Trust and support
Рус тилидан Ирода ХОЛБЕКОВА таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Рус тилидан Ирода ХОЛБЕКОВА таржимаси.
Атиргул ўғриси 159 ХОТИМА Эрнест Хемингуэй, АҚШ А вваллари Гортонс Бэй ёғоч- созлик шаҳарчаси эди. Кўл ёнидаги тегирмондан мунтазам ишлаб турадиган катта арраларнинг ово- зини эшитмаган одам Гортонсда топилмасди. Бир йили ёғоч ясагани ҳеч қандай тахта ҳам, хода ҳам қолмади. Ёғочсозлик кемачалари кўрфаз ичига ки- риб келиб, бузилган тегирмоннинг ашқол-дашқол- ларини ҳовлидан йиғиштириб ола бошлади. Кейин ёғоч уюмларидан ном-нишон ҳам қолмади. Катта тегирмоннинг ҳамма қисмлари чиқариб олиб, те- гирмонда ишлаган эркаклар томонидан кемалардан бирига арқон билан тушириб қўйилди. Қўш катта арралару тошни айлантиришга қарши ёғочларни ирғитиб турадиган айланма мослама, дум-думалоқ арралар, ботмондек келадиган тегирмон тош, ғил- дираклару тасмалар, яна бошқа металл буюмлар ёғочсозликнинг бор хазинасидек кема бортига уюл- гач, кема кўрфазни тарк этиб, очиқ кўл томон енгил Ҳикоялар тўплами 160 су зиб кетди. Юк брезент билан ёпилди ва маҳкам қилиб боғлаб қўйилди, қўш елканлари ҳаво билан тўлгач, шунча пайт тегирмонни тегирмон, Гортонс Бэйни Гортонс Бэй қилган жамики тегирмон ускуна- ларни ортган кема ниҳоят очиқ кўл бағрига сингиб кетди. Шийпон, емакхона, ширкат дўкони, тегирмончи- ларнинг хоналари, шўрлик тегирмоннинг ўзи кўр- фаз қирғоғи четидаги ботқоқли яйлов устини қопла- ган қипиқ-қириндилар орасида ташландиқ, аянчли ҳолда шумшайиб турарди. Яна ўн йиллардан кейин ўшалардан ҳам асар қолмади, Ник билан Маржори соҳил бўйлаб қайиқ- да эшкак эшаркан, бир пайтлар бу ерда тегирмон бўлганлигидан дарак бергандек, оппоқ, синиқ оҳак- тошлар ботқоқлик ичида унда-бунда кўзга ташла- ниб қоларди. Улар дарёнинг чекка-чеккаларида балиқ тутиб юришар, қумли саёзликларга қайиқларининг таги ҳадеганда тегиб қолаверар, негаки улар дарё сувига атига ўн икки фут чуқурликдаги жойда эшкак эшиб ўтардилар. Ёшлар тилларанг форел тутамиз, деб тунги қармоқларини ўрнатиш ниятида йўл олиш- ганди. – Ана бизнинг эски ҳаробамиз, Ник, – деб қолди Маржори. Ник, қўллари эшкакда экан, кўзлари ям-яшил дарахтлар орасидаги оппоқ тошларга қадалди. – Ҳа, худди ўзи, – деб жавоб берди у. – Бир вақтлар уни тегирмон бўлганлиги эсингда борми? – деб сўради Маржори. – Ҳа, эсимда, – деди Ник. – Худди ташландиқ қўрғонга ўхшаб қолибди энди, – хомуш олди Маржори. Ник индамади. Улар тегирмон қолдиқларини Атиргул ўғриси 161 ортда қолдириб, қирғоқ бўйлаб сузиб кетаверишди. Кейин Ник кўрфазни кесиб ўтди. – Улар энди ҳеч кимни ҳайратда қолдирмайди, – деб хитоб қилди у. – Йўқ, – деди Маржори. Ҳатто гапираётган вақти- да ҳам қизнинг бутун диққати ҳамиша қармоқда бўларди. Маржори балиқ тутишни яхши кўрарди. У балиқни Ник билан тутишни севарди. Бир вақт шундоққина қайиқ тумшуғида кат- тагина форель сув юзасини кесиб сузиб ўтди. Ник жон-жаҳди билан эшкакка ёпишди, қайиқни буриб, орқаларида қўйилган хўракни форель сузиб юрган жойга олиб келмоқчи бўлди. Балиқнинг думи сувдан кўриниши билан ҳар хил балиқчалар ёввойиларча сув бетида сакрай бошладилар. Улар сув юзини гўё сувга бир ҳовуч ўқ отилгандек қилиб ҳар ёққа сачратиб кетдилар. Яна бошқа бир форель сувни кўндаланг кесиб ўтди-да, қайиқнинг бошқа тарафида емакланиш билан банд бўлиб қол- ди. – Қоринларини тўйғазиш билан овора-ку, – деди Маржори. – Демак, ҳозир ҳужум қилишолмайди, – деди Ник. У ўлжа қўйилган қармоқни тутганча хўракка ташланган иккала балиқнинг ҳам ёнидан ўтиб кетди, сўнгра маррага қараб йўл солди. Маржори қайиқ қирғоққа бориб тегмагунча қармоқни ўрамади. Қайиқни соҳилга тортиб чиқардилар, Ник қайиқ- дан бир челак тирик майда балиқ олиб тушди. Ба- лиқчалар челакдаги сувда маза қилиб сакрашарди. Ник улардан учтасини қўли билан ушлаб, бошла- рини кесиб ташлади, сўнг ҳафсала билан тозалай бошлади, бу орада Маржори ҳам челакда қолган ба- лиқларни қўли билан қувалай-қувалай, ниҳоят бит- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling