Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқоти Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика
институтининг “Педагогик таълим инновацион кластерининг илмий-назарий
асослари ва амалий механизмлари” мавзусидаги стратегик илмий тадқиқотлар
режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларининг ўқув-билиш компетен-
цияларини мустақил ишлар жараёнида PIRLS xалқаро баҳолаш дастур
талаблари асосида шакллантиришнинг самарали усулларини аниқлаш ва
технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS халқаро баҳолаш
дастури талаблари асосида шакллантиришнинг назарий аспектларини
аниқлаш;
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенциялари
педагогик босқичларини тизимлаштириш ва механизмларини PIRLS халқаро
баҳолаш дастурлари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантириш;
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини
мустақил ишлар жараёнида PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида
шакллантиришнинг инновацион моделини ишлаб чиқиш;
таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган замонавий талаблар ҳамда
халқаро баҳолаш дастури мезонларига мувофиқ ўқувчиларнинг мустақил
ишлаш жараёнини самарали ташкил этишга йўналтирилган педагогик
тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида бошланғич синф ўқувчиларининг
ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар асосида шакллантириш
жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларига Наманган, Тошкент ва Навоий
вилоятларидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 251 нафар бошланғич
синф ўқувчилари жалб этилди.
Тадқиқотнинг
предметини
ўқувчиларнинг
ўқув-билиш
компетенцияларини
PIRLS
баҳолаш
дастур
талаблари
асосида
шакллантиришнинг мазмуни, шакл, восита ва методлари ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |