Инсонни жазо эмас, чор-атрофдаги ибратли ҳаёт, тарғибот ва ташвиқот кайта тарбиялайди. Инсон - буюк бир мўъжиза. Унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. (Ж. Румий) Ҳар бир одамнинг қалбига йўл топа бил. Одамларни бошқара билиш санъати ана шундадир. Бунинг учун довюрак бўлиш шарт эмас. Ҳар бир одамнинг нималарга мойиллигини бил-да, кейин уларнинг кўнглига йўл топиш учун керакли воситани қўлла. - Ҳар бир одамнинг қалбига йўл топа бил. Одамларни бошқара билиш санъати ана шундадир. Бунинг учун довюрак бўлиш шарт эмас. Ҳар бир одамнинг нималарга мойиллигини бил-да, кейин уларнинг кўнглига йўл топиш учун керакли воситани қўлла.
- Кутишнинг хадисини ол. Ақлингга буйсуниб, сабр билан иш тутсанг, омад сенга пешвоз чикади.
Ўзлигингни бирваракайига намоён этма. Акс холда эртага ҳеч кимни ҳайратга сололмайсан. Шу боис одамларга ҳар куни бирор янгилик ҳадя этиш учун ниманидир ўзингда олиб қол. Атрофдагилар бундай одамдан кўп нарса кутадилар ва ҳеч качон унинг хазинаси тагига етолмайдилар. - Ўзлигингни бирваракайига намоён этма. Акс холда эртага ҳеч кимни ҳайратга сололмайсан. Шу боис одамларга ҳар куни бирор янгилик ҳадя этиш учун ниманидир ўзингда олиб қол. Атрофдагилар бундай одамдан кўп нарса кутадилар ва ҳеч качон унинг хазинаси тагига етолмайдилар.
- Ортиқча қайсарликдан ўзингни тий! Зотан, пўртахолни тўхтовсиз эзсанг, тахири чиқади. Истеъдодни беҳуда сарфламоқ эса унинг тез сўнишига сабаб бўлади.
- Зарурият туғилганда ўзингни четга олишни ҳам бил. Оламда беҳуда машғулотлар кўп... Лекин ҳеч иш қилмагандан кўра, беҳуда иш билан машғул бўлган ҳам яхшироқ. Ақлли одам ҳеч кимнинг кўнглига урмайди. Шунингдек, у ўзгалардан безор бўлмасликнинг ғамини ҳам емоғи лозим. Ҳаммага тегишли одамнинг ихтиёри ўзида бўлмайди. Ўзингни ҳатто дўстлардан ҳам чегаралай бил. Улардан имкониятидан ортиқ ҳеч нарса талаб қилма. Ҳаддан ошмоқлиқ, айниқса, одамлар билан муомалада меъёрни сақлай билмаслик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |