Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
210
дим. Нури оғир эди, саросар эди. Бир кеча ёнимга 
келди.
– Бир ўзимни қўйиб юборишмайди, – дедим.
– Менга аёл керак.
Тушунгандим, йўлга чиқмоқчилигини тушунган-
дим. Боши оққан томонга кетиш учун бир йўлдошга 
эҳтиёжи бор.
– Ойкун, – деди. Бошини менга бурди. – Исминг 
Ойнинг нури йўл кўрсатади бизга.
Онамдан кейин отам ёлғиз қолганди. Уни ташлаб 
кетишни истамасдим. Бироқ бу тоғу тупроқлар биз-
ники эди. Барибир, кун келиб отамни топиб олар-
дим. Хайрлашдим, отам қучоқлашишни ёқтирмас-
ди. Бу сафар қучоқладим. Қўлимга онамдан қолган 
бир жуфт сирғани тутқазди. 
– Энди булар сеники.
Шунча пайт отамнинг орқасидан югурганим 
етарди. Энди менинг йўлим Алазнинг қадамларидан 
бошланади.
Алаз Гермисара қишлоғидан эди. Амакиси ва 
унинг бола-чақаси билан кезарди бу ерларда. Иста-
са, бир тош умри қадар сукут сақлаши мумкин эди. 
Сўзласа, сўзи изғиринни уйғота билар ё бир гулхан 
ёқа оларди. Мавриди келганда йўлга чиқдик. Ёнида 
бордим, ортидан бордим. Аммо ҳеч чарчамадим. 
Баъзан хурсанд бўлиб келарди. Тоғлар, тошлар, ўзи 
минг марта юрган йўллари ҳақида ҳикоя қилиб бе-
рарди. Кийик йўлларини, оромижон ирмоқларни 
таърифларди. Тоғли ўрмонлар уни худди ўз ичига 
олар, Алаз эса тупроқ билан бирлашиб кетадиган-
дек туюларди менга. Бир жойда узоқ вақт туролмас-
ди. Худди бориши шарт манзили бору, у ўша ман-
зилга етолмаётганидан безовтадек. Менга қўлини 
ҳам теккизмаганди. Худди йўл охирида уни кутган 
бошқа бир аёл бор эди-ю, Алаз ўшани хаёл қилаёт-


Атиргул ўғриси
211
гандек. Онам айтиб берарди. Қуёшнинг жини Ойни 
суймайди дерди у. Баъзан Алаз ҳеч гапирмасди. Бу 
ҳолат кунларча давом этарди. Баъзи тонглар оғзини 
пичоқ билан ҳам очиб бўлмас, тунлари юзимга қиё 
боқмасди. Барибир ёнида кетаверардим. Нонини ке-
сар, кўйлагини ювар, ёнида ухлардим.
Тунлардан бир тун мени тўхтатди:
– Чодирга кирма. Мен билан юр.
Қаерга олиб бориши номаълум сўқмоққа туш-
дик. Бироз ўтиб, қулоғимга сув овози чалинди. Чек-
кароққа чўкдик. 
– Бугун Ойнинг сўнгги куни. Шу билан уч кун 
чиқмайди. 
Демак, тўртинчи кун яна қайтади.
– Мен ҳам кетаяпман, Ойкун. Агар уч кундан сўнг 
келмасам, Арадга қайт.
Тушунолмадим. Қаерга дедим. Нега дедим. Ким 
учун кетаяпсан дедим. Ҳеч бирига жавоб бермади. 
Ўша тун, Ойнинг сўнги шуълаларида Алаз илк бор 
юзини менга қаратди. Қўллари илк бор менга те-
гинди. Устидан дарахтнинг ҳиди келарди. Бошимни 
елкасига қўйдим. Сочлари қайрағоч эди. Бармоқла-
рим қуш бўлиб кезинди бу қайрағоч шохларида. 
Акация қўлларини қўйиб юбормасдим. Кўзларим-
ни беркитганида уларни ҳеч очмадим. Ҳечам очма-
дим. Уйғонганимда ёнимда йўқ эди. Кетгани рост 
бўлди. Бу уч кеча қандоқ узун эди. Қандоқ қоронғу. 
Чодирдан чиқмадим, қуёшни кўрмадим. Фақат сув 
ичдим. У кесган нон бўлакларига узоқ тикилдим, би-
роқ қўл теккизмадим. Уч кеча узун кечди. Яқинликда 
бўрилар чўзиб-чўзиб ув тортди. Олов ёқиб, чодирни 
доирага олдим. Кутдим, кутавердим. Уни кута-кута 
онамга айландим. Отамни кутардим. Келди. Уч кун 
ўтиб келди. Ўзи билан жароҳатини ҳам олиб келди. 
Елкасидан кўкси томон бир алвон йўл ўтганди. Ҳеч 


Ҳикоялар тўплами
212
тузалмаган, Маҳшаргача тузалмайдиган жароҳат 
эди бу. Менга нима берган бўлса, йўл берди. Мендан 
нима олган бўлса, йўл олди. Алазни елкамда кўтариб 
Арадга олиб кетолмадим. Унинг учун дарёга яқин 
жойда ўрин тайёрладим. Устини ҳафиф тупроқлар 
билан ёпиб қўйдим. Қишлоғимга қайтдим. Ёниб кул 
бўлган Арад қишлоғига. Бирон марта тоғга чиқмай, 
бирон ерда чодир қурмай. Яшашга арзирли кунла-
римни шу ерда яшадим. 
Оромийлар уни фелгу деб аташади. Худди онам 
ўсал бўлиб, бир қиш кечасида ярим қолгандек. Мен 
ҳам энди ўсал эдим. Ярим эдим. Бутун фасллар 
қишда қолиб кетганди. 
Ташқарини кўрганим етарли. Ҳовли менга бе-
радиганини берган, кўрадиганимни кўрсатган эди. 
Ҳаётдан оладиганимни олиб бўлгандим. Танамда-
ги ёлғиз ҳарорат Алаз эди. Арадни ёққан ҳам у. Шу 
сарғайиб, шол бўлган қўлларим, шу ўтин иси ҳам. 
Нам тупроқ онам эди. Онам... мендан олгану, ортиғи 
билан берган онам. Мана шу тоғ бағирлаб ястанган 
ўрмонларнинг изғирин шамоли отам эди. Усти-
га камзулини кийиб шамол билан олишган отам. 
Мана шу дунё уйим эди. Мана шу еру кўк. Мени 
уйга қайтиб олиб кириб, ўрнимга ётқизишди. Бо-
шимнинг устига бир пиёла сув қўйилди. Хона бўм-
бўш эди. Фақат мен ва деворлар қолгандик, холос. 
Ўлим ҳаммасини бирлаштираркан. Табиатни ҳам. 
Қулоғимда олис дарёлар шарқироғи янграрди. Кўз-
ларимни юмдим. Осмонни кўраётгандим. Ёруғ, бир 
улкан тунни бағрига сиғдирган осмонни. Кўрардим. 
Кўрардимки, тупроқнинг устида ўлиб, осмонда ой 
бўлиб чиққандим. Мен тирилгандим.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling