Trust and support
Инглиз тилидан Нодирабегим ИБРОҲИМОВА
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Инглиз тилидан Нодирабегим ИБРОҲИМОВА
таржимаси. Атиргул ўғриси 171 МАЖРУҲ Ги де Мопассан, Франция Б у воқеа, тахминан, 1882 йил- да бўлиб ўтганди. Вагондаги бўш купелардан бири- га жойлашиб, эшикни ёпдим. Бир ўзим қолишим ҳақда ўйлаб турган бир пайтда эшик қайта очилди ва кимнингдир овозини эшитдим: – Эҳтиёт бўлинг, жаноб! Йўллар айнан шу ерда туташган, зиналар ҳам анчайин баланд. Бошқа бир овоз жавоб қайтарди: – Ҳавотир олма, Лоран! Мен тутқични ушлаб ола- ман. Дастлаб, шляпа ва икки қўл кўринди. Бу қўл- лар чарм мато билан қопланган тутқични маҳкам сиққанча, семиз гавдани купега томон секин судраб келар, оёқлар эса зинага тегганда тошга урилган ёғоч сингари овоз чиқарарди. Йўловчи купега гавдасини судраб кирган вақт осилган шими ва унинг остидаги ёғоч оёқнинг қорайган учига кўзим тушди. Кўп ўт- Ҳикоялар тўплами 172 май кетидан иккинчисини ҳам кўрдим. Йўловчининг ортидан кимнингдир боши кўрин- ди. – Бу ер сизга қулайми, жаноб? – Албатта, дўстим. – Мана юк ва қўлтиқтаёғингиз. Купе ичига худди истеъфодаги аскарни ёдга со- ладиган хизматкор кириб келди. Унинг қўли бир-би- рига мустаҳкам боғланган оқ ва қора қоғозхалталар билан тўлганди. Халталарни бирин-кетин хўжайи- нининг ўриндиғи тепасидаги юк қўйишга мўлжал- ланган тўрга қўйди. – Жаноб, ҳаммаси шу ерда: ширинликлар, қўғир- чоқ, барабан, ўйинчоқ милтиқ ва ғоз жигаридан тай- ёрланган паштет. – Раҳмат, дўстим. – Оқ йўл, жаноб! – Соғ бўл, Лоран! Хизматкор кетди. Ва мен ҳамроҳимга қарадим. Орденли, мўйловдор ва семиз бу киши сочла- ри деярли оппоқ бўлишига қарамасдан ўттиз беш ёшлар атрофидаги кишига ўхшарди; унда кучли ва шижоатли кишилар қандайдир бахтсизлик натижа- сида мунтазам ҳаракатдан тўхтасагина юзага келади- ган касаллик белгилари кўриниб турарди. У нафасини ростлаб, пешонасини артганча менга юзланиб сўради: – Чексам сизга ҳалал бермайманми? – Йўқ, бемалол. Бу қараш, овоз, қиёфа жуда таниш эди. Лекин қаерда учратганман? Ҳа, бу инсон билан қўл бериб кўришган, суҳбатлашганман ҳам. Анча олдин содир бўлган ва хотирам қатларида қолиб кетган бу воқеа- ни шуурим пайпаслаган каби қидирар ва улар кети- дан гўё тутқич бермас шарпаларни қувиб, ета олма- Атиргул ўғриси 173 ётган каби ҳолатда эдим. У ҳам менга қараб ниманидир эслашга урина- ётган одам каби узоқ ва тийрак нигоҳда тикилиб турарди. Бу узоқ тикилиш иккимизни хам ноқулай аҳволга солгач, бир-биримиздан кўзимизни олиб қочдик. Бироқ, бир неча сония ўтмай, рўпарамиз- даги инсонни танишга бўлган қизиқиш устун келиб, яна нигоҳларимиз қайта тўқнашди. – Бир-биримизга ўғринча тикилгандан кўра қаер- да кўришганимизни эслаганимиз маъқул. Ҳамроҳим хозиржавоблик билан жавоб берди: – Мутлақо ҳақсиз. Ўзимни таништиришга ўтдим: – Менинг исмим Анри Бонклер:суд ишлари амал- дориман. У бироз талмовсираниб қолди, қиёфасидан хоти- раси зўриққани сезилиб турар ва ишончсиз бир овоз билан жавоб қайтарди: – Эҳ, эсладим! Мен сизни Пуанселейларники- да кўрган эдим. Ҳали уруш бошланмасидан аввал (1870–1871 йиллардаги Франция – Пруссия уруши назарда тутилмоқда), ўн икки йил олдин! – Сиз лейтенант Ревеальер эмасмисиз? – Худди ўзи. У пайтлар, оёғимдан айрилган вақтим, капитан бўлишга ҳам улгурган эдим. Битта ядро иккала оёғимдан ҳам айирди. Шу тахлит қайта танишиб бўлгач, бир-биримиз- га яна тикилиб қолдик. Мен бу котилон рақсларига моҳирона ва завқ би- лан дирижёрлик қилган, одамлар «Тўфон» деб атай- диган, озғин, чиройли ва ёш йигитни жуда яхши эсладим. Бу қиёфа ортида қачонлардир мен билган, бироқ унутган, эшитгандан сўнг ўзидан кўз илғамас из қолдирадиган, тутқич бермас воқеалар намоён бўларди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling