Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
219
изғиш, калтакесак кетидан чиқиб дарахтни синди-
риш ҳам дарс бўлдими?
Овқатимни еб, секин юқорига чиқиб чироқни 
ёқдим. Ҳаммасини унутишга уриндим, геометрия 
ва биологиядан уйга берилган топшириқларни ба-
жарган бўлдим. Лекин отамни ўйлаб барибир яхши 
ўқий олмадим. У тонгда мен билан боради. Ёнида 
тўппонча олиб боради. Ўқитувчимиз шундан кейин 
мен ҳақимда нима деб ўйларкан-а? Отам кетгач, бал-
ки унга вазиятни тушунтирарман. Отам уни отиб 
қўйсачи? У билан кетгим келмаяпти. Эҳтимол, эрта-
гача ҳовуридан тушиб, қароридан қайтар.
Отам тонгда соат тўртда уйғониб, ўчоққа ўт қа-
лади, уйни иситди, кейин онамни уйғотиб, нонушта 
тайёрлашни буюрди. Шундан сўнг иккаламиз но-
нуштагача чорвага ем бериб, сутни соғиб келдик. 
Нонушта қилиб бўлгунимизча кун ёйилиб, усти 
оппоқ қиров билан қопланган эманларни ёритди. 
Тепалик лар ҳам оппоқ қировга бурканган, салқин 
шамол эсаётганди. Салдан кейин мусаффо осмон 
бағридан куёш чиқиб қировни, ер устидаги музлар-
ни бир зумда эритиб ташлайди, нури билан исита-
ди. Ҳамма ёқ лой билан қопланиб, тепаликдаги мит-
ти жилғалардан лойли сув оқа бошлайди.
– Хўш, Дейв, мактабга отлан. Сен билан бориб 
ҳайвонлар ва ҳашаротларни ўрганишингизу дарахт 
синдиришларингни ўзим бир кўриб келай. Бунақа 
тарзда ўқиш ғирт жинниликдан бошқа нарса эмас.
Демак, отам кечаги қарорини унутмабди. Энди 
мактабга бирга отланамиз. Лекин эрта кетаётгани-
миз бир жиҳатдан яхши, чунки отам ўқитувчимнинг 
пешонасига тўппончасини тираб қолса, ҳеч қайси 
синфдошим кўрмайди. Отам эгнига нимча, мовий 
кўйлак ва қўй терисидан тикилган пальтосини, оёғи-
га каттакон этик ва бошига қора шляпасини қўн-


Ҳикоялар тўплами
220
дирди. Тўппонасини белига қистирди. Тепалик оша 
мактабга қараб кетдик.
Мактабга анча барвақт келибмиз. Ўқитувчимиз 
Герберт ҳам яқинда келган экан. Зинадан кўтарилар 
эканман миямда турфа ўйлар ғужғон ўйнарди: эҳти-
мол, отам ўқитувчимизнинг яхши одам эканлигини 
билиб қолар. Ҳали бир-бирини танимайдилар-ку. 
Мен ҳам бошида ўзлари билан кўришиб гаплашма-
гунча анави Ламбертларни умуман ёқтирмасдим-ку. 
Улар билан мактабга бирга қатнаб гаплашиб кўргач, 
дўстлашиб қолдик. Ўзгалар билан яқиндан тани-
шишда гап кўп.
– Сиз ўғлимнинг ўқитувчиси бўласизми? – сўра-
ди отам ўқитувчимизнинг хонасига кирганимиздан 
сўнг.
– Ҳа. Сиз Дейвнинг отаси бўлсангиз керак, – жавоб 
қайтарди ўқитувчимиз. – Шундай, – деди совуққина 
қилиб отам ва тўппончасини чиқариб ўриндиққа 
қўйди. Тўппончани кўриб, профессор Гербертнинг 
чеккалари қора кўзойнаги остидаги кўз қорачиқла-
ри кенгайиб, захил юзига қизиллик югурди. Отам 
гапни айлантирмай мақсадга кўчиб қўя қолди: 
– Мактабларинг ҳақида бир-иккита нарсани 
аниқлаштириб олмоқчи эдим. Дейвни ўқитиб олим 
қилиш ниятим бор эди. Ўн битта фарзандим ичи-
дан фақат у мактабга қатнаяпти. Кеча унинг уйга 
кеч келиши оқибатида ҳамма иш ўзимга қолди. Ўғ-
лимнинг айтишича, ўқувчиларни ҳашарот ва ҳайвон 
овига олиб борибсиз ва булар беҳосдан олча дарах-
тини синдириб қўйишибди. Дарсдан сўнг олиб қо-
либ, синган дарахтнинг пулини чиқариб олибсиз. 
Тўғрими?
– Ҳммм, шунақа шекилли, – ғўлдиради ўқитувчи-
миз. Унинг икки кўзи тўппончада эди. 
– Унда бу ер умуман мактаб деган номга лойиқ 


Атиргул ўғриси
221
эмас экан! Бу ер қандалаю калтакесак ва илонлар 
мактаби экан. Бу жой ҳеч қанақасига мактаб эмас! – 
жазаваси тутди отамнинг. 
– Нима учун бу ерга тўппонча олиб келдингиз? – 
дабдурустдан сўради профессор.
– Мана бу кичкина тешикни кўряпсизми? – отам 
мовий рангли қирқ тўртинчи калибрли милтиғини 
олиб, узунчоқ қувур учига қўлини нуқди. —Ўқ шу 
ердан чиқиб, бой-камбағалга ажратмай нишондаги 
одамни ўлдиради, агар у ўқитувчи бўлса ҳам. Бироқ, 
бу ерга келиб сизни кўргач, тўппончага ҳожат йўқ-
лигини тушундим. Атиги бир неча сония ичида қў-
лим билан мажақлаб ташласам ҳам бўларкан. 
Қорачадан келган отам ўқитувчининг қаршисида 
анчайин гавдали ва улуғвор кўринарди. Отамнинг 
ҳайбатини олдин сезмаган эканман, унинг олди-
да мен учун доим басавлат кўринган ўқитувчимиз 
миқтигина бўлиб қолди. 
– Мен давлат томонидан белгиланган машғулот-
лар доирасида ўз вазифамни адо этдим, жаноб Секстон!
– Машғулот? Қанақа машғулот? Қандалаларни 
ўрганиш машғулотми? Дарс вақтида ўқувчиларни 
қандайдир ўрмонга олиб борасиз, бу ёқда эса бечо-
ра кекса ота-оналар уларнинг ўқиши учун уйда қул-
дек ишлайди. Шунча ўғил-қизни бирга олиб юриш 
нотўғри эканлигини яхши биласиз-ку!
Мактабга ўқувчилар кела бошлашди. 
– Дейв, эшикни ёп. Ўқувчилар эшитиб қолиш-
масин, – буюрди ўқитувчим. Бориб эшикни ёпиб 
келдим. Аҳволим шамолда титраётган барг сингари 
эди. Отам ҳар дақиқада ўкитувчимга ташланиб қо-
ладигандек эди, чунки унинг офтобда қорайган юзи 
жаҳлдан қизара бошлаганди.
– Ўқувчиларга ҳеч қанақа ёмонлик қилганим 
йўқ. Уларнинг ҳар қадамини кузатиб юрдим. Улар 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling