га тушуб, Бухородин қочмоқ фикри илан Шаҳрисабз ҳокими
илан аҳду иттифоқ қилиб, амир Насруллоҳнинг Шаҳрисабз
урушида Абдусамад ўз табааси ва тўплар ила амирдин куп
илгари кетганликдин амир ваҳима қилиб, тўхтамоқга амр
бериб, киши юборса ҳам қулоқсолмай, кетиб турғонда амир
кетидин аскар юбориб, Шаҳрисабзга яқин келганда етиб, му-
ҳораба қилиб, олиб қайтиб, они зиндонга солиб, охири муни
ҳам қатл қилди. 1268/1851-52-нчи санада Эрон ^укмдорлари
Муҳаммадшоҳ Қожор амакибаччаларидин нима сабаб бирла
бўлсун Эрондин Шоҳруххон ибн Иброҳимхон Бухорога келиб,
они Абдусамад Табризий хизматига мубошир ва мутавалли
. қилиб, Қарокўлни инъом қилди.
1254 санаи ҳижрийда, 1838 милодийда Бухоройи шарифга
амир Насрулло^хон ҳузурига инглис ҳукумати тарафидин элчи
бўлуб, полковник Сутуд Дорат/Стоддардт келган эди. Мундин
буён инглис ҳукумати биринчи дафъатан бошлаб, Мовараун-
на^р ҳукумати илан муносабати дустона турмоқга ният ва му-
бошарат этган эди.
Шул асноларда инглислар афғонликлар ила муҳораба
қилишиб, Афғонистонга кирган эди. Элчи бўлуб келгон Сутуд
Доратнинг маслак ва муддаоси инглислар тарафидин бирор
турлик ёмон ният ва ё зарар келтурмасликга амирни ишонту-
руб, бошқа давлатнинг, яъни Русиянинг бу мамлакатларга қасд
ва тажовузидин сақламоқ ва мудофаа этмзкни хо^лагандин
иборат эди. Мунинг ила баробар, агар амир хоҳиш қилиб,
муносиб курса, Бухоро аскарини жадид ва тезотар тўплар ила
силоҳлантурмак ва аскарий муаллимлар бермак ва Русия
нинг хуфя ҳаракат муддаосидин Бухоро ҳукуматини хабардор
этмак эди. Амир Насруллоҳ инглис элчисини икки мартаба
Do'stlaringiz bilan baham: |