Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/33
Sana06.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1169650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
boshlangich sinf oquvchilarining oquv-bilish kompetentsiyalarini mustaqil ishlar zharayonida shakllantirish metodikasi pirls xalqaro baholash dasturi talablari asosida

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот 
республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган 
жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, 
маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини 
шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши 
доирасида бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 
таянч компетенцияларини шакллантириш муаммоси педагогиканинг асосий 
тадқиқот объектларидан бири сифатида маҳаллий олимлар томонидан ўрганиб 
келинмоқда. Хусусан, ўқувчиларда билиш фаолиятини шакллантиришнинг 
дидактик асослари Р.А.Мавлонова, Б.Р.Адизов, М.Г.Давлетшин, Р.Сафарова, 
Р.Ибрагимов, Т.Н.Нажмитдинова, Х.П.Назарова, Г.И.Щукин; мустақил 
таълимнинг хусусиятлари, ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил 
этишнинг педагогик асослари З.Нишонова, Э.И.Закинов, Ж.Толипова, 
Ў.К.Толипов, Н.Халилов, Ш.Юнусова, О.А.Қўйсинов, С.Р.Абдаловаларнинг 
илмий тадқиқотларида ёритилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида мустақил 
таълимни ташкил этишнинг методологик асослари ва тамойиллари 
Е.М.Бохорский, И.В.Комаров; “компетентлик”, “компетенция”, “таянч 
компетенциялар”, “лойиҳалаш технологиялари” тушунчаларининг илмий 
тавсифи В.А.Болотов, А.Н.Дахин, И.Д.Фрумин, Т.И.Шамов, И.С.Якиманский, 
А.В.Хуторской, 
В.И.Байденко, 
Э.Ф.Зеер, 
А.В.Тихоненко, 
Ю.Татур, 
С.Г.Воровщиков; 
ўқувчиларнинг 
ўқув-билиш 
компетенцияларини 
шакллантириш масалалари С.И.Константинов, Ю.В.Пестерев, Е.П.Поздняков, 
Е.В.Макаренколар томонидан тадқиқ этилган. 



Хорижлик олимлардан Ж.Валижарви, М.Улженс, С.Т.Ҳопман, Г.Бринек, 
М.Ретзл, Ж.Сачс, П.Саҳлберг, Ҳ.Ниеми, А.Тоом, А.Каллиониеми, Жакку-
Сихвонен, Г.Цукерманларларнинг илмий изланишларида тaълим сифатига 
қўйилаётган замонавий талаблар, таълим жараёнини PIRLS халқаро баҳолаш 
дастури талаблари асосида ташкил қилиш масалалари ўз ифодасини топган. 
Ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришда 
мустақил ишлардан самарали фойдаланиш методикасини такомиллаштириш,
таълим мазмуни ва сифатига қўйилаётган PIRLS халқаро баҳолаш дастури 
талаблари ва ўқув жараёнида интеграцияни таъминлаш ҳамда ўзлаштирилган 
билимларнинг ҳаётий аҳамиятини ошириш зарурати мазкур диссертациянинг 
мавзусини белгилаб берди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling