Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Илмий раҳбар: Эрназарова Гулнора Облакуловна


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana06.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1169650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
boshlangich sinf oquvchilarining oquv-bilish kompetentsiyalarini mustaqil ishlar zharayonida shakllantirish metodikasi pirls xalqaro baholash dasturi talablari asosida

Илмий раҳбар: Эрназарова Гулнора Облакуловна

педагогика фанлари доктори, доцент 


 
 
Расмий оппонентлар:

 
Етакчи ташкилот:
Диссертaция ҳимояси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 
ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил «___»
___________ соат _____даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 111720, Тошкент вилояти
Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй. Тел.: (99870) 712-27-55; факс: (99870) 712-45-
41; е-mail: cspi_kengash@umail.uz 
Диссертaция билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг 
Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин. ( ____ рақам билан рўйхатга олинган). 
Манзил: 111720, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй. Тел.: 
(99870) 712-27-55; факс: (99870) 712-45-41. 
Диссертaция автореферати 2021 йил «___ « ________ куни тарқатилди.
(2021 йил «___» _________ даги _____ - рақамли реестр баённомаси). 
 
Ш.Қ.Мардонов 
илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор 
 
Ф.У.Қодирова 
илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш котиби, п.ф.д. (DSc) 
У.Н.Хўжамқулов 
илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги
илмий семинар раиси, п.ф.д. (DSc)
 
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) 
диссертация
 аннотацияси)
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳоннинг 
ривожланган мамлакатлари сафидан муносиб ўрин эгаллаш, уларнинг 
тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш, фан ва таълимда 
кузатилаётган илғор ютуқлар ва тадқиқотларни синовдан ўтказиш давр 
талабидир. Дунё бўйича умумий ўрта таълим тизимини таҳлил қилувчи 
“Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Оrganisation for Economic 
Co-operation and Development, ОECD) томонидан ташкил этилган PISA (The 
Programme for International Student Assessment) халқаро тадқиқотлари ҳамда 
“Таълим 
ютуқларини 
баҳолаш 
халқаро 
ассоциацияси” 
(International Association for the Evaluation of Educational Achiyevement, IEA) 
бутун дунё бўйлаб таълимни баҳолаш, ўқиш ва тушуниш сифатини 
яхшилаш бўйича иш олиб борувчи PIRLS (Progress in International Reading 
Literacy Study) тадқиқотларида илгари сурилган “Бозор иқтисодиётига 
лаёқатли, мактаб учун эмас, ҳаёт учун ўқийдиган ўқувчиларни тарбиялаш” 
таълим мазмунига қўйилаётган замонавий талаблар мезони ҳисобланади ва 
уни илмий-педагогик муаммо сифатида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб 
этмоқда.
Дунёнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий марказлари 
томонидан олиб борилаётган тадқиқотларда инновацион таълим муҳитини 
яратишга, шунингдек, PIRLS, PISA, TALIS (
Teaching and Learning 
International Survey), 
TIMSS (
Trends in Mathematics and Science Study)
, EGMA 
(Early Grade Math Assessment), EGRA (Early Grade Reading Assessment) каби 
халқаро таълим стандарти талабларининг жорий қилинишига алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда замонавий ахборот ва педагогик 
технологияларни таълим жараёнида муваффақиятли қўллаш, мотивацион, 
когнитив, операцион, рефлексив ва ўз-ўзини баҳолаш каби индикаторларни 
тизимга самарали татбиқ этишнинг назарий асослари ва амалий 
механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ фундаментал илмий 
тадқиқотларга зарурат ортмоқда.
Республикамиз таълим тизимида компетенциявий ёндашувни қарор 
топтириш ҳамда “2030 йилга келиб PISA халқаро миқёсда ўқувчиларни 
баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор 
мамлакати қаторига киришига эришиш”
1
халқ таълими тизимининг узоқ 
муддатли ривожланишининг асосий йўналишларидан бири сифатида 
белгиланган. Узлуксиз таълим тизимининг пойдевори бўлган бошланғич 
таълимда ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни 
ташкил этиш асосида шакллантириш таълим самарадорлигини оширишдаги 
муҳим 
жараёнлардан 
бири 
ҳисобланади. 
Ўқувчиларнинг 
ички 
имкониятларини рўёбга чиқариш, креатив ва мантиқий фикрлашга ўргатиш, 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5712-cон 
фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлар миллий базаси, 29.04.2019 й.



замонавий ижтимоий кўникмалар (мустақил ишлаш қобилияти, лойиҳалаш, 
ўзини-ўзи таҳлил қилиш, иқтидорини намоён қилиш, олган билимларини 
ҳаётда қўллай олиши) ни ривожлантириш, таянч компетенция мезонларидан 
бири бўлган “Ҳаёт давомида таълим олиш”га йўналтирилган инновацион 
таълим муҳитини яратиш муаммонинг илмий жамоатчилик томонидан чуқур 
тадқиқ қилинишини тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон 
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, 2019 
йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини 
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 
213-сон “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур 
фаолият билан боғлиқ бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
вазифалар ижросини таъминлашда ушбу диссертация тадқиқоти муайян 
даражада хизмат қилади. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling