Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
225 керак» деганларини эшитиб қолдим. Отамнинг мак- табда нима иши борлигига қизиққан ўқувчилар ўги- рилиб унга қарашди. Улар дарс тугамасданоқ чиқиб кетишди, кейин ўйин майдончасида кўрдим, ўқи- тувчим Герберт унга ниманидир тушунтираётганди. Отам юрганида пальтоси тагидан тўппончаси хиёл кўзга ташланарди. Туш пайти улар мактаб ошхонасидаги ўқитувчи- миз доим ёлғиз ўзи ўтириб овқатланадиган кичик столда бирга тушлик қилишди. Отамнинг овқатни санчқи ўрнига пичоқда ейишини кўрган болалар бақрайиб қолишди. У менинг отам эканлигини би- лишгач, менга ачиниш назари билан қарадилар, бироқ асло ачинишлари шарт эмасди. Отамнинг ўқитувчимизни отиш нияти йўқлигини билгач, ун- дан сираям уялмадим, қайтанга иккаласи дўстла- шиб қолганликларидан севиндим. Отам худди мен Ламбертларни яхши билиб олганимдек мактабни айланиб, ўқиш тарзимизни билиб олди. Тушдан сўнг биология дарсига кирсак, отам ҳам шу ерда, микро- скоп ёнидаги катта курсида ўтирган экан. Унинг бор- лигини сезмагандек дарсимизни бошлаб юбордик. Отам пичоғи билан ўзининг тиш эмалидан озгина қириб олиб ўқитувчимизга берди. Ўқитувчимиз уни микроскоп ойнасига қўйиб, штативни отамга тўғри- лаб қўйди-да, «Мана, Люстер, қаранг! Бир кўзингиз- ни ёруғликка тўғрилаб, иккинчисини бироз юминг», – деди. Отам бошини эгиб, ўқитувчимиз айтгандек қи- либ қаради – Вой, ростдан ҳам уни кўряпман. Ким ўйлабди дейсиз тишда ҳам микроб борлигини? Ишқилиб, бу матоҳингиз хато кўрсатмаяптими? – Йўқ, асло. Бу чиндан ҳам микроб. Улар ҳамма ерда, ҳамма нарсада мавжуд, лекин оддий кўз билан Ҳикоялар тўплами 226 илғашнинг иложи йўқ. Фақат микроскоп орқали кўриш мумкин. Танамизда миллионлаб микроблар мавжуд бўлиб, шулардан баъзилари зарарли ва баъ- зилари безарардир. Отам бошини хиёл эгиб яна микроскопга қаради. Биз ҳам дарсдан чалғиб уни томоша қилдик. Отам баланд стулга ўтириб олган, оёқлари узунлигидан тиззалари стол қиррасига тегиб турарди. Эгилга- нида устидаги пальтоси сурилиб, тўппончасининг дастаси кўрингач, ўқитувчимиз тезда унинг пальто- сини тўғрилаб қўйди. Отам нима бўлганини сезиб ўрнидан турди ва пальтосини пастга туширди. Унинг юзи сал-пал қи- заринқираган эди. Мактабга қурол олиб келиш мум- кин эмаслигини у яхши биларди. – Анави бурчакда кеча биз тутиб олган катта чи- пор илон ётибди, – деди профессор Герберт. – Ис- тасангиз, уни хлороформ билан зарарсизлантириб, захарини ажратиб оламиз ва илоннинг танасида ҳам микроблар борлигини сизга кўрсатамиз. – Унақа қилишингиз шарт эмас, – деди отам. – Сизга ишонаман. Мени деб илонни ўлдирманг. Мен ҳеч қачон илонларни ўлдирмайман. Улар сичқон- ларни тутиб, фермада бизга катта ёрдам беришади. Мен қора илонларни яхши кўраман. Одамларнинг уларни ўлдиришларига чидаб туролмайман. Ме- нинг ҳудудимдаги илонларни ўлдиришларига ҳеч ҳам йўл қўймайман. Ўқувчилар отамга қараб қолишди. Сўнгги гапи- дан кейин отамнинг чўнтагида қурол бўлишига қа- рамасдан илонлар ҳақида қайғуриши ўқувчиларга ижобий таъсир қилиб, уни ёқтира бошлашганди. Отам уйдаги хачирни, қорамолларни ҳеч қачон қам- чи билан урмаган. – Инсон ўзини ўзи ҳимоя қилиши мумкин. Аммо Атиргул ўғриси 227 моллар ва хачирлар бунақа қила олмайди, – дерди отам. – Фақат юраксиз одамгина меҳнаткаш хачирни калтаклайди. Профессор Герберт отамни бутун лаборатория бўйлаб айлантириб чиқди, биз бажараётган турли хил тажрибалар билан таништирди, жиҳозларни кўрсатди. Бизнинг бошимизда туриб бироз суҳбат- лашишди-да, кейин биргаликда хонадан чиқиб ке- тишди. Улар залга чиққандан кейин овозлари ба- ландроқ кела бошлади. Биология дарсимиз тугагач, синфдан чиқдим. Бу сўнгги дарсимиз эди. Синган олча дарахтининг пулини тўлаш учун супурги билан икки соат мактабнинг атрофини супуришим керак эди. Отам бу жазодан қутқариб қолмасмикан деган илинжда уни қидира бошладим. У йўлакда турган- ча ўқувчиларнинг ташқарига чиқишини кузатарди. Отам худди ниш уриб келаётган барглар билан қоп- ланган дарахтдаги ягона сарғайган баргга ўхшарди. Мен супургини олиб ишга киришдим. Профес- сор Герберт олдимга келиб: «Бошқа сафар қолиб қилақол, майли. Ҳозир отанг билан уйингга кетавер. Ташқарида сени кутиб турибди», – деди. Шундан сўнг супургини жойига қўйиб, китобларимни олдим ва зинадан пастга тушдим. Отам мени кўриб: «Сен ҳали икки соат мактабни супуриб чиқишинг керак эмасмиди?», – деб ажабланди. Мен: «Профессор Герберт бошқа сафар тозалашим мумкинлигини ай- тиб, сиз билан уйга кетишимга рухсат берди», – деб жавоб бердим. – Йўқ. У нима иш буюрган бўлса бажар. Герберт яхши одам экан. Мактаб ҳам биз ўқиган даврдан бери анча ўзгариб кетибди. Мен ўлик баргман, Дейв. Мен замондан анча ортда қолиб кетган эканман. Агар у рухсат берса, мен ҳам қўлимга супурги оламан, икка- ламиз бир соат ичида ҳамма ёқни ёғ тушса ялагудек Ҳикоялар тўплами 228 қилиб супуриб қўямиз, шундай қилиб қарзингдан қутуламиз. Ундан сўраб кўрайчи, сенга ёрдамлаши- шимга рухсат берармикан. – Мен қарзни бекор қиламан, – деди профессор Герберт шу маҳал бизга яқинлашиб. – Шунчаки ўғ- лингиз ўз айбини тушунишини хоҳлагандим, Люстер. – Буни яхши тушунаман, – деди отам. – Тушун- ганим учун ҳам у дарахтни синдиргани учун тўлов қилиши керак. Мен эса унга бироз кўмаклашмоқчи- ман. – Бунинг ҳеч ҳам ҳожати йўқ. Ҳаммасини ўзим жой-жойига қўяман. – Йўқ, бунақаси кетмайди. Биз адолатли ва ҳалол одамлармиз. Бажарилмаган иш учун мукофот олол- маймиз. Профессор Герберт, сиз ҳозир янглишяпсиз, мен эса ҳақман. Шунинг учун менга қулоқ солинг. Бугун сиздан кўп нарсани ўргандим, ўғлим эса ўр- ганишда давом этиши керак. Мен оиламни боқиш учун тоғларда пода ҳайдаб юрганимда бутун дунё ўз- гариб кетибди. Мен ҳалол одамман, бўйнимда қарз билан юришни асло истамайман. Мактабда яхши билим олмаган бўлсам ҳам яхши ва ёмонни ажрата оламан. Профессор Герберт хайрлашиб уйига кетди. Отам ва мен яна бир соат мактабда қолиб, бинони супу- риб чиқдик. Отамнинг супурги ушлаётганини кўриб кулгим қистади. У шу пайтгача бирон марта ҳам қў- лига супурги олиб кўрмаганди. Уйни онам супурар, отам эса далада меҳнат қиларди. Отам бироз ишла- ганидан кейин охири чидамай: «Супура олмаяпман. Шунча супурсам ҳам изимда яна ахлат қоляпти-ку! Лекин қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Бунақа иш мендайларга эмас шекилли. Супурги жуда енгил нарса бўларкан. Майли, Дейв, қийналиб бўлса ҳам Атиргул ўғриси 229 супуриб, сенга ёрдамлашаман. Биласанми, мен бу мактаб ҳақида янглиш фикрлаган эканман». – Профессор Герберт мактабга қурол олиб келиб, ҳамманинг кўз олдида намойиш қилганингиз учун шикоят қилиб, суддан ордер олиши, ҳатто сизни судсиз айбдор деб топишлари мумкин! – дедим ха- вотир билан. – Мен хато иш қилмадим, – бепарво гапирди отам. – Аксинча, тўғри иш қилдим. Профессор Гербертнинг судга мурожаат қилиш нияти йўқ. Унга ёқиб колдим, менга ҳам ўқитувчинг маъқул бўлди. Бу ёғини ўзимиз келишволдик. Сен бундан зиғирча ташвишланма. Биронта ҳам дарсингни қолдирмай ўқишга келасан энди. Тоғлар орасида юравериб шун- ча йиллардан бери оғир меҳнат қилиб келсам-да, жисмонан жуда кучли одам бўлсам-да, дунёдан ва ривожланишдан анча ортда қолган эканман, Дейв. Мен кичкина одамман. Сен яхши ўқиб, илм олсанг, қўлларинг меникидек қавармайди, қадоқ босмайди. Эгнинг ҳам бус-бутун бўлади, гард юқмайди. Қари ва исқирт отангдан минг марта тозароқ юрасан. Фақат, Дейв, қарзларингни вақтида тўлаш ва ҳалол яшаш кераклигини доимо эсингда тут. Ҳайвонларга озор берма, илонларни безовта қилма. Мен мактабда яхши ўқимаганман, лекин сенда ҳали имконият бор. Ишимизни тугатиб ташқарига чиққанимизда энди қоронғи туша бошлаган экан, то уйга етгуни- мизча осмонга ой ва юлдузлар чиқиб, атроф зим-зиё бўлиб қолди. Ер ҳам яхлаб қолганди. Отам йўлда аста юриб келганлиги учун уни ташлаб кечагидек чопиб кета олмадим. Фермадаги қолиб кетган ишла- римизни тугатгунимизча соат ўнга яқинлашди. Кеч- ки овқат учун дастурхон атрофида йиғилганимизда отам онамга уни ҳам вақт топиб микробни кўрса- тишга олиб боришини айтиб, мактабимиз ва ўқи- Ҳикоялар тўплами 230 тувчимиз Герберт ҳақида, ўзи ўкиган даврдан бери мактабда юз берган ўзгаришларни гапириб берди. Онам ҳам умрида бирон марта микробларни кўрма- ган экан. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling