Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/50
Sana05.02.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1168298
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
ДиссХуррамов-28.08.2019

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида “Математика ўқитиш методикаси” 
фанини лойиҳалаб ўқитиш жараѐнида назарий ва амалий машғулот 
лойиҳаларини амалиѐтга жорий этиш методикаси талабалар билишини 
фаоллаштирган ва фанни ўзлаштириш сифат-самарадорлигини ошириш 
имкониятини берган ҳамда лойиҳалаш модели ишлаб чиқилган; 
“Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналишида таҳсил олаѐтган 
талабалар учун “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув қўлланмаси 
ишлаб чиқилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот ишида 
қўлланилган ѐндашув, назарий маълумотларнинг расмий манбалардан 
олинганлиги, республика ва халқаро миқѐсдаги илмий-методик анжуман 
материаллари тўплами, Олий аттестация комиссияси рўйхатидаги журналлар 
ҳамда хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, нашр қилинган 
монография, ўқув-услубий қўлланма, респондентлар билан ўтказилган савол-
жавоб, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиѐтга татбиқи, тажриба-синов 
ишлари таҳлили ва самарадорлиги математик-статистика методлари 
воситасида асосланганлиги, машғулотларни ташкил этиш методикаси 
юзасидан берилган хулоса ва тавсияларнинг амалиѐтга жорий этилганлиги, 


10 
олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқлангани 
билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти таклиф этилган педагогик технологиялар 
асосида ўқув машғулотларини лойиҳалаш усуллари, математика ўқитиш 
методикаси фани мазмуни (замонавий таълим технологияларини ишлаб 
чиқишда ўқитувчи фаолиятининг кетма-кетлиги) такомиллаштирилгани 
билан белгиланади; 
тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти фан мазмунини 
такомиллаштиришда 
тавсия 
этилган 
лойиҳалаш 
усулларини 
оптималлаштириш самарадорлиги, лойиҳалаш тартиби, усулларини танлаш 
ва амалиѐтга жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган методика, тадқиқот 
натижалари ва тавсияларидан математика туркумидаги фанларнинг ўқув 
машғулотларини лойиҳалашда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling