Trust and support
Инглиз тилидан Шоҳрух УСМОНОВ таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Инглиз тилидан Шоҳрух УСМОНОВ таржимаси
Атиргул ўғриси 203 ДЕНГИЗ БЎЙИДА Андрей Тимофеев, Россия Қ римга тўйдан кейинги са- ёҳатга келган ёш жуфтлик Севастополдан Ялтага олиб борадиган улов кутишарди, у ерда улар икки ҳафта дам олишни режалаштиришган эди. Ёшлар бор-йўғи олти ойдан бери таниш бўлиб, ҳаётига ки- риб келган янги ўзгаришларга ҳали унчалик даража- да кўникишмаган, ҳар бир эрка интилиш эса уларга кўп нарсаларни ҳадя этарди. Тиниқ ва очиқ ҳавода худди ёрқин фотосуратдагидек вокзалнинг баҳайбат биноси, ноодатий сершох жануб дарахтлари кўзга ташланди. Оля охирги кунларда ниҳоятда кўтарин- ки кайфиятда эди. Унинг ўйлашича, тўйдан кейинги ҳаёт умуман бошқача бўлиши керак эди, тасаввурида бу ҳаёт фақат завқу шавқдан иборат, аммо шу билан бирга ўта муҳим ва қатъиятли эди. Кичкина болалар- ни кўрганда меҳри қўзғар, у ҳар бир бола қиёфаси- да Максимни кўраётгандек бўлар, гўёки ўзи ҳам ёш болага айланиб қолгандек эди. Оляга Максимнинг босиқ ва жиддийлиги ёқарди, бир вақтнинг ўзида Ҳикоялар тўплами 204 бу унга қувонч улашарди, айниқса, бугун эрталаб Максимнинг ўзи унга болалар аравачасини кўрсата туриб ўткир товушига мулойим ва майин урғу бер- дида: “Қара, қизалоқ”, – деди. Улар бекатда бир-бир- ларидан озгина узоқликда туришар, негаки, ҳаво ҳаддан зиёд иссиқ эди ва бир-бирларининг қайноқ танасидан таралаётган иссиқлик ҳам улар учун ор- тиқча эди гўё. Оля толиқди. Бутун кун давомида улар Севастополь бўйлаб юришди. Максим боришлари мумкин бўлган манзиллар харитасини миясида пи- шитиб қўйган эди, шундан бўлса керак, улар диққат- га сазовор жойларнинг барини кўришга улгуриш- ди, шу боис ҳам Оля Максимдан миннатдор бўлди. Бундан буён нима қилиш, қаерга бориш кераклиги тўғрисида фақат Максим ўйлаб, қарор чиқараётгани Оляга хуш ёқди. Унинг барибир тезроқ маршруткага ўтиргиси, ёлғиз қолиб, бутун ўй-хаёлларини таҳлил қилганча фикрларини аниқлаштириб олгиси келди. Маршрут таксининг ичини бензин ҳиди тутиб кет- ганди. Оля бошини ойнага теккизди ва шу заҳоти ойнанинг асабий зириллашини ҳис қилди. Максим у билан ёнма-ён ўтирар, худди рафиқаси ёнида экан- лигига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлгандек унга тез- тез қараб қўярди. Атрофдаги одамлар бошларини экканларича жазирамага чидаб боришарди. Охирги ўриндиқларда ўтирган уч нафар кавказлик ёшлар баланд ва маст овозда сўкиниб боришарди. Улар- нинг дастидан Оля ноқулай аҳволда қолди, аллақан- дай енгил ташвиш хаёлларига буткул кўмилишга халақит берарди, аммо секин-аста орзулар гирдо- би уни ўз оғушига торта бошлади. Ахир инсоннинг ички олами тинч ва осуда бўлса, ташқи дунё кишини чалғита олармиди? Оля кун ботиб, кеч тушишини, севгилиси билан биргаликда пляжга боришларини, ёқимли денгиз сувининг илиқ ҳароратини қандай Атиргул ўғриси 205 ҳис қилишларини орзиқиб хаёлидан ўтказарди. Тў- сатдан кимдир унинг қўлини туртиб юборди ва Оля чўчиб тушди. – Ўзингизни тутсангиз бўлмайдими? – деган кимнингдир баланд овозини эшитди, сўнг бирдан Максимнинг ўрнидан туриб кетиши ва лаблари тит- рагани уни ҳайрон қолдирди. Кавказликлардан би- рининг оғзидан буруқсаб ароқ ҳиди келиб турарди. – Хотинимнинг ёнида сўкинишни бас қилинг, – нафрат билан қичқирди унга қараб Максим. Оля эрига ажабланиб қаради, у ҳеч қачон Максимнинг бу қадар қаттиқ овозда бақирганини эшитмаганди, шунинг учун қўрқувдан ўридиққа ёпишиб қолган- дай бўлди. Эркаклардан кимдир Максимнинг ёнини олди. Олдинда ўтирган кексароқ аёл ҳам уни қўл- лаб-қувватлади. Аммо энди эрининг ғайритабиий ва айни дамда бегона овозидан бошқа нарса Олянинг қулоғига кирмас эди. Ниҳоят, ҳайдовчи машинани тўхтатиб, бундай шовқин бўлаверса, жойидан сил- жимаслигини маълум қилди. Кавказлик ёшлар жим бўлишди, фақат ора-сира уларнинг аламли пичир- лашлари эшитиларди. Буткул жимлик чўккандан кейингина машинанинг шовқин билан газ чиқариб жойидан қўғолгани эшитилди ва тутун ҳиди ди- моққа урилди. Максим жойига ўтирар экан, кўнгли жойига тушиб, хотинини қучди: – Бунақаларни шу йўсинда тарбиялаш керак. Эрининг қучишидан Оля исиб кетиб, ён томонга ўгирилиб олди. Ўзини бўғилиб кетаётгандек ҳис қил- ди. Гўёки уни мана шу биқиқ жойга қамаб қўйиш- гану, энди у ҳеч қачон озодликка чиқолмайдигандек туюлди унга. У эрининг феъл-атворидан мутлақо бехабар эканлигини ўйлаб сиқилди, худди чуқур қу- дуққа бемақсад тикилиб тургандай ҳис қилди ўзини. Вақт жуда секин ўтарди, қиз эса аста-секинлик билан Ҳикоялар тўплами 206 маъносиз ва шуурсиз ҳолда қотиб қолаётгандек эди гўё. Ялтага улар кечга яқин етиб келишди. Маршрут- ка пляж яқинидаги йўлнинг чеккасида тўхтади. Максим жуда шошиларди, чунки қоронғи тушгунига қадар у тунаш учун мос жой топиши керак эди, бироқ Оля уни эшитмасди. Унинг қулоғи шанғиллар, гўёки қулоқлари остида ойналар зириллаётгандек бўлар- ди. Улар пляж ёқалаб кетишди. Атрофда ранг-ба- ранг соябонлар, енгил ўриндиқлар, қумли қирғоқда беғам-беташвиш ястаниб олган одамлар кўзга ташла- нарди. Кабоб ва тутун ҳиди димоққа уриларди. Оля бўлса айни дамда номаълум шаҳарда, уйидан юзлаб чақирим олисда, ўзи ҳали дурустроқ танишга улгур- маган, деярли бегона бўлган одам билан ёлғиз қол- ганини ўйлаб, қўрқиб кетди. У паришонхотирлик билан атрофга аланглар ва мудроқ ҳолда индамай эрининг изидан борарди. Унинг келажак ҳаёти худ- ди мана шу, рўпарада ястаниб ётган ваҳимали кечки денгиз мисоли поёнсиз бир бўшлиқдай кўринди. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling