Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
234
рафида турган қизнинг гўёки ораларида ҳеч нарса 
бўлмагандай унга талпинаётгани Жоржни қаттиқ 
асабийлаштирарди.
– Бу қизнинг аҳволи яхши эмас, ҳақиқатанам 
яхши эмас, – дея минғирлаган йигит йўлида давом 
қилиб, ўйлар гирдоби ичида дарага келганини бил-
май қолди. Даранинг бу бошидан нариги ёғидаги 
дарёгача қоратол экилган бўлиб, охирги учрашувдан 
кейин бу толларнинг бўйи ўсиб елкагача етиб қол-
ганди.
Жорж эшик олдида тўхтаб, унинг ким биландир 
суҳбат қураётганини кўрди. Қизнинг эгнида оёқ 
ки йим юваётгандаги палтони ва бошида рўмоли 
бор эди. Уни гапга тутаётган одам отаси Жейк Тру-
нён эди. Отасининг қулоқлари яхши эшитмагани 
учун қичқириб-қичқириб гапирарди. Жорж бироз-
дан кейин эшикнинг оҳисталик билан ёпилган ово-
зини эшитди. Қиз унга қараб қелаётганида сокин кў-
чадаги тўрт тараф янада баттар сукутга ғарқ бўлган, 
унинг бадани баттар қалтироққа туша бошлаганди.
Қисқа суҳбатдан кейин сайрга чиққан икки се-
вишган, Жорж ва Луиз Виллемзнинг омбори ёнидаги 
қуюқ қоронғуликда тин олишди. Йигит ҳам, қиз ҳам 
бу вақтда гапиришга жасорат тополмасди. Тўғри, 
қиз унчалик гўзал эмасди, ҳозир эса бурнининг ёни-
даги қора доғ кўзга жуда ёқимсиз кўриниб турарди. 
Жоржнинг ўйлашича, яқиндагина, таҳририят ёни-
даги қайсидир қозонни кўтарганидан кейинги совға 
бу. Ёш йигит унинг юзига боқиб, тушунарсиз ҳолда 
кула бошлади. Қиз эса ҳеч нарсани тушунмай анг-
райиб турарди.
– Ҳаво қандай яхши-я қара, нима дейсан, тўғри-
ми? – сўз бошлар экан қизнинг қўлларига кўз тикди, 
нозиқ бармоқларидан ушлагиси келди. «Йўқ, деса-
чи, балки йўқ демас, барибир қўрқяпман. Кошкий-


Атиргул ўғриси
235
ди палтосининг енгидан бўлса ҳам бир марта ушла-
сам. Қандай гўзал бўларди-я, қандай…», – ўйлади у.
– Биламан Жорж, ҳаммасини жуда яхши тушу-
наман, сен жуда яхшисан, мендан устунлигингни ҳар 
лаҳзада сезиб тураман. Фақат, шу сафар сўзимни рад 
қилма, ич-ичимдан сезяпман буни, – Луиз йигитнинг 
ичини ўқиётгандай оҳиста сўзлар, сўзлаётиб эса йи-
гитга яқинлашди. Йигит тушунди, қизнинг «рад»ида 
ҳам «ҳа» деган розилик белгиси бор.
Ниҳоят Жоржнинг тил қулфлари очилди. Қизга 
яқинлашаркан унинг кўзларида илғаган илиқ ифо-
дани ва қиз ёзган мактубни ўйлади. Шу сабабдан 
барча шубҳаларни ўзидан узоқлаштирди. Ишхона-
сида у билан кечган суҳбатларни ёд олди ва бунга яна 
бир марта ишонч келтирди. Ўзини ҳақиқий эркак-
дай ҳис қилиб, ташаббусни қўлига олди.
Жоржнинг юрагида қизга нисбатан ҳеч қандай 
шафқат ҳисси йўқ эди.
– Безовта бўлма, сўзларимга қулоқ сол. Ҳаммаси 
яхши бўлади. Ҳеч ким буни билмайди, – дея Луизни 
рози қилишга уринди йигит.
Суҳбатни чала қолдириб, қизнинг илтимосига 
кўра қоронғи қирон келтираётган кўча бўйлаб сайр 
қилишга отланишди. Ораларидан турли ҳил ўтлар 
ўсиб ётган ғиштин йўлакдан ўтишди. Бу таъмирта-
лаб йўлак ғалати бўлиб, баъзи жойларида ғиштлар 
буткул кўчиб тушганди. Йўлак эгри-бугри ва совуқ 
эди. Бироздан сўнг қизнинг қўлларидан ушлади. 
Қизнинг қўллари ҳам музлаганди. Унинг қўллари ёш 
боланинг қўлидай майин ва заиф туюлди Жоржга.
– Бу ердан уёғига боролмайман, – деди Луиз. Бу 
жавобдан овозидаги ажиб бир сокинлик ва раҳмдил-
ликни сезиш мушкул эмасди.
Кичкина дарё устидаги тахта кўприкдан ўтиб, 
бир қоратол тагида ўтиришди. Чунки кўча айни шу 


Ҳикоялар тўплами
236
ерда тугаганди. Йўлнинг у ёғига эса ёнма-ён эмас, 
орқама-олдин кетишларига тўғри келганди. Бироз 
нарида Вилли Овертоннинг боғ ўриндиғи бор бўлиб, 
ўриндиққа хазонлар тўкилиб ётарди.
– Вилл меваларини сақламоқ учун омборхона қу-
ришини айтганди бир сафар, – деди сўз топмагани-
дан кўзини омбор қурилиши керак бўлган томонга 
тикиб Жорж.
Сўнгра хазонлар устига чўзилишди…
Жорж Виллард «Мейн» кўчасига қайтганида соат 
ўндан ўтган, ёмғир ёғишни бошлаганди. У «Мейн» 
кўчасини уч марта у бошидан бу бошига бориб кел-
ди. Силвестр Вестнинг дўкони ҳали ёпилмаганди бу 
пайтда. Жорж ичкари кириб сигарет олди. Сотувчи 
билан эшик олдида бироз суҳбатлашишди. Бу суҳ-
бат бироз тинчлантирди уни. Кўпдан бери ким би-
ландир гаплашиш хаёлида юрган йигитнинг кўнгли 
жойига тушди. Балки биргина суҳбат сабаб эмасдир 
бунга. Жорж кўчани кесиб ўтиб, муюлишдан ҳуштак 
чалганча «Ню Виллард Ҳаус» тарафга йўл олди.
Виннейнинг болалар кийимлари сотиладиган 
дўкон ёнидаги устига цирк эълони ёпиштирилган 
девор олдида тўхтаб, гўё уни кимдир чақираётган-
дай ён-верига аланглади. Кейин масрур алфозда 
жилмайди.
– Ортиқ менга қарши чиқолмагай у. Чунки ҳеч 
ким ҳеч қачон бундан хабар тополмайди, – ишонч 
билан гапирди ва йўлида давом қилди.
Бир йилдан кейин қиз вафот этди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling