 
кетма-кетлиги траекторияси мазмунига оид таклифлар “Математика ўқитиш 
методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 89-03-2332-сон 
маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма “Математика ўқитиш методикаси” 
фани 
ўқув 
машғулотларининг 
ташкилий-педагогик 
босқичлари 
самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
“Математика ўқитиш методикаси” фанини ўқитишнинг блок-модулли 
ѐндашувига йўналтирилган методик таъминоти, ўқув материаллари 


11 
интерфаоллиги ва ижодий-интелллектуал топшириқлар тизимига оид 
таклифлардан “Вазирлик тизимида 2015–2017 йилларга мўлжалланган 
амалий 
тадқиқотлар 
дастурлари” 
доирасидаги 
“Олий 
таълим 
муассасаларидаги ўқув фанларининг модулли ўқитиш методикаси ва 
амалиѐти (“Математика ўқитиш методикаси” таълими йўналиши мисолида)” 
мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 89-03-2332-сон 
маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар педагогик 
технология тамойиллари асосида ўқув машғулотлари лойиҳасини тузишга, 
ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишга имкон берган;
ўқув модулларини иерархик поғоналаш, мақсадларни шакллантириш, 
умумий ва хусусий методологияларни ажратиш, ўқув ҳаракатларини 
аниқлаштириш, 
ўқув 
машғулотларини 
лойиҳалаш 
технологиясини 
такомиллаштиришга оид таклифлардан “130000 – Математика” бакалавриат 
таълим йўналишининг Давлат таълим стандартлари ва “Математика ўқитиш 
методикаси” мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 23 августдаги 383-сонли буйруғи, 
335-057-сон маълумотномаси). Бу таклифлар талабаларнинг касбий 
фаолиятга тайѐргарлик даражасини ошириш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий 
эҳтиѐжи ва талабларига мос педагоглар таркибини шакллантиришга хизмат 
қилган. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling