Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
182 – У ерда шамоллар жуда ваҳимали увиллармиш. Бу ёруғ дунёдаги ҳамма шамоллар бир жойга тўп- ланганмиш, – У санчқини оғзига олиб борди, – Аллин менга шундай деганди. – Унга зарилмиди у ёқларда сандирақлаб юриш, – деди аёл. – Изғигани изғиган, ҳамма ёққа бурнини тиқади. Сўнг ўтириб қайдлар ёзади. Унинг пайига тушган шамоллар ҳақида ваҳима қилиб юради. – Унинг устидан кулма, у менинг яқин дўстим, – ўшқириб берди Герб Томпсон. – Ахир бу кўриниб турган ваҳима-ку! – Ҳақиқатми, ёлғонми, ўшандан кейин бир неча марта шунақа ҳужумларга учради. Бомбейдаги бўрон, икки ой ўтиб Янги Гвинея қирғоғида бўлган тўфон. Корнуэлда бўлган бўрон ҳақида нима дея оласан? – Калласининг туб-тубигача шамоллару бўрон- лар эгаллаб олган бу эркакни ҳеч қачон тушунмасам керак. Айни шу пайт телефон жиринглади. – Гўшакни кўтарманг,– деди хотини. – Эҳтимол, муҳимдир. – Бу тағин Аллинингиз. Роса тўққиз марта қўнғироқ бўлган бўлса-да, ик- киси ҳам ўрниларидан жилишмади. Ниҳоят, қўнғи- роқнинг уни ўчди. Улар кечки овқатни еб тугатиш- ди. Ошхонанинг очиқ деразасидан енгилгина шамол кирди-да, пардани шитирлатди. Телефон яна жиринглади. – Ортиқ чидаб туролмайман, – деди ва гўшакни олди. – Ҳа эшитаман, Аллин! – Герб! У шу ерда! Ана шивирламоқда! Сен нақ гўшакнинг тубида гапиряпсан. Сал гўшакдан нари- роқ туриб гапир. – Очиқ эшик ёнида уни кутётгандим. Унинг кат- Атиргул ўғриси 183 та кўчада шовқин солганини, ҳамма дарахтларнинг бирма-бир шохларини синдириб ташлаётганини кўриб турибман. Уйнинг ташқарисидаги дарахтлар- ни силкитиб эшикка яқинлашди. Шундоқ отилиб кираман деган пайт унинг бурни тагидан эшикни ёпишга улгирдим. Томпсон жим қотди. У нима дейишга ҳам очиғи ҳайрон эди. Хотини шундоқ меҳмонхона залида қаққайганча унга қараб турарди. – Жуда қизиқ, – ниҳоят оғиз жуфтлади. – У уйим атрофини изғиб юрибди, Герб. Мен энди чиқолмайман, ҳеч нарса қўлимдан келмаяпти. Аммо мен уни аҳмоқ қилдим, гўёки мен эшикдан қочиб кетаётгандек кўрсатдим. Менинг ортимдан отилган эди, мен пасайиб қолиб уни чиқариб юбордим ва эшикни қулфлаб қўйдим. У бир неча ҳафтадан буён куч йиғаётганди. Мен ҳаммасига тайёр эдим. – Ҳозир яхшимисан, ошна, энди ҳаммасини менга айтиб бер, – мулойимлик билан сўради Герб Томпсон. Хотини унга қараб турганидан бўйин то- мири оғриб кетди. – Ҳаммаси олти ҳафта олдин бошланганди… – Ростданми? Ҳўш-ҳўш, кейинчи. – … уни бу ерга нима етаклаб келганини тахмин қилиб бўлгандим. Менимча, у мени ўзи билан олиб кетмоқчи. Шунча вақтдан буён у кутаётганди. Олти ҳафта олдин уйим ёнида унинг шивирлаганини ва қаҳқаҳасини эшитгандим. Таҳминан бир соатча ол- дин худди шундай овоз келди. Сўнг бирдан тинчиб қолди. – Бу яхши-ку. Хотини ҳамон тикилиб турарди. – Аммо бир кун ўтиб яна пайдо бўлди. Панжара- ларни силкитди ва мўрикондан кул пуфларди. Кет- ма-кет беш кеча эсди. Қандай бўлмасин эшикни оч- Ҳикоялар тўплами 184 сам-у, у ичкарига отилиб кирганича мени ташқарига тортиб чиқарса, бироқ ҳали у анча заиф эди. Ҳозир эса у анча кучга тўлибди. – Аҳволинг яхшиланганидан хурсандман, – минғиллади Томпсон. – Ўлганнинг устига тепаяпсанми, нима бало? Ё яна хотинчанг қулоқ соляптими? – Ҳа. – Тушунарли. Биламан, бу ростдан ҳам ахмоқона эшитилса керак. – Ҳечқиси йўқ, гапиравер, – Томпсоннинг хотини ошхона тарафга ўтиб кетди. У енгил тин олди. Гўшак ёнидаги миттигина кур- сига ўтирди. – Қани бўл, Аллин, яна бироз гаплаш, тезда ухлаб қоласан. – У бутун уйимни қуршаб олган, ҳамма жойда шовқин соляпти, гўёки улкан чангюткичга ўхшайди. Дарахтлар шовул- лаяпти. – Жуда ғалати, Аллин. Биз томонда тиқ этган ша- мол йўқ. – Эҳ, қизиқсан-а, сизлар билан нима иши бор уни, у фақат мен учун келган. – Эҳтимол, бу сенинг фаразингдир. – Бу шамол – қаттол ваҳший, Герб. – У энг қа- димий аёвсиз қотил, атай ўзига қурбон излаб овга чиққан. Ўлжасини топмаса қўймайдиган лаънати йиртқич исковуч итга ўхшайди. Менинг ҳидимга тўйган у, фақат менинг пайимга тушган. Совуқ на- фасини уйимга қаратганча тинмай пайт пойлайди… Меҳмонхонага ўтсам ҳам ўша ерда, ошхонага ўтсам, ортимдан дарров етиб олади. Албатта дераза орти- дан изма-из мени пойлаб юради. Деразаларга пи- шиқ панжаралар қўйдим. Уйим ҳар қалай анча пи- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling