Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


талаблари асосида шакллантириш методикаси”


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/33
Sana06.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1169650
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
boshlangich sinf oquvchilarining oquv-bilish kompetentsiyalarini mustaqil ishlar zharayonida shakllantirish metodikasi pirls xalqaro baholash dasturi talablari asosida

талаблари асосида шакллантириш методикаси” деб номланган иккинчи 
бобида мустақил ишларни PIRLS халқаро баҳолаш дастур талаблари 
асосида 
ташкил 
этишнинг 
методик 
тизими 
ишлаб 
чиқилди. 
Ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар 
жараёнида PIRLS халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида 
шакллантириш механизмлари ҳамда интеллектуал ўйинлар ва интерфаол 
усуллардан фойдаланишнинг мотивацион-дидактик имкониятлари таҳлил 
қилинди. 
Бошланғич таълимда ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил 
этишнинг ўзига хос хусусиятлари, педагогик шарт-шароитлари, мазмуни ва 
методикаси, мустақил ишларни самарали ташкил этишнинг мотивацион, 
когнитив, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш каби педагогик 
босқичлари ўқитувчиларнинг модератор, фасилитатор, тьютор, ментор каби 
замонавий педагогик фаолияти мазмунига сингдириш асосида амалга ошириш 
механизми ишлаб чиқилди.
Ўқув жараёнида самарали методлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш 
бошланғич 
синф 
ўқувчиларининг 
ўқув-билиш 
компетенцияларини 
шакллантиришга имкон берувчи омиллардан бири саналади. Тадқиқотда 
илгари сурилган илмий фаразни тасдиқлаш учун таклиф этилган методикага 
асосан ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш 
ва ривожлантириш учун тақдим этилган матнлар юзасидан кичик амалий 
тажрибалар ўтказилди. Машғулот жараёнида матнлар асосида олинган 
ахборотларни бугунги кун билан солиштириш, муаммоли вазиятларни яратиш 
ҳамда мазкур ўринларда ўқувчиларнинг мустақиллигини таъминлаш
уларнинг ўз фикрларини эркин баён этишга рағбатлантириш уларда нафақат 
фанни билишга бўлган қизиқишини шакллантиришга, балки мавжуд қизиқиш 
даражасини ошириш, мустаҳкамлаш ва барқарорлашувига ҳамда янги 
билимларни чуқур, пухта ўзлаштиришларига ёрдам бериши аниқланди. 
Мустақил ишларни амалга ошириш билан ўқув-билиш компетенцияларини 
шакллантиришда 
ўқув 
фаолиятининг 
шахсий, 
регулятив, 
билиш, 
коммуникатив блоклари такомиллаштирилди. Мустақил ишларни бажаришда 
режалаштириладиган натижалар учта даражада намоён бўлиши асослаб 
берилди. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини 
PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида 
шакллантириш модели ишлаб чиқилди (1-расм).
Ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини 
шакллантиришда 
“Тескари таълим”, “Коучинг”, “MИMM” методларидан мустақил ишларни
ташкил этишда фойдаланилди, бошланғич таълимга кириб келаётган янги 
метод сифатида муҳим аҳамиятга эгалиги асослаб берилди. 
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS 
халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида 


16 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling