Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Вилоятлар кесимида педагогик тажриба-синов натижалари диаграммаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/33
Sana06.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1169650
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
boshlangich sinf oquvchilarining oquv-bilish kompetentsiyalarini mustaqil ishlar zharayonida shakllantirish metodikasi pirls xalqaro baholash dasturi talablari asosida

 
2-расм. Вилоятлар кесимида педагогик тажриба-синов натижалари диаграммаси 
Амалга оширилган ушбу тажриба-синов ишлари муваффақиятли
якунланди ва ушбу тадқиқот натижаларини педагогик амалиётга жорий
қилиш мумкинлиги асосланди. 
ХУЛОСА
“Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини 
мустақил ишлар жараёнида шакллантириш методикаси (PIRLS xалқаро 
баҳолаш дастури талаблари асосида)” мавзусидаги диссертация бўйича олиб 
борилган илмий тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билиш компетенцияларини 
PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришнинг назарий 
аспектлари ва ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш 
уларнинг мустақил таълимга ёрдам берувчи ўқув-бошқарув, ўқув-ахборот, 
ўқув-мантиқий 
фаолият 
методларини 
ўзлаштиришга 
ва 
мазкур 
компетенциянинг мотивацион, когнитив, операционал-технологик, рефлексив-
баҳолаш каби педагогик босқичларини аниқлашга имкон беради.
2. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларининг 
мотивацион, когнитив, операцион-технологик ва рефлексив-баҳолаш 
педагогик босқичларини тизимлаштириш асосида PIRLS халқаро баҳолаш 
дастури талабларини ўқитувчининг модератор, фасилитатор, тьютор ва 
ментор каби замонавий педагогик фаолияти мазмунига сингдириш 
технологияларини такомиллаштириш таълим жараёнига замонавий педагогик 
ёндашувлар (шахсга йўналтирилган, компетенциявий ва акмеологик)ларни 
татбиқ этишни таъминлайди. 
3. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини 
мустақил ишлар жараёнида PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида 
шакллантиришнинг инновацион модели ўқувчиларда мустақил ишлаш 
қобилияти, лойиҳалаш, ўзини-ўзи таҳлил қилиш, иқтидорини намоён қилиш, 
олган билимларини ҳаётда қўллай олиш каби замонавий ижтимоий 
кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда ўқувчиларнинг ўқув-
билиш даражаси, қизиқиши, қобилиятини ўрганиш ҳамда мустақил ишларни 
аниқ мақсадга асосланувчи лойиҳа асосида ташкил этиш билан боғлиқ яхлит 


22 
ўқув муҳитини яратишга асос бўлади.
4. Бошланғич таълим учун шахсга йўналтирилган, муаммоли, 
ривожлантирувчи, ўйинли таълим технологияларининг тескари таълим, 
MИMM, коучинг, ўқувчи портфолиоси каби методлари асосида таълим 
мазмуни ва сифатига қўйиладиган замонавий талаблар ҳамда халқаро баҳолаш 
дастури мезонларига мувофиқ ўқувчиларнинг мустақил ишлаш жараёнини 
самарали ташкил этишга йўналтирилган методик тавсиялар тизими 
ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури 
талаблари 
асосида 
шакллантиришга 
йўналтирилган 
ўқув-методик 
таъминотнинг такомиллашувига хизмат қилади.
5. Тадқиқот натижалари умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич 
синфларининг таълим сифатини оширишда “Бошланғич синф 
ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури
талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантириш”
моделини
амалиётга жорий этиш зарурати мавжудлигини кўрсатди.
6. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини 
PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида 
шакллантириш бўйича танланган методика ва ёндашувлари натижасида 
самарадорлик кўрсаткичи 14% ни ташкил қилди.
Бу билан диссертация мақсадининг тўғри қўйилганлиги, ишлаб 
чиқилган илмий-назарий асосларнинг тўғрилиги, уни амалиётга жорий
этиш борасида таклиф этилган тавсияларнинг асосли эканлиги, тажриба-
синов жараёнида қўлланган метод ва усулларнинг самарали эканлиги 
далилланди. 
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб 
чиқилди: 
1. Педагогик олий таълим муассасаларида таълим мазмуни ва сифатига 
қўйилаётган замонавий талабларни ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида 
Халқаро баҳолаш дастурлари ташкилий тузилма фаолиятини йўлга қўйиш 
лозим. 
2. Бўлажак ўқитувчиларнинг таълим мазмунига қўйилаётган замонавий 
талаблар бўйича назарий ва амалий билим ҳамда касбий компетенцияларини 
шакллантириш мақсадида педагогик олий таълим муассасалари ўқув режасига 
“Халқаро баҳолаш дастурлари” фанини киритиш мақсадга мувофиқ. 
3. Халқ таълими тизимида халқаро баҳолаш дастурлари бўйича ўқув 
курсларини ташкил этиш ва унинг шакллари бўйича малакали тренерлар 
тайёрлаш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. 
4.
Бошланғич таълим учун тавсия этилган таълимнинг асосий, ёрдамчи 
ва дидактик воситалар тизимини PIRLS халқаро баҳолаш дастури 
талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарур.
5. PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида бошланғич синф 
ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришда мустақил 
ишлар жараёнини лойиҳалаштириш ҳамда ўқитишни индивидуаллаштириш, 
интенсивлаштириш ва оптималлаштириш талаб этилади. 


23 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling