Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/33
Sana06.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1169650
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
boshlangich sinf oquvchilarining oquv-bilish kompetentsiyalarini mustaqil ishlar zharayonida shakllantirish metodikasi pirls xalqaro baholash dasturi talablari asosida

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти таклиф этилган модел, технологиялар, 
тамойиллар, ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш 
дастури талаблари асосида шаклланганлик даражасини аниқловчи мезонлар 
ва кўрсаткичлардан бошланғич таълим фанларининг ўқув режа ва 
дастурларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштиришда 
фойдаланилиши билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти бошланғич таълимда 
ўқувчиларнинг ўқиш сводхонлигини ошириш бўйича ўқув дастурлари, 
қўлланма 
ва 
дарсликларни 
таълим 
олувчиларнинг 
ўқув-билиш 
компетенцияларини 
PIRLS 
баҳолаш 
дастури 
талаблари 
асосида 
такомиллаштириш, яратилган дастурий таъминот ва методик тавсиялар 
тизими, интерфаол амалий машғулот ишланмалари, халқаро баҳолаш дастури
асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини 
мустақил ишлар жараёнида шакллантириш технологиясидан фойдаланиш 
мумкинлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф 
ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил 
этиш жараёнида шакллантириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS 
баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида 
шакллантиришнинг инновацион модели, ўқувчиларда билиш фаолиятини 
шакллантиришнинг дидактик асослари, таълим сифатини баҳоловчи халқаро 
тадқиқотларга тайёргарлик кўришга оид таклиф ва тавсиялар асосида ишлаб 
чиқилган “PIRLS халқаро баҳолаш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг 
ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида шакллантириш 
технологияси (е-PIRLS)” электрон дастуридан ўқувчиларнинг мустақил 
ишларини ташкил этишда ва PIRLS баҳолаш дастурига тайёргарлик кўриш 
жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими 
вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 14 июлдаги 
01/11-01/10-1012-сон 
маълумотномаси). 
Натижада
бошланғич 
синф 
ўқувчиларининг 
мустақил 
ишлаш 
жараёни 
методик 
жиҳатдан 


10 
тизимлаштирилган ва ўқув-услубий таъминотни такомиллаштиришга хизмат 
қилган; 
ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури
талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантириш методикаси 
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Педагогик 
таълим инновацион кластерининг илмий-назарий асослари ва платформасини 
ишлаб чиқиш” мавзусидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими 
вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2020 йил 8 
майдаги 17/23-кк қарори ва Йўриқномасида кўрсатилган “Хaлқаро 
тадқиқотларга тайёргарлик кўришда таянч мактабларнинг ўрни ва аҳамияти”
мавзусидаги 
амалий-тадқиқот 
лойиҳалари 
мазмунига 
сингдирилган 
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини 
назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 8 июндаги 01-471-сон 
маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда PIRLS баҳолаш дастурига 
тайёргарлик кўришни ўқитувчиларнинг замонавий педагогик фаолияти 
(модератор, фасилитатор, тьютор, ментор) билан уйғунлаштириш асосида 
бошланғич 
синф 
ўқувчиларининг 
ўқув-билиш 
компетенцияларини 
ривожлартиришга эришилган; 
таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларга тайёргарлик 
кўришдаги муаммо ва ечимлар ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг 
компетентлигини шакллантиришда мустақил ишларни самарали ташкил этиш 
бўйича илмий-амалий тавсиялардан Тошкент телеканалининг “Тошкент 24” ва 
“Репортаж” 
информацион 
дастурларини 
тайёрлашда 
фойдаланилган 
(“Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил 11 августдаги 02-40-1020-
сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг дарсдан 
бўш вақтларини самарали ташкил этиш, мустақил ишлаш қобилиятини 
шакллантириш, халқаро баҳолаш тадқиқотларига мустақил тарзда тайёргарлик 
кўриш борасидаги амалий таклифлар таълим муассасаларининг илмий ва
методик таъминотини ҳамда таълим тизимига янги ислоҳотларни жорий 
қилишни кучайтиришга хизмат қилган;
ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури
талаблари асосида шакллантиришнинг дидактик таъминоти ва унинг 
самарадорлигини оширишга қаратилган методик тавсиялар, мустақил 
ишларни 
ташкил 
этишнинг 
шахсга 
йўналтирилган, 
муаммоли, 
ривожлантирувчи, ўйинли таълим технологиялари (тескари таълим, MИMM, 
коучинг методи, ўқувчи портфолиоси) таълим амалиётига жорий этилган. 
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини 
назорат қилувчи давлат инспекциясининг 2021 йил 8 июндаги 01-471-сон 
маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мустақил ишлаш қобилияти 
ҳамда PIRLS баҳолаш дастурига мустақил тарзда тайёргарлик кўриш 
кўникмалари шакллантирилган. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling