ҳузурйга қабул қилиб, яхши муомала курсатиб, баъд ул яхши
муомаласини табдил қилди. Полковник Сутуд Дорат мирзо-
хона ва котибхона тарбиясидин олган юмшоқ сиёсиюнларда
бўлмай, аскарий тарбия олмиш туғри, жасур, қаттиғ ва ўткур
бир одам эди. Мунинг учун Бухоронинг эски усули русумлари-
га ортуқ даражада диққат қилиб, зеҳн солмаган эди. Доимо
элчихонадин чиқиб, Бухоро бозорларини томошо қилур эди.
Аксар отлиқ юруб, Арки олий майдонидин, яъни Регистондин
ўтар вақтда а^ли ша^ар одати бўйинча отдин тушмас эди.
Ваҳоланки, амир турадиган Арки олий олдидин ўтарда амир
га эъзоз юзасидин отдин тушуб ўтар эдилар. Инглис аскари
маъмури Бухоронинг бу тарифа эски одатларидин ғофил бўлур
эди ва ёки бу тартибларга лозим даражада а^амият бермас
эди. Ҳар нима бўлуб амир Насруллоҳ элчига ғазабланиб, зин
донга солмоқга фармон берди.
Инглисдек дунёда энг улуғ бир давлатнинг, дунёда энг қавми
мутамаддин миллатнинг дустлик робитаси келтурмиш ва муова-
нат ваъда қилган элчиси зиндонга солинган эди. Амир Насрул-
лоҳ шул даражада қаҳру ғазаблик эдиким, ҳеч бир вазир рўбарў-
сига келиб ишнинг номаъқулини айтолмас эди. Ул вақтларда
Бухаро умаролари орасида Руси5шинг ва инглиснинг ва аҳволи
оламнинг нима эканлигини билган киши
йўҳ
эди. Балки инглис
элчисининг ҳибс бўлганига хурсанд бўлуб «бизим амир шул та
рифа улуғдурким, бу тариқа шавкатлу инглис элчисини зиндонга
банд қилди», деган фикрлар ила тафохир қилур эдилар. Хусу
сан, мазкур йилларда амир Насруллоҳ Хўқандда, Хуросонда
бир хил музаффариятга ноил бўлганлигидин баҳодир, жаҳонги-
ри замон ҳисоб қилур эдилар. Ҳар нечук бўлуб инглис элчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |