Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
191 моқда… Ҳар бир қўлга киритган руҳ, ҳар бир тана унга битмас-туганмас малака ва куч баҳш этади. – Герб, сизни кутяпмиз! – яна чақирди хотини. – Жин урсин! – бўкириб юборишига сал қолди. – Бир дақиқа кутиб турсанглар, ўлиб қоласизларми? – ва яна гўшакка ёпишди. – Аллин, агар хоҳласанг, ҳозироқ ёнингга бораман! Буни аввалроқ қилсам бўларкан… – Йўқ, асло. Бу кураш у билан менинг ўртамда кечмоқда. Сени аралаштиришни истамайман! Ях- шиси гўшакни қўяман. Ошхонам ортиқ дош берол- майди, деб қўрқаман. Ертўламга тушаман. – Яна қўнғироқ қиласанми? – Балким, агар омон қолсам. Менимча бефойда. Ахир мени узоқ таъқиб этди. Ва ниҳоят, охири берк деворга тираб олди. Сени шунча вақтингни олдим, Герб. Мени койима. – Нима деганинг бу? Сен ҳеч қачон вақтимни ол- магансан, тушундингми? Дўстим, яна қўнғироқ қи- лишингни кутаман. – Ҳаракат қиламан… Герб Томпсон ўйинга қайтишга мажбур бўлди. Хотини ҳамон ундан кўзини узмасди. – Аллин дўстингизнинг аҳволи яхшими? – сўради хотини, – маст эмасми? – У бир қултум ҳам спиртли ичимлик ичган одам эмас, – ғазаб билан гапирди Томпсон, ўз жойига ўти- раркан. – Ҳозир унинг ёнида бўлишим керак эди. – Ахир ўтган олти ҳафта давомида ҳар оқшом қўнғироқ қилвериб жонга тегди. Ҳар кеча ўн мар- тадан кам эмас. Агар уникида тунаб қолганингизда, бундай савдолар йўқ эди. – У ёрдамимга муҳтож. Ўзига зиён етказиб қўйи- ши мумкин. – Икки кунгина олдин тунаб қолгандиз-ку, шунча Ҳикоялар тўплами 192 кўп бориш шартмикан? – Эртага касалхонага олиб бораман. Албатта шун- дай маҳоратли одам учун қайғули ҳол, аммо бошқа йўл қолмаяпти… Соат тўққиз ярим бўлганда қаҳва тарқатилди. Герб Томпсон фикри-зеҳни телефонга тикилган кўйи қаҳвасини жимгина симирарди. Шуурида эса тинмай биргина савол азоб бергани берган эди: «Ертўлагача етиб олдимикан?». Герб Томпсон теле- фон қошига келди-да шаҳарлараро тармоққа сим қоқиб дўстининг рақамига улаб беришларини сўра- ди. – Кечирасиз, – марказдан жавоб келди, – ҳозирча тумандаги алоқа узилиб қолди. Тармоқ тузатилиши билан улаб берамиз. – Демак, алоқа узилиб қолган! – шанғиллади Томпсон. Шарақлатиб гўшакни илди-ю, ўгрилиб девор томон юрди. Энди илгакдан палтосини олган ҳам эди. – Азизим! – дея хотини чақириб қолди. – У ерга боришим шарт! – шошилиб палтосини кия бошлади. Аллақандай енгил нарса эшик тутқичини маҳкам ушлаб қолди. Ҳамма чўчиб тушди. – Ким эди у? – сўради хотини. Хануз алланарса ташқаридан эшикни тутиб турарди. Томпсон шо- шилиб залга қайтиб келди. Тўсатдан шартта тўхта- ди. Ташқаридан заиф қаҳқаҳа садоси эшитилди. – Чиқиб кетишимни истамаяпти, – деди Герб. Ку- тилмаган бир енгил ҳаяжон билан эшик тутқичини ўзига торта бошлади. – Бу кулгуни бир умр эсимдан чиқаролмайман. Ахир бу Аллиннинг овози. Эртагача сабри чидамай ўзи бизникига келибди-да. Янги саргузаштларини Атиргул ўғриси 193 сўзлаб беришга нақадар ташна бўлмаса. – Томпсон кулгудан ўзини зўрға тийиб турарди. – Ўзи билан дўстларини ҳам бошлаб келган кўринади. Улар кўп- чиликка ўхшайди… У ташқарига чиқди. Остонада ҳеч зоғ йўқ эди. Аммо Томпсоннинг бундан жаҳли чиқмади. Унинг чеҳрасида бироз шумликка мойил қизариш акс этди ва кулиб юборди. – Аллин? Ҳазилингни йиғиштир! Қаердасан? – у ёришиб турган ташқарига чиқди, бир ўнга, бир чап- га қараб чақирди. – Чиқ бу ёққа! Юзига шамол эпкини урилди. Томпсон бироз туриб қолди ва негадир совуқ қотаётганини ҳис қил- ди. Остонага қайтди. Бироз қўрқув билан атрофга қаради. Шамол саси унинг палтоси этагини ҳилпи- ратар, сочларини эса бетартиб тарарди. Энг қизиғи яна жаранглаган кулгуни эшитди. Шамол тўсатдан ўз йўналишини бузди. Ҳавонинг бирдан айниши уни лаҳзаларда чалғитиб юборди. Ва қўққисдан кўк- ка кўтарилиб бораётганини сезди. У жуда узоқ-у- зоқларда парвоз этаётганини олис-олислардан ҳам- маси, денгизлар оша Селебес, Фил суяги қирғоғию Суматра, Горн дарасию Корноулдан Филиппингача шундоқ кафтдек кўриниб турарди. Кейин эса ҳам- маси тинчиб қолди… жимжит… жимжит. Томпсон ҳануз ўз жойида қаққайиб турарди. Кейин эса уйга кирди, эшикни ёпди ва унга қадалган нигоҳларни кўрди. Ўзи эса кўзларини жим юмиб олди. – Нима бўлди? – сўради хотини. Эркак индамади. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling