Trust and support
Рус тилидан Раҳмат БОБОЖОН таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Рус тилидан Раҳмат БОБОЖОН таржимаси
Атиргул ўғриси 237 ДАҲШАТЛИ ЁМҒИР Стивен Кинг, АҚШ К ундузги соат беш яримда эр-хотин Жон ва Элиза Грехэмлар ниҳоят Мэн шта- ти (АҚШ) марказидаги кичкина шаҳарча, Вилло- га борадиган йўлни топишди. Шаҳарча Хэмпстид Плэйсдан бор йўғи беш мил узоқда эди. Бироқ улар икки марта бошқа йўлдан юриб адашиб кетишган эди. Шунинг учун ҳам Виллога етиб келишганида анча ҳолдан тойган, пешоналаридан тер қуйиларди. Бундан ташқари эр-хотин Грехэмлар Сент-Луисдан йўлга чиқишганида машиналарининг кондиционе- ри бузилиб қолганди. Лекин Виллода ҳаво анча нам эди. – Милли Козинс бизга айтган бозор шу бўлса ке- рак, – деб тўғридаги бинога ишора қилди Элиза. – Ҳа, уни замонавий супермаркет деб бўлмайди, – деб тиржайди Жон. Жон ва Элизанинг турмуш қурганига икки йил бўлди. Улар бир-бирини қаттиқ севишади. Жон ёзги таътилни Мэнда ўтказишни режалаштирганди. Би- Ҳикоялар тўплами 238 роқ Сент-Луисдан бу ерга келиш анча чўзилиб кетди. Жон бош кўча бўйлаб секинлик билан Вилло Сав- до Марказига қараб машинасини хайдаб борди. Бир бино тепасига кўк бургут шаклидаги белги осилган эди. Жон бу бино почталигини тушунди. Шаҳарда на пиёдалар, на машиналар кўринарди. Бу ерда худ- ди ҳаёт тўхтагандек жим-житлик ҳукм сурарди. – Мен ёзги таътилни Мэнда ажойиб тарзда ўтка- замиз деб ўйлагандим, – эрига минғирлади Элиза. – Шунча йўл босганимизга яраша Виллода оз бўлсада дам оламиз деб умид қиламан,– деди Жон атрофни томоша қилиб. Эр-хотин машинадан тушиб савдо маркази би- носи томонга юрди. Бино ёнидаги похол шляпали, катта ёшдаги бир киши ўткир мовий кўзлари билан уларни кузатиб турарди. У қўлбола сигаретасини ту- татиб ўтирар, оёқлари остида эса унинг катта, сариқ, зоти номаълум ити думини ликиллатганича у ёқдан бу ёққа айланар эди. – Салом ёшлар! – деди қари жаноб хушмуомала- лик билан. – Салом, – деди Элиза. – Салом, – деди Жон ҳам. – Мен… – Жаноб Грехэм, – қария Жоннинг гапини бўлди. – Жаноб ва хоним Грехэм. Сизлар бу ерга ёзги таъ- тилда дам олиш учун келган бўлсангиз керак. Китоб ёзганингиз ҳақида ҳам эшитгандим. – Ҳа, «Ўн саккизинчи асрдаги француз имигра- цияси ҳақида» – чолнинг гапини тасдиқлади Жон. – Атрофга гап йўқ! Шундайми? – Албатта! Дам олиш учун зўр жой! Сиз билмай- диган кичкина шаҳарча. Қария сигаретасини тутатди. – Хотиним бунақа сигарета чекишимни истамай- ди. Айтишича, бу нарса саратонга олиб келар экан. Атиргул ўғриси 239 – Биз шаҳрингизга егулик ва ёқилғи олиш учун келдик, – деди Элиза. – Э-ҳа, эсим қурсин! Сизларга айтишни унутиб- ман. Мен Генри Эденман. Сизлар билан танишга- нимдан хурсандман. Сизларни бир ярим соатдан буён кутаман. Афтидан бу кичик шаҳарчага олиб борадиган барча йўллардан бирма-бир юриб чиққанга ўхшай- сиз. Қария хириллаб кулди. Унинг бундай бетакал- луфлигидан Жоннинг қовоғи уюлди. – Хўш нега бизни кутаётган эдингиз? – Люси Досетте исмли бир аёл бу ерга янги са- ёҳатчилар келаётгани ҳақида хабар қилганди. Сиз Люсини танимайсиз, аммо айтишича, унинг жияни- ни яхши билар экансизлар. – Милли Козинснинг хола-бувисини айтмаяпсиз- ми мабодо? – сўради Элиза. – Худди шундай. Виллода барча бир-бири билан алоқада бўлиб туради. Люси йўл бўйидаги тепалик этагида яшайди, – деди Эден. Кейин бироз ўйланиб қолди. – Сиз иккалангиз бугун тунни шаҳар ташқариси- да ўтказганингиз маъқул деб ўйлайман, – деди ниҳо- ят. – Шаҳар ташқарисида? Нега бундай қилар экан- миз? Ахир бу шаҳарга энди келдик. – Биз шу ерда дам олмоқчимиз, – деди Жон жаҳли чиқиб. – Бу яхши фикр эмас! – Эденнинг орқасидан кам- пирнинг бўғиқ овози эшитилди. Грехэмлар атрофга аланглашди ва дўкон ичидан чиқиб келаётган озғин, қари бир аёлни кўришди. У анча тушкун кайфиятда эди. – Мен Лаура Стентонман, – ўзини таништирди. – |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling