Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
240 Одам иси ёқмас экан деб ўйламанг, аммо бугун тун- да бу ерда даҳшатли ёмғир ёғади. Шунинг учун бу ерда қолишингиз хавфли. Элиза осмонга қаради. Кичкина булутчаларни ҳисобга олмаганда осмон мусаффо эди. – Ҳайрон қолишингиз табиий. Аммо ҳозир кўриб турганингиз ҳеч нимани англатмайди, – деди Лаура Стентон. – Кечирасиз. Гапларингизнинг бирортасига ҳам тушинмадим. Бу маҳаллий халқ ҳазилларидан бири- ми? – сўради Элиза кампирнинг гапларидан боши қотиб. – Виллода ҳар етти йилда бир марта даҳшатли ёмғир ёғади, – гапида давом этди Лаура. – Ўн еттинчи июнда! – орага суқилди қария Ген- ри. – Бу дахшатли ёмғир ҳар етти йилда бир, ўн ет- тинчи июнда ёғади. Фақат ўн еттинчи июнда, бошқа кунда эмас. Шунингдек, фақат бир кечагина ёғади. Нега шундайлигини биласанми, Лаура? – Йўқ, билмайман. Гапга аралашишни бас қил, Генри! Қариб ақлдан озибсан! – чолга қараб шанғил- лади Лаура Стентон. – Ҳа, бўпти узр, – ундан ранжиди қария. Элиза Жонга бироз қўрқув билан қаради. – Бу одамлар устимиздан кулишяптими? Ёки ик- кови ҳам ақлдан озганми? –деди эрига. Жон хам хеч нарсага тушинмаётган эди. – Хўш, гапларимни эшитинг, – деди Лаура Стентон мулойимлик билан. Агар истасангиз, Вулвич Роддаги Вондервю меҳмонхонасидан сизларга хона гапла- шиб бераман. У ерда ҳозир жой тўлган, лекин меҳ- монхона бошқарувчиси менинг холаваччам. У мен учун битта хона топиб беришига ишончим комил. – Бунинг барчаси шунчаки ҳазил, шундайми? Мен ҳеч нарсага тушунмаяпман, – деди Жон. Атиргул ўғриси 241 – Йўқ, бу ҳазил эмас. Ҳар етти йилда ёғадиган бу ёмғир оддий ёмғир эмас, қурбақалар ёмғири! – Қурбақалар?! – деди Элиза ҳайрон қолиб. – Мен гўёки туш кўраётгандекман. Жон атрофга нажот билан қаради. Лекин кўчада хеч ким йўқ эди. “Бу ерда бир балога йўлиқишимиз аниқ» – ўйлади. «Агар бу одамлар чиндан ҳам ақл- дан озишган бўлса, аниқ муаммога учрадик». – Ҳозир сизга айтаётган гапларим аҳмоқона туйи- лаётган бўлиши мумкин, бироқ мен ҳам Генри ҳам шунчаки ўз ишимизни бажаряпмиз, – деди Лаура Стентон. – Буёққа кел! – Жон хотинининг билагидан уш- лаб четга тортди. – Сизлар билан учрашганимдан хурсандман! Генри ва Лаурага сохта табассум қилганича Эли- зани олдига солиб олиб кетди. – Бунга ишонишингиз бироз қийин, – деди Лау- ра уларнинг ортидан. – Эҳтимол бизни ақлдан озган тентак деб ўйлаётгандирсиз, лекин бу айни ҳақиқат. Виллода ҳар етти йилда бир марта қурбақа ёмғири ёғиши ҳақида эшитган инсонлар ҳам бўлса керак. «Эй худойим! Нега Сент-Луисдан кетдим-а?», – ўзига ўзи минғирлади Жон. Бузилган кондиционер- ли машинада деярли ўн беш минг чақирим йўлни мана шу икки телбани кўриш учун босиб ўтган экан- да, шўрлик. – Элиза! Кетдик бу ердан! Жон машинасига ўтирди. Эр-хотин Грехэмлар чол-кампир билан хайрлашишди ва жўнаб кетишди. – Кетиб тўғри қилишди. Шундай қилишса уларга яхши бўлади, – деди қария. – Ўзимни жуда ёмон хис қиляпман. Ёмон иш бўл- ди. Улар жуда яхши инсонларга ўхшайди, – афсус билан уларнинг ортидан қараб қолди Лаура. Ҳикоялар тўплами 242 Эр-хотин Грехэмлар қўшни шаҳарча Вулвич- га боришди. Бу ерда Виллога қараганда анча яхши эди. Кўчалар машиналар ва одамлар билан гавжум, шаҳарда ҳаёт қайнарди. Жон ва Элиза истироҳат боғидаги майса устида овқатланишди. – Ўша одамлар хақида нима дейсиз, Жон? – Менимча, буларнинг барчаси беъмани ҳазил- лар. Бу ерлардаги маҳаллий халқ сайёҳлар билан ўйин қилишни ёқтиради, – деди Жон. – Аммо улар менга жиддий кўринганди, – деди Элиза бироз ўйланиб. – Ахир шаҳар ҳувиллаб ётган- ди. Сизнингча, ўша шаҳарчадаги қолган аҳоли қаер- да? – Бирор бир муассасанинг очилиш маросимига ёки бошқа бирорта зиёфатда бўлишса керак, – деди Жон ва Элизанинг идишига қаради. – Ҳеч нарса емабсанку, севгилим! – Оч эмасман, – деди Элиза бироз хомуш тортиб. – Ахир сенга айтдимку, уларнинг гаплари барча- си беъмани ҳазил деб. Жон рафиқасиниг қўлларидан ушлади. – Сиз чиндан ҳам шундай деб ўйлайсизми? – Ҳа, мен шундай фикрдаман. Даҳшатли қурбақа ёмғири эмиш, шу ҳам гапми? – Нега бундай деб ўйлаяпсиз? – Чунки бу одамлар ўзларининг тинчлигини ўй- лаб шунга ўхшаш чўпчакларни тарқатишади. – Лекин ўша кампирнинг гаплари ҳазилга ўхша- масди. Тўғрисини айтсам, унинг гаплари мени ваҳи- мага солиб қўйди. – Ҳа, бу кўриниб турибди, – деди Жон бу сафар жиддийлашиб. – Очиғи бундай аҳмоқликларга тоқатим йўқ, лекин кимдир рафиқамнинг юрагига ваҳима солибдими, бу мен учун даҳшат. Мен бу |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling