Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/33
Sana06.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1169650
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33
Bog'liq
boshlangich sinf oquvchilarining oquv-bilish kompetentsiyalarini mustaqil ishlar zharayonida shakllantirish metodikasi pirls xalqaro baholash dasturi talablari asosida

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 
3 та халқаро ва 5 та республика илмй-амалий анжуманларида муҳокамадан 
ўтказилган. 


11 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича 18 та илмий иш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари 
асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та 
илмий мақола, жумладан, 8 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда 
нашр этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. 
Диссертациянинг ҳажми 156 бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, 
муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади, 
вазифалари, объекти, предмети ва тадқиқот усуллари аниқланган, 
республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор 
йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, 
амалий натижаларининг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти,
натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг 
тузилиши борасидаги маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш 
компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида шакллантиришнинг 
назарий асослари” деб номланган биринчи бобида ўқувчиларнинг ўқув-
билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида 
шакллантиришнинг ташкилий-педагогик хусусиятлари таҳлил қилинган. 
Бошланғич таълимда мустақил ишларни ташкил этиш ўқувчиларда ўқув-
билиш компетенцияларини шакллантиришнинг самарали шакли ва унинг 
илмий-назарий асосларини яратиш долзарб педагогик муаммо эканлиги, 
ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури 
талаблари асосида синфлар кесимида шакллантиришнин назарий 
жиҳатлари ёритиб берилди.  
Мактаб таълими мазмуни ва сифатига қўйилаётган халқаро баҳолаш 
дастурлари (PIRLS, PISA, EGMA, EGRA, TALIS, TIMSS, STEAM) талаблари 
фанларнинг ҳаётий аҳамиятини ошириш ва фанлар ўртасидаги алоқадорлик ва 
интеграцияни таъминлашга қаратилган. Бу каби йирик таълимий лойиҳаларда 
ўқувчиларнинг иштирок этиб ижобий натижага эришиши, аввало, уларнинг 
ўзлаштирган компетенцияларини қай даражада амалиётга татбиқ эта олишига 
боғлиқ. Диссертацияда PIRLS (Progressin International Reading Literacy Study – 
Халқаро ўқиш саводхонлигини ўрганишдаги юксалиш) халқаро баҳолаш 
дастури талаблари, мақсади, ўрганиш объекти, педагогик-ташкилий 
масалалари тадқиқ этилди. PIRLS баҳолаш дастури тадқиқот натижаларига 
кўра, юқори рейтингга эга бўлган давлатларнинг таълим тизимидаги 
тажрибалари ҳамда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги, яъни ўқиш ва
тушуниш даражасини аниқлашда фойдаланилган матнлар таҳлилий тарзда 
ўрганилди. PIRLS баҳолаш дастурида таълим тизими ва сиёсати турлича 


12 
бўлган мамлакатларда 4-синф битувчиларининг ўқилган матнни тушуниш 
даражаси, яъни ўқиш саводхонлиги баҳоланади.  
“Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси” (IEA) ташкилоти 
тадқиқ этаётган PIRLS баҳолаш дастурида ўқиш саводхонлигига жамият 
талаб қиладиган ёки шахс томонидан қадрланадиган ёзма тил шаклларини 
тушуниш ва ишлатиш қобилияти, дея таъриф берилади. PIRLS баҳолаш 
дастури ўқувчилар ўқиш саводхонлигининг уч жиҳатини таҳлил қилади: 
ўқиш мақсадлари; 
тушуниш жараёнлари; 
ўқишга муносабат. 
PIRLS халқаро баҳолаш дастурида матнни ўқиб тушуниш жараёнининг 
тўртта тури фарқланади: 
аниқ баён қилинган маълумотларга эътибор қаратиш; 
тўғри хулосалар қилиш; 
ғоялар ва маълумотларни шарҳлаш ва бирлаштириш; 
таркиб, тил ва матн элементларини тушуниш. 
PIRLS баҳолаш дастури ўқиш мақсадлари ва тушуниш жараёнларини 
ўрганади. Ўқиш мақсадлари ва тушуниш жараёнлари бир-бирларидан ёки 
ўқувчилар яшайдиган ва ўрганадиган контекстлардан ажратилган ҳолда 
ишламайди. Ўқиш саводхонлиги инсониятнинг ўқиш сабаблари билан 
бевосита боғлиқ. Умумий ҳолда, бу сабаблар шахсий қизиқиш ва завқ учун 
ўқиш, ижтимоийлашиш учун ўқиш ва билим олиш учун ўқиш каби 
жиҳатларни ўз ичига олади.
Бошланғич синфларда ўқиш фанини ўқитишнинг асосий мақсади миллий 
ҳамда жаҳон болалар адабиётининг дидактик характердаги намуналарини 
ўқитиш орқали ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш, уларда мутолаа 
маданиятини пайдо қилиш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий дунёси, адабий-
эстетик дидини шакллантириш ҳамда мустақил фикрлаш, образли тафаккурга 
оид билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш, асарларни 
ўргатиш жараёнида олам ва инсон табиати, миллий ҳамда умуминсоний 
қадриятлар, шунингдек, китобхонлик маданиятини шакллантириш орқали 
ўқувчиларнинг маънавиятини, дунёқарашини кенгайтириб, мустаҳкамлаб 
боришдан иборат. Тадқиқотда ўқиш дарсларини PIRLS халқаро баҳолаш 
дастурининг ўқиш саводхонлигига қўйиладиган талаблар асосида ташкил 
қилиш орқали фанни ўқитишдан мақсад ва унинг мазмунига қўйиладиган 
талаблар кенгайтирилган.
Диссертацияда PIRLS халқаро баҳолаш дастури талабларига жавоб бера 
оладиган ҳамда билишга интилувчан, қизиқувчан, мантиқий ва креатив 
фикрлайдиган, шахсий фаолиятини ташкил эта оладиган, суҳбатдошини 
диққат билан тинглайдиган ва ностандарт вазиятларда мустақил равишда 
ҳаракат қиладиган ва ўзининг ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб берадиган 
ўқувчини тарбиялаш ўқитувчиларнинг замонавий педагогик фаолият 
(модератор, фасилитатор, тьютор, ментор)ига боғлиқ эканлиги ўқувчиларнинг 
ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида шакллантириш 
методикасини такомиллаштириш орқали асослаб берилди. 


13 
Е.А.Сидорова ўқув-билиш компетенциясини қуйидагича тавсифлайди: 
ўқув-билиш компетенцияси – билиш фаолиятининг кўникма ва малакалар 
мажмуаси: шахсий фаолияти муваффақияти учун режалаштириш, таҳлил 
қилиш, рефлексия, ўзини-ўзи баҳолаш механизмларини эгаллаш; ностандарт 
вазиятларда, муаммоларни эвристик методлар билан ечишда фаолият 
методларини эгаллаш; ўлчаш малакаларини эгаллаш, билишнинг статистик ва 
бошқа методларидан фойдаланишдир.
1
Бизнинг фикримизча, ўқув-билиш компетенцияси бу, ўқиш ва билиш 
фаолиятининг мажмуаси бўлиб, шахсий фаолияти муваффақияти учун 
режалаштириш, янги билимларни ўрганиш, таҳлил қилиш, ўзини-ўзи баҳолаш 
механизмларини эгаллаш; ностандарт вазиятларда олган билимларини қўллай 
олиш фаолият босқичларини ташкил этишдир.У ўз ичига аниқ билиш мумкин 
бўлган объектларнинг мантиқий элементлари, методологияси, умумўқув 
фаолиятини ҳам олади. Бунга ўқув-билиш фаолиятини баҳолаш, таҳлил 
қилиш, рефлексия, режалаштириш, мақсадга йўналтиришни ташкил этиш 
билан боғлиқ жараёнлар киради. Ўқувчи ўрганадиган объектга нисбатан 
продуктив фаолият кўникмаларини муаммо ечимининг эвристик методларини, 
ностандарт ҳолатларда ҳаракат методларини, бевосита реал билимларни 
эгаллаш орқали ўзлаштиради. Бу компетенция маълумотлари доирасида 
саводхонликнинг мос талаблари аниқланади: улар фактларни ажрата билиш, 
ўлчаш кўникмаларини эгаллаш, билишнинг статистик, эҳтимоллик ва бошқа 
методларидан фойдаланиш кабилардир.
Ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида 
шакллантириш методикаси PIRLS халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик 
кўриш учун тавсия этилган 2-машқ дафтаридаги “Томдаги гуллар” ҳикояси 
асосида кўриб чиқилди. Биз танлаган методика ҳикоя мазмунидан келиб 
чиқиб, ўзлаштирилган билимларни ҳаётий вазиятларда қўллай олиш 
кўникмасини, тезкор, креатив қарор қабул қилиш малакасини 
ривожлантиришга қаратилди. Шу нуқтаи назардан, ҳикоянинг ҳаётий 
мазмунидан келиб чиқиб ўқиш саводхонлиги мақсадларига мувофиқ 
ўқувчиларга: “Кампир нима учун шаҳарга, одамлар гавжум жойга кўчиб 
келди?”, “Ҳикояни муаллиф нима учун “Томдаги гуллар” деб номлаган?”, 
“Кўп қаватли уйларнинг томида гул ўстира оласизми?”, “Лифтга сигир 
сиғади деб ўйлайсизми?”, “Ҳикоядаги бувининг сизнинг бувингизга ўхшаш 
томонларини изоҳланг?”, “Ҳикоядаги бувига сизнинг қандай саволларингиз 
бор?” каби кундалик яшаш тарзи билан боғлиқ ностандарт саволларнинг 
берилиши уларнинг мантиқий ва креатив фикрлаш тарзининг, билишга 
бўлган мотивациясининг, бадиий ва ахборот матнларини бир неча 
ракурсдан таҳлил қилиш кўникмасининг ва мустақил ишлашга бўлган 
лаёқатининг ошишига хизмат қилади. Ўқувчиларнинг ўқув-билиш 
компетенциясини 
PIRLS 
баҳолаш 
дастури 
талаблари 
асосида 
1
Сидорова Е.А. Формирование учебно-познавательной компетенции у младших школьников // 
Педагогическое мастерство: материалы V Междунар. науч. конф. (г. Москва, ноябрь 2014 г.). — М.: 
Буки-Веди, 2014. — С. 17-19.


14 
шакллантиришда қуйидаги педагогик вазифаларни амалга ошириш тавсия 
этилади: 
PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида ўқув фаолиятини ташкил 
этишда машғулот самарадорлигига эришиш тамойилларини аниқлаш;
мазкур технологиялардан фойдаланишга қаратилган шакл ва 
методларни 
машғулот 
самарадорлигини 
оширишдаги 
аҳамиятини 
таққослаш;
ўқувчиларнинг мустақил ишлаш қобилиятини шакллантирувчи турли 
методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
ҳар бир мавзу юзасидан ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини 
шакллантиришга қўйиладиган замонавий талаблар ҳамда PIRLS баҳолаш 
дастури стандарти асосида илмий-методик тавсиялар, машғулот 
ишланмаларини ишлаб чиқиш;
машғулотда ва синфдан ташқари ишларда PIRLS баҳолаш дастурига 
тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган матнлардан фойдаланишга 
методик шарт-шароитларни яратиш; 
PIRLS баҳолаш дастури асосида ўқув-билиш компетенцияларини 
шакллантиришнинг 
таълимий, 
ривожлантирувчи 
ва 
тарбияловчи 
вазифаларини ўзаро боғлиқ ҳолда амалга ошириш ва бошқалар. 
Ўқувчиларда 
ўқув-билиш 
компетенцияларини 
шакллантиришда 
қуйидаги педагогик-психологик муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадга 
мувофиқ:
уларда ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури 
талаблари асосида шаклланганлик даражасини аниқлаш ҳамда бунга имкон 
берувчи объектив ва субъектив омилларни ўрганиш; 
машғулотларни ташкил этилишини таъминлашга эътиборни қаратиш 
ҳамда уларни аниқ мақсадга асосланувчи лойиҳа асосида ташкил этиш, бу 
жараёнда ўқувчиларнинг мустақил фаолият олиб бориши, ҳар бирининг 
фаоллик кўрсатишларига эришиш;
самарали назорат методлари воситасида ўқувчиларда билиш 
компетенциясининг шаклланганлик даражасини ўрганиб бориш ва таҳлил 
этиш.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ва муаммоларни бартараф этиш 
натижасида замонавий ўқитиш усуллари такомиллашади, PIRLS баҳолаш 
дастурининг бош мақсади – таълим сифати ошишига эришилади. 
PIRLS халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида ўқувчиларнинг 
қизиқишлари ва интилишларини ўрганиш орқали педагогик жараённи амалга 
ошириш босқичлари аниқлаштирилди. Булар қуйидагилар: 
- мустақил ишларни амалга оширишга қаратилган мотивация; 
-берилган топшириқ бўйича ўқувчиларнинг билиши; 
- мустақил ишлар жараёнини ташкил этишга амалий тайёргарлик; 
- ўқувчиларда топшириқларни бажариш натижасида рефлексиянинг 
юзага келишини аниқлаш; 
Тадқиқот ишида мазкур босқичлар асосида ўқувчиларнинг ўқув-билиш 
компетенциялари шаклланганлигининг юқори, ўртача ва паст даражалари 


15 
ажратилди.  
Диссертациянинг “Мустақил ишларни PIRLS баҳолаш дастури

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling