Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana06.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1169650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
boshlangich sinf oquvchilarining oquv-bilish kompetentsiyalarini mustaqil ishlar zharayonida shakllantirish metodikasi pirls xalqaro baholash dasturi talablari asosida

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда адекват ҳолатда ўрганишни 
таъминлашга қаратилган назарий (қиёсий-таққослаш, моделлаштириш



таҳлилий-синтетик), диагностик (сўровлар, тест, кузатиш, суҳбат), прогностик 
(эксперт баҳолаш, мустақил баҳоларни умумлаштириш), педагогик 
эксперимент ва математик (маълумотларни статистик қайта ишлаш, 
натижаларни график тасвирлаш) методлар мажмуидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS 
халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришнинг назарий 
аспектлари жаҳон таълим амалиёти стандартларини фанлардан миллий ўқув 
дастури мазмунига имплементация қилиш асосида аниқлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS 
баҳолаш дастури талаблари (ўқиш ва тушуниш даражаси, мантиқий ва 
креатив фикрлаши) асосида мустақил ишларни самарали ташкил этишнинг
педагогик босқичлари (мотивацион, когнитив, операцион-технологик, 
рефлексив-баҳолаш)ни ўқитувчиларнинг замонавий педагогик фаолияти 
(модератор, фасилитатор, тьютор, ментор) мазмунига сингдириш асосида 
амалга оширилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини 
мустақил ишлар жараёнида шакллантиришнинг инновацион модели 
ўқувчиларда мустақил ишлаш, лойиҳалаш, иқтидорни намоён қилишдан 
иборат замонавий ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган 
ва мустақил ишларни ўқувчиларнинг ёш-психологик хусусиятлари ҳамда аниқ 
мақсадга асосланувчи лойиҳа асосида ташкил этишга йўналтирилган 
прагматик ўқув муҳити талаблари асосида ишлаб чиқилган; 
шахсга йўналтирилган, муаммоли, ривожлантирувчи, ўйинли таълим 
технологияларининг тескари таълим, коучинг, ўқувчи портфолиоси каби 
методлари асосида таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган замонавий 
талаблар ҳамда халқаро баҳолаш дастури мезонларига мувофиқ 
ўқувчиларнинг мустақил ишлаш жараёнини самарали ташкил этишга 
йўналтирилган вариатив ёндашувларга асосланган методик тавсиялар тизими 
ишлаб чиқилган. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling